1 октябрдан импорт бўйича ставкаларни тўлиқ кўриб чиқиш кутилмоқда
Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент қарори лойиҳаси импорт божхона божи ва олиб келинадиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғининг янги ставкаларини ўз ичига олади. Улар тахминан 2017 йил 1 октябрдан жорий этилади
“Менинг шаҳрим” энди Telegram да
Яқин орадаги дорихона, банк бўлими ёки автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига қандай боришни билмайсизми? “Менинг шаҳрим” лойиҳасининг Telegram чат-боти шаҳар транспортидан фойдаланган ҳолда мақбул йўналишни беради ёки изланаётган объект қаерда жойлашганини кўрсатиб беради
Маҳсулот ишлаб чиқарувчи унинг мувофиқлигини декларациялаши шарт
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 1465-3, 2017 йил 4 сентябрь) билан Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
ННТ давлат органларидан ижтимоий буюртмаларни бевосита олади
14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунларга қўшимчалар киритилди
Болалар ёнғин хавфсизлигига ўқитилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2017 йилдаги 688-сон “Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Кредит ташкилотлари алоҳида мижозларни кучайтирилган тарзда текширади
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари янги таҳрирда тасдиқланди (рўйхат рақами – 2925, 2017 йил 4 сентябрь)
Ҳали улгуришингиз мумкин – 10 кун қолди!
«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» республика танловларининг биринчи босқичи ниҳоясига етмоқда
Жамоат ишларига ҳақ тўлаш – ЖШДС ва ЯИТсиз
Президентнинг 12.09.2017 йилдаги ПҚ–3268-сон «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
50 тоннагача бўлган автокранларга имтиёзлар татбиқ этилмайди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2436-7, 4 сентябрь 2017 йил)
Суюлтирилган газ аҳолига ягона нарх бўйича сотилади
Президентнинг 4.09.2017 йилдаги ПҚ–3253-сон «Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг таянч тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Фармацевтика ЭИЗларга сув, газ ва электр тортиб келинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2017 йилдаги 691-сон қарори билан 2017 — 2019 йилларда «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ ҳудудларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастури маъқулланди
Фермер хўжалигининг кредит пакети 3 кунда кўриб чиқилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1345-4, 2017 йил 6 сентябрь) билан Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
“Мақомга” эга авторақам: биржа орқали ёки ариза бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 йилдаги 683-сон “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Жиззах политехника институтида архитектура ва қурилиш факультети ташкил этилди
2017 йил 5 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон қарори қабул қилинди
Хорижий мутахассислар талабалар учун онлайн маҳорат дарслари ўтказади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 697-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Талабалар илмий-маърифий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди
Қозоғистон Президенти «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПФ-5192-сон “Қозоғистон Республикаси Президенти Назарбоев Нурсултон Абишевични «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди
Суд бошқарувчиси кредиторлар олдида ҳисобот беради
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тегишли тузатишларни ўз ичига олган 14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автойўл боғлайди
Нурафшон шаҳри мамлакатимиздаги илк “ақлли” шаҳар бўлиши кутилмоқда. Шаҳар 2025 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган
Ботаника ва зоология институтлари ажратилди
Президентнинг 4.09.2017 йилдаги ПҚ–3256-сон «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ўзбекистон Миллий боғи тўлиқ реконструкция қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги 694-сон «Тошкент шаҳрида замонавий ва юқори технологияли маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
ХУМШга кредитлар 5 ва 10 йил муддатга берилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1126-4, 2017 йил 4 сентябрь) билан Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Бюджет маблағлари ҳисобига даволаш қандай амалга оширилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 5.09.2017 йилдаги 696-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Валютани ЭКИҲнинг 500 баравари ва ундан юқори суммага сотишда паспорт талаб этилади
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2886-1, 2017 йил 5 сентябрь)
Ломбарднинг ишга шайлигини МБ тасдиқлайди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1291-7, 2017 йил 6 сентябрь) билан Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
Наманган вилоятининг сув таъминоти тизими модернизация қилинади
Президентнинг 13.09.2017 йилдаги ПҚ–3273-сон «Наманган шаҳри ва Наманган вилоятининг Поп тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Селекция ютуғи учун патент 10 кунда расмийлаштирилади
14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар олди
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушлаб туриш ва қамоққа олишга нисбатан иммунитет тақдим этилди
Кредит ташкилотлари устав жамғармасининг янги миқдорлари ўрнатилди
Президентнинг 12.09.2017 йилдаги ПҚ-3270-сон “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.
Сунъий интеллектни жорий этиш ҳисобига ижро этувчи ҳокимият органларининг штатлари қисқартирилади
Масалан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1 080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилмоқда.
Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича назорат – «ijro.gov.uz» орқали ташкил этилади
Ҳукумат қарорларида мавжуд топшириқларнинг ижроси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралгача ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш муддати - 45 кун.
Аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати яхшиланади
Репродуктив ёшдаги аёллар, болалар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган "Соғлом аёл ва бола ойлиги" йилига икки марта ўтказилади.
Биржада заргарлик буюмларини сотишда чегирмалар узайтирилди
2026 йил 1 февралдан бошлаб чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантиришда қўшимча мезонлар ҳисобга олинади.
Реадмиссиядан сўнг кимларга хорижга чиқиш паспорти берилади
Хориждан реадмиссия тартиби билан қайтарилган фуқароларга истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш тартиби белгиланди.
“Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
У ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилишнинг шаффофлиги, самарадорлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Мамлакатимизнинг ҳар бир туманида намунали ҳудудлар ташкил этиш режалаштирилган
Президент қарори билан туманларга (шаҳарларга) "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақомини бериш дастури тасдиқланди.
Чет эл фуқаролари Ўзбекистонда махсус солиқ режимни қандай қўллашлари мумкин
2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 4 ноябрь№ 44
- Хатарлар даражаси устидан назорат ўрнатилди
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар
- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- «Яшил энергетика» келажак сари қадам
2025, 4 ноябрь№ 44
- Касбий таълим агентлиги ташкил этилди
- Огоҳлантириш муддати ўрнига бериладиган компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинади
- «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- 2025 йилда таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»


