Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Транспорт соҳаси ислоҳ қилинади
Транспорт вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади.
Мутахассисларни тайёрлаганлик учун имтиёзлар берилади
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури иштирокчилари қандай преференциялар олади.
Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи ташкил этилади
У нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, республиканинг олий, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги нима билан шуғулланади
Унинг вазифалари орасида – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шунингдек жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил қилиш бор.
Асаларичилик тармоғи қандай қўллаб-қувватланади
Чора-тадбирлар орасида – “Асал байрами” ва “Асаларичилик маҳсулотлари” халқаро кўргазмасини ўтказиб бориш бор.
Айрим тижорат ташкилотларига ЯИДХПдаги хизматларни кўрсатишга рухсат берилди
Улар қаторига мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизими операторлари киради.
Давлат объектларини кўмир ёқилғисига ўтказишда ДХШ қандай қўллаб-қувватланади
Чоралар қаторида – бўнак тўловларини ажратиш, Ўзбекистон ҳудудига хомашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда ҚҚСни солиғи бўйича имтиёзлар
Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади
Мусобақалар “Энг ёш иштирокчи”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши спортчи”, “Фахрий спортчи” каби номинациялар бўйича ўтказилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги ислоҳотлар бошланди
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриш ва маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда.
Ҳунармандларга қўшимча имтиёзлар берилади
Бу Президентнинг “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикасидаги тадбиркорлар учун солиқлар икки бараварга камайтирилди
Ҳудуддаги ЯТТлар учун ижтимоий солиқ эса 6-12 бараварга камайтирилмоқда.
Банклар учун қандай мулк зарур ҳисобланмайди
Марказий банк банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган мулк рўйхатини белгилади. Ушбу мулкни 3 йил ичида сотиш ёки ундан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилиш керак.
Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилди
Чунончи, давлат илмий дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқадиган илмий-техник кенгашларда ҳар бир аъзолик (иштирок этганлик) учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача қўшимча ҳақ олиш мумкин.
Буғдойни харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил ҳосилидан буғдой тайёрлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Green Universityнинг вазифалари белгиланди
Университетда ўқув жараёни нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борилади. Унинг битирувчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади.
Шартнома доирасида форс-мажор ҳолати қандай тасдиқланади
Форс-мажор ҳолатлар ССП раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳамда электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.
Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – маданий меросимизнинг жаҳон маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш ва уларни кенг оммалаштириш бор.
Дори воситаларининг клиник тадқиқотлари қандай ўтказилади
Барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади, бундан Президентнинг ПҚ-411-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда белгиланганлар мустасно.
Пиллачилик соҳасидаги касаначиларга имтиёзли қарз ажратилади
Қарз маблағлари йиллик 14% ставкада 10 йилга берилади.
Стационарлар дори воситалари билан қандай таъминланади
Шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилмоқда
1 июлдан бошлаб ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Муҳим ахборот инфратузилма объектларида киберхавфсизлик қандай таъминланади
Киберхавфсизлик соҳасидаги ходимлар ДХХ томонидан ҳар 3 йилда аттестациядан ўтказилади.
Экология соҳасидаги фаолият трансформация қилинади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди, шунингдек Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази ташкил этилади.
Иш йили эски ва янги МК даврларини ўз ичига олса, таътилнинг давомийлиги қандай ҳисобланади
Ходимнинг иш йили – 2022 йил 1 ноябрь – 2023 йил 31 октябрь. Ишга қабул қилишда унга 15 иш куни давомийлигида таътил белгиланди. Янги Меҳнат кодекси кучга киргандан кейин ходим билан қўшимча келишув тузилди, таътилнинг давомийлиги эса 2023 йил 30 апрелдан 21 календарь кун қилиб белгиланди. Ходим июнь ойида таътилга чиқади.
2024 йилда “СБХ” обуначилари қандай бонуслар оладилар
“Солиқ ва божхона хабарлари” ҳафталигининг қоғоз шакли билан ишлашга кўникканлар учун хушхабар! Бизда 2024 йил учун обуна бошланди. Анъанавий тарзда обуначилар ўзларининг севимли газеталарига қўшимча равишда кўплаб бонуслар оладилар!
Экология нормаларини бузганлик учун жарималар оширилади
Шунингдек, экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилади.
Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди
Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланди. Ушбу кунда барча давлат органлари хайрия тадбирларини ўтказади.
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
2026 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
Чора-тадбирлар аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринларини яратиш ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган. Улар фермерлар, оилавий бизнес ва маҳаллалар учун янги субсидия ва кредитлар, шунингдек, бандликни легаллаштириш ва профессионал таълим сифатини оширишни ўз ичига олади.
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги янги ПҚ-47-сон қарор бўйича агросектор учун нималар ўзгармоқда
Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон қарорида айрим ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2 баравар ошириш назарда тутилган, сувни тежайдиган технологияларга субсидия ва кредитлар олишнинг янги қоидалари жорий этилган ҳамда ушбу соҳада давлат назорати кучайтирилган.
Ташиш соҳаси: темир йўл ва автотранспорт қоидабузарликлари учун янги жарималар
Темир йўл транспорти ва метрополитенда хавфсизликни бузганлик учун қўшимча жавобгарлик чоралари жорий этилмоқда, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчи ташиш устидан назорат кучайтирилмоқда.
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси янгиланди
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мониторинги Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформасида йиллар кесимида ортиб бориш тамойили асосида юритилади.
Уйларни таъмирлаш – аҳолининг розилиги билан: кўп қаватли уйларни бошқаришга ёндашув ўзгартирилди
Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидалари янгиланди: энди таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари жойларда мажбурий муҳокама қилинади, асосий қарорлар эса маҳаллий ҳокимият органлари ва аҳоли иштирокида қабул қилинади.
Хорижий иш ўринлари хусусий бандлик агентликлари ўртасида қандай тақсимланади
Адлия вазирлиги томонидан хориждаги бўш иш ўринларига ариза бериш қоидалари, танлов мезонлари, комиссия ваколатлари ва мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш тартибини белгиловчи низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бизнес ва ўзини ўзи банд қилганлар учун янги қоидалар
Фойдаланилмаётган ўрмон ерларини ижарага бериш имкониятлари кенгайтирилмоқда, бизнес учун лицензияларни тўхтатиб туриш муддатлари аниқлаштирилмоқда ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар томонидан ижтимоий солиқ тўлаш тартиби ўзгармоқда.
Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
Барча давлат идораларига маҳаллалардаги муаммоларни зудлик билан ва тезкор ҳал этиш, ижрони 24/7 режимида онлайн назорат қилиш амалиётини жорий этиш масъулияти юклатилади.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 10 март№ 10
- Креатив иқтисодиёт парки фаолияти қандай ташкил этилади
- Қайта ишлаш маҳсулотларининг божхона қиймати: бизнес масалалари
- Хорижлик учун пенсия, мавсумий ишчилар ва қисқартиришлар тўғрисида...
- Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатлари қандай аниқланади
- Солиқ низоларини кўриб чиқиш: Япония амалиёти


