Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги регламент бўйича аниқланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 520-сон қарори билан Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат эълон қилинганидан кейин 18 ойдан сўнг амалга киритилади
Таълим сифатини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги инспекция кузатиб боради
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 йилдаги 515-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Давлат тест марказининг тузилмаси ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 йилдаги 508-сон қарори билан янгиланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида низом, шунингдек унинг тузилмаси тасдиқланди
Янги қурилган уй-жойдан квартира сотиб олсангиз – Тошкент пропискасини беришади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 527-сон қарори билан пойтахтда ва пойтахт вилоятида бошқа вилоятликлар, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўчмас мол-мулкни сотиш шартлари белгиланди
Битирувчилардан кимлар ФВВга ишга олинади?
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини танлаб олиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Ўзбекистонда давлат харидларининг ягона тизими жорий этилади
Президентнинг 24.07.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди
Хусусийлаштириб, Тошкентда рўйхатга туринг
Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2017 йилдаги 413-сон «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди
Электрон рақамли имзо “ягона дарча”да расмийлаштирилади
ҚҲТБТ порталида фақат тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари Рўйхатига тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди
Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўз вақтида ва тезкор тарқатиш масалалари
Адлия вазирлигида “Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида тезкор тарқатиш, шунингдек Миллий базага жойлаштириш масалалари” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди
Ворислик ва мерос ҳуқуқлари – ғоят долзарб масалалар
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Ишда ғайрат сусайишининг 15 аломати. Энди таътилга чиқмасликнинг иложи йўқ
Тестни иш ҳафтасининг бошида ўтказган маъқул – шунда сиз шунчаки вақтинчалик чарчаганмисиз ёки касбий ғайрат-шижоатингиз сусайганми, билиб олиш мумкин бўлади. Бунинг учун ўз ҳолатингизни қуйида келтирилган аломатлар билан яхшилаб солиштириб чиқинг
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг қадоғи хавфсизлиги қандай аниқланади
Сут маҳсулотлари, озиқ-овқатлар маркировкаси ва қадоғи хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент эълон қилинди
III гуруҳ ногиронларига СЧР учун тўлов қайтарилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2017 йилдаги 497-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
Пойтахтда «Янги Олмазор» уй-жой мажмуаси қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарори билан Тошкент шаҳрида тез барпо этиладиган ва арзон уй-жойлар қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Давлат геология қўмитаси ходимлари кўп йиллик хизмат учун устама оладилар
Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги 494-сон қарори билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган низом тасдиқланди
Пойтахтда Адолат саройи барпо этилади
Бу Президентнинг 18.07.2017 йилдаги Ф-4997-сон фармойиши билан кўзда тутилган
Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг Бош консуллиги пайдо бўлади
Бу қарор Президентнинг 19.07.2017 йилдаги ПҚ-3140-сон қарорида акс этган. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида келтирилади
ССП ЕИда стажировка ўташ учун талабгорларга янги қабул эълон қилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган амалий стажировка ўташга талабгорларни қабул қилишни давом эттиради. Аризалар 2017 йил 28 июлгача қабул қилинади
31 июль куни “Бухгалтерия ҳисоби бошловчилар учун” курси бошланади (ўзбек тилида)
Сиз меҳнат ёки ўқув таътилидамисиз? Уни манфаатли ўтказинг! Агар сиз “Бухгалтерия ҳисоби бошловчилар учун” тўрт ҳафталик курсида таҳсил олсангиз, янги кўникмаларни эгаллашингиз ёки ўз малакангизни оширишингиз мумкин. Ўқув жараёнида масофали ўқитиш элементларидан фойдаланилади
Газ учун икки карра тариф қўлланмайди
Портал эксперти ўқувчиларни ўйлантираётган ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган истеъмолчиларга табиий газ учун тарифлар ҳақидаги саволга жавоб беради
