
Ўсмир қамоққа ташланмай, жамият орасида тарбияланади
Пойтахтнинг Чилонзор туманида «Одил судлов доирасидан чиқариш ва тикловчи чораларни қўллаш» лойиҳаси ишга туширилди

Солиқлар билан қанчалик тез ва осон танишиб чиқиш мумкин
Бунда «Норма. Қонунчилик» ахборот-ҳуқуқий тизимига киритилган «Солиқ навигатори» ёрдам беради

100 млн сўмдан ошган суммадаги товарлар сотиб олинганда тадбиркор ЯСТ тўлашга ўтказилади
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

ТошПТИнинг Нукус филиали халқаро магистратура ва ординатурани ишга туширади
Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Корё университети (Корея Республикаси) иштирокида ташкил этилаётган факультет 2019/2020 ўқув йилидан ўз ишини бошлайди

Ким профилактика инспекторининг ёрдамчиси бўлади
Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

«Мир» – Ўзбекистонда, Uzсard – Россияда
Халқаро молия-банк форуми доирасида Uzcard-«Мир» кобейжинг карталарини чиқариш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар берди ўз сайтида Ягона умумреспублика процессинг маркази

Электр энергетика тармоғини бошқариш тизими такомиллаштирилмоқда
Президентнинг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖ қайта ташкил этилди

Фойда солиғи. Барчаси ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот ҳақида
«Норма» ПРМ Н. Мадраимованинг 12-13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига таклиф қилади

Туристик ваучер қандай расмийлаштирилади
Туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли ва уни тўлдириш тартиби тасдиқланди

Чет эллик ходим учун рухсатнома қандай олинади
Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланишнинг янги тартиби тасдиқланди

МЧЖга дивидендлар тўлашга – 60 кун
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди

Сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома – ЯИДХП орқали
У сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун сунъий объектлардан сув олувчи юридик ва жисмоний шахслар учун зарур

Давлат хизматлари – экстерриториал тамойил бўйича
1 апрелдан бошлаб уларни олиш учун, фуқаролар рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан қатъи назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш мумкин

Газ хўжалиги – назорат остида
Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2019 йилдаги 226-сон қарори билан Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари тасдиқланди. У жорий йилнинг 17 июнидан кучга киради

Акциядорлик жамиятларида