
Ёрдам керак бўлса – «112» хизматига қўнғироқ қилинг
У Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги шошилинч хизматларини бирлаштиради.

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилди
Унинг асосий вазифаларидан бири - спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш.

“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича Республика комиссияси тизимли муаммоларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилади.

Соғломлаштириш оромгоҳларида кўпроқ болалар дам олиши мумкин
Стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳларида тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади.

Ўзбекистонда футзал бўйича чемпионат қандай ташкил этилади
У 2024 йил 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади.

Айрим давлат хизматларини кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорларга ўтказилади
Шунингдек, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари кенгаймоқда.

Жалб қилинган хорижий экспертлар ишининг самародорлиги ҳақидаги ахборот ОАВларда ёритилади
Шунингдек, хорижий консультант ва экспертларнинг ягона электрон реестри шакллантирилади.

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Таълим кредитини кимлар олади
2024/2025 ўқув йили бошлангунга қадар таълим кредитини олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими орқали топшириш имконияти яратилади.

Адлия вазирлиги аҳоли билан фаолроқ ишлайди
Ҳар чоршанба маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот куни ўтказилади.

ОТМга қабул қилиш тартиби ўзгаради
Шунингдек, таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Тадбиркорларга қандай кўмак берилади
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиш тартиби тасдиқланди.

Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда
Тамаки маҳсулотлари учун 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган техник регламент тасдиқланди.

Болалар гематологияси ва онкологиясини даволашда устувор вазифалар белгиланди
Уларнинг орасида - бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш вазифалари бор.

Тошкент ва Жиззах вилоятларида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил этилади
Саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.

Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши нима билан шуғулланади
Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири – моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Тўлов тизимларининг хавфсизлиги қандай таъминланади
Марказий банк томонидан тасдиқланган Низом тўлов ахборотини ҳимоя қилиш механизмлари, тўлов ахбороти конфиденциаллиги ва шахсга доир маълумотлар ҳимояси, ахборот тизимлари ходимларининг ваколатлари ва бошқаларни белгилайди.

“Маҳалла еттилиги” фаолиятини баҳолаш механизми такомиллаштирилади
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ҳамда солиқ инспекторининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади.

Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун “Саll-марказ” ташкил этилади.

II чоракда 8,12 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда
Шундан 853,8 млн АҚШ доллари – давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар.

Қорақалпоғистондаги айрим меҳмонхоналарга субсидия берилади
Субсидия миқдори – ҳар бир хона учун 20 млн сўм.

26 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоралари тасдиқланди
Уларни амалга ошириш бўйича келишувларга Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида эришилган.

2024 йилда 6 минг га ер майдони аукционга чиқарилади
Ер майдонлари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мулк ҳуқуқи асосида тақдим этилади.

“Термиз халқаро савдо маркази”: қўшимча чоралар
Президент қарори билан эркин савдо зонасида ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларининг экспорт бозорини диверсификация қилиш назарда тутилган.

Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади
Улар асосий фаолиятининг йўналишлари – ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш, ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш.

Спорт қонунчилигида нималар ўзгарди
Касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинадиган ва уларга максимал балл бериладиган спортчилар рўйхати белгиланди.

Заргарлик соҳаси ва дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда
Имтиёзлар тегишинча 3 ва 2 йилга тақдим этилмоқда.

Суғурталовчиларга жарима қандай қўлланилади
Суғурталовчига нисбатан қўлланиладиган жарималарнинг умумий миқдори устав капитали энг кам миқдорининг 1 фоизидан ошмаслиги керак.

ЙҲҚни жарима баллари асосида баҳолаш тизими жорий этилади
ЙҲҚни жарима баллари асосида баҳолаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 1 июндан тартиб фақат ЙҲХХ ходимлари маъмурий баённомалар асосида қайд этган ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади. Кейинчалик тизим камералар қайд этган ҳуқуқбузарликларга қўлланилади.

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШ ТАРТИБИ ЎЗГАРАДИ
Тегишли ўзгартириш пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибига киритилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, 1 июндан айрим қоидабузарликларни камералар ёрдамида қайд этиш тақиқланади.

Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари қандай қўллаб-қувватланади
Чора-тадбирлар орасида – томорқаларда экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидиялар берилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги ошади
2025 йил 1 августдан бошлаб "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралаш тизими жорий этилади.

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади
У Президентнинг 05.03.2025 йилдаги "Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-43-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилди.

Тиббий хизматлардан фойдаланиш янада қулайроқ бўлади
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва тамойилларини такомиллаштириш орқали соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давом этмоқда.

Болалар учун миллий контент ишлаб чиқилади
«Эл-юрт умиди» жамғармаси болалар медиаконтенти соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун хориждаги етакчи университетларда таълим олиш учун квоталар ажратади.

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда
Шунингдек, пиво, пиво ичимликлари ва тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади.

ИИВнинг рақамли трансформацияси бошланди
Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига сунъий интеллект технологиялари жорий этилмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза қилинади
- Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда тўловлар...
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
- Янги ходимга ШЖБПҲ рақамини қандай қилиб бир неча дақиқада очиш мумкин (йўриқнома)