
Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартиби такомиллаштирилди
Шу мақсад билан тегишли «Йўл харитаси» тасдиқланди.

“Олтин акция” тушунчаси қонунчиликдан чиқариб ташланди
Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш учун бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг функция ва вазифалари белгиланди
Улар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда назарда тутилган.

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ИИВга бириктирилади
Уларнинг шарт-шароитларини босқичма-босқич яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот учун пул мукофоти берилади
Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар БҲМнинг 10%и (27 минг сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади
Янги Марказ халқаро стандартлар ва “Зарур клиника амалиёти (GCP)” талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказади.

Махсус мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади
2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида тегишинча 5- ва 7-синфларга амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида ЖШШИРни аниқлаш ва бериш тартиби тасдиқланди
Бу тегишли маъмурий регламентда белгиланган.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар белгиланди
Улар тегишли Низомда назарда тутилган.

ЙҲҚ янги таҳрирда тасдиқланди
Уларнинг нормалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди
Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати уларнинг берилган вақтига қараб узайтирилди.

Мамлакатга олиб кирилаётган товарларнинг божхона қиймати қандай аниқланади
Ҳукумат томонидан товарлар божхона қийматини аниқлашга тегишли низом тасдиқланди.

Давлат органлари ўз фаолиятига волонтёрларни жалб қилади
Шу мақсадда Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Ўзбекистонда АХС қандай қўлланилади
Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мамлакат иқтисодиёти ўсиши учун қандай чора-тадбирлар кўрилади
Республикада хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Давлат фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,1 трлн сўм маблағ ажратади
Қўшимча 85,4 млрд сўм миқдорида маблағ 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун ажратилади.

Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари сақланиб қолди
2022 йил якунига қадар ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари амалдаги фоиз ставкаларида, яъни 13 фоиз ва 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.

Тиббиётда хусусий сектор ва тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди
Бошқалар қаторида, тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Ўзбекистонда 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади
Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Ушбу регламент кемаларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, ўзгартириш киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.

Реставраторлар малакасини ошириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди
Маъмурий регламент билан талабгорнинг малака сертификати олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза ёки ҳужжатлар топшириш тартиби белгиланди.

Экология ва маданият соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар учун пул мукофоти миқдорлари белгиланди
Хусусан, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар учун мукофот суммаси БҲМнинг 1 бараварини ташкил қилади.

Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди
Беш йиллик дастур аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни белгилайди.

Пенсияларни ҳисоблаш ва тўлаш тизими автоматлаштирилади
1 сентябрга қадар хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида пенсия варақаларини юритиш бекор қилинади.

Ўзбекистонда олимпия ҳаракати кенг тарғиб этилади
Шу мақсадда ҳар йили Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишга бағишланган “Юрт фахри” номли кўргазмалар ташкил қилинади.

ОТБ автомобиль йўллари реконструкциясига 273,8 млн АҚШ доллари ажратади
Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ “Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Қарз битими имзолашди.

Ҳукумат томонидан айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди
Улар солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солади.

Давлат ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлайди
Хусусан, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар) асосида амалга оширишда талаб этиладиган олдиндан тўлов миқдори 100 фоиздан 50 фоизга камайтирилди.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади
Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилди
Бу ташаббус педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва билимдон ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилмоқда
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун солиқ юки камайтирилмоқда – қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.

Юқори авлодли картошка ишлаб чиқариш кўпаяди
Картошка етиштирувчиларни муқобил энергия манбалари билан таъминлаш учун қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача Давлат бюджетидан қопланади.

Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тартиботлар қисқартирилди
2028 йилга қадар ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 900 тага етказилади.