Солиқ юки камайтирилади
Президентнинг 18.07.2017 йилдаги фармони билан Солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилди ва фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
Мураккаб вазиятларда тадбиркорларга солиқ таътиллари берилади
Президентнинг 18.07.2017 йилдаги фармони солиқ маъмурчилигининг янги механизмларини жорий қилиш кўзда тутилмоқда
Ҳисоб палатаси давлат бюджети даромадлари прогнозини баҳолайди
Президентнинг 18.07.2019 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди
“Эзгу мақсад” фонди бемор болаларга ёрдам беради
Президентнинг 14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон қарори билан “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилмоқда
Дававианазоратда янги тузилма ва вазифалар
Президентнинг 17.07.2017 йилдаги ПҚ-3136-сон қарори билан Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмаси янгиланди ва унинг вазифалари белгиланди
Дорихоналар йил охиригача лицензияни қайта расмийлаштиришлари лозим
Президент 17.07.2017 йилдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади
Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш учун таклифларни тўпламоқда
Қатор вазифаларни рўёбга чиқариш, шунингдек мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш мақсадида Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорларни ўз таклифларини махсус шакл бўйича юборишга чақиради
«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилди
Президент 14.07.2017 йилда тегишли қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилади
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди
Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади
Ушбу чора Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Самарқандда Парламентлараро иттифоқнинг Бутунжаҳон ёш парламентарийлар конференцияси бўлиб ўтади
Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Самарқандда ўтказиладиган халқаро тадбирларга тайёргарлик бошланди. 2026 йил сентябрь ойида шаҳар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича III Глобал форумга ҳам мезбонлик қилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Бир қатор қонун ҳужжатларига солиқ имтиёзлари бериш соҳасида электрон шаклдаги давлат хизматлари сонини кўпайтирадиган ўзгартиришлар киритилди.
Миллий диспетчерлик марказининг вазифалари кенгайтирилмоқда
Унинг фаолиятига замонавий технологиялар ва реал вақт режимида прогнозлаш тизимлари жорий этилади. Ушбу қадамлар қайта тикланадиган энергия манбаларини интеграция қилиш ва мамлакатнинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Давлат бошқаруви органларининг маданий мерос соҳасидаги ваколатлари чегараланди
ЎРҚ-1160-сон Қонун маданий меросни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлайди. Ҳужжат давлат органларининг ваколатларини чегаралайди, маданий бойликлар муомаласи ва реализацияси учун янги тартибларни жорий этади, шунингдек, археологик объектларни тадқиқ қилиш қоидаларини мустаҳкамлайди.
Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилмоқда
2027 йилдан бошлаб мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларида интеграциялашган дастурлар босқичма-босқич жорий этилади, техникум битирувчилари эса халқаро олий таълим муассасаларида ўқишни имтиҳонсиз давом эттиришлари мумкин бўлади.
Товарлар облигация омборлари орқали сотилади
Махсус омборлар ва рақамли майдончалар фаолияти учун янги стандартлар жорий этилмоқда, бу эса импорт товарларини электрон хизматлар орқали янада шаффоф ва хавфсиз сотиш учун шароит яратади.
Паррандачилик соҳасидаги инвестиция лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади
2026−2027 йилларда паррандачиликка оид янги лойиҳалар ва "тайёр бизнес" дастурларини имтиёзли кредитлаш учун "Микрокредитбанк" АТБ орқали 105 млн доллар эквивалентида маблағ йўналтирилади ҳамда кредитлар узоқ муддатли ва имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада берилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 18 август№ 33
- ННТда ўз ҳисоб стандарти пайдо бўлди
- Умумий йиғилишда ижарага берувчиларнинг фикрини қандай ҳисобга олиш керак?
- Болаларга тўловлар, рад этиш муддатлари, чет элликларнинг пенсияси ҳақида...
- Бухгалтерия ҳужжатларида қайси сўзларни эскича ёзиш мумкин эмас
- Етказиб берувчи «соддалаштирилган» ҚҚС тўлашга ўтса…



