
Давлат бассейнларида соғломлаштириш гуруҳлари очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 333-сон қарори билан Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси ҳамда Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ўзбекистондаги аудиторлар бозори ривожига нима тўсқинлик қилмоқда
Хабар қилганимиздек, Тошкентда «Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш» мавзуига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотлари ишбилармонлик фаоллигини ошириш истиқболлари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар

Ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш механизми тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 334-сон қарори билан Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қандай кириш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги 336-сон қарори эълон қилинди

Бюджет ташкилотлари иш ҳақига нақд пул олиш муддатларини банк билан келишадилар
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 3003, 1.05.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг янги таҳрири тасдиқланди

Фахрийлар асосий турдаги товарлар билан бепул таъминланади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2018 йилдаги 317-сон қарори билан 1941–1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди

2017 йилги аудиторлик ташкилотлари рейтинги эълон қилинди
Рейтинг якунлари «Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш» анжуманида эълон қилинди. Тадбирни Аудиторлар палатаси, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, «Аудитрейтинг» МЧЖ рейтинг агентлиги ташкил этди

ННТ учун «яшил чироқ»
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди

Никоҳ ва оила: қонун ҳужжатлари самаралими
Ўзбекистон Оила кодекси турмушда мустақил эр-хотиннинг тенглигига ва улар ҳаётида бошқа қариндошларнинг аҳамияти камлигига асосланган замонавий оила моделига қурилган. Бундай қонунчилик Ўзбекистондаги оилавий турмушни самарали тартибга сола оладими – шарҳимизда шу ҳақда сўз юритамиз

Чарм-пойабзал соҳаси: имтиёзлар ва маҳсулотни олиб чиқиш хусусиятлари
Президентнинг 3.05.2018 йилдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Ўзагротехсаноатхолдинг пойтахтда доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин
Мазкур акциядорлик жамияти Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди

Раҳбарларнинг қандай “онлайн ёрдамчилари” бор?
Ушбу шарҳда раҳбарларнинг ишини енгиллаштирувчи қатор онлайн сервислар ҳақида сўз боради

Халқ ижодиётини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 304-сон қарори билан Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018–2022 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланди

Мамлакатнинг ички чегаралари қайта кўриб чиқилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2018 йилдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сон қарори қабул қилинди

Хорижий инвесторлар билан шартномани қандай тузган маъқул
Норезидентлар иштирокидаги келишувларда иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик учун халқаро битимлар нормаларини тўғри қўллаш керак. Бу борада «UNITED TAX ADVISORS» солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори ўринбосари Мурот Қодиров бир нечта тавсияларни беради

Давлат экология қўмитаси Глобал экология фонди билан ҳамкорлик қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 307-сон қарори билан мазкур идора Глобал экология фонди (ГЭФ) билан ҳамкорлик доирасида сиёсий ва операцион масалалар бўйича миллий ваколатли орган этиб белгиланди

Пластик картадаги пулни қандай ҳимоялаш мумкин
ЯУПМ тузилмасида Хавфсизлик ва хатарлар бошқармаси ташкил этилмоқда. Бошқарма пластик карталардаги пул маблағларидан ноқонуний фойдаланишдан ҳимояни таъминлайди

Нанотехнологияларни ривожлантириш билан махсус Марказ шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2018 йилдаги 311-сон қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилмоқда

Муқобил энергияга $1,3 млрд инвестиция қилинади
Президентнинг 28.04.2018 йилдаги ПҚ–3687-сон қарори билан қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди

Нархлар ва тарифлар апрелда ўртача 0,9%га ошди
Давстатқўм жорий йил апрелидаги инфляцияни ҳисоблади. Товарлар 0,4%га, хизматлар 2,7%га қимматлашди

Божхона соҳасини ислоҳ қилишда манфаатлар мувозанати муҳим ўрин тутади
Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси божхона тартиботи соҳасидаги бўлажак ўзгартиришларни муҳокама қилди

ХМҲСнинг Концептуал асослари янгиланди
29 мартда Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича Кенгаш (Кенгаш) қайта кўриб чиқилган Молиявий ҳисоботнинг концептуал асослари (Концептуал асослар) – ХМҲС бўйича молиявий ҳисобот концепцияларининг кенг қамровли тўпламини чиқарди

Мажбурий резервлар нормативлари ўзгартирилди
2018 йил 1 июндан тижорат банклари Марказий банкда депонентлайдиган мажбурий резервларнинг янги нормативлари жорий этилмоқда

Муайян яшаш жойига эга бўлмаганлар – реабилитация марказига
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 309-сон қарори эълон қилинди

Пенсия ёшини ошириш: тарафдор ва қаршилар
Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириб, уни жаҳондаги ўртача даражага етказиш таклиф этилмоқда. Унинг муаллифлари бунинг учун қандай асос келтирмоқдалар?

Суриштирувчилар, терговчилар, прокурорлар устидан судга шикоят қилишга рухсат беришлари мумкин
Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси лойиҳасига жиноят ишларини кўришда суд назоратини кенгайтириш тўғрисида таклиф киритилди

Бошоқли дон экинлари ва ғўза уруғлари экспорти – рухсатнома бўйича
Президентнинг 27.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Инновациялар ярмаркалар ва халқаро форумларда илгари сурилади
Президентнинг 27.04.2018 йилдаги «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3682-сон қарори қабул қилинди

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди
Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Давлат театрларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти порнография, тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни намойиш этишнинг олдини олишга йўналтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Муҳандислик коммуникация тармоқлари коллекторларидан фойдаланиш қоидалари белгиланди
Коллекторларни яратиш ва жойлаштиришга бўлган умумий талаблар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Янги сонларда ўқинг

- Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДС қандай солинади
- Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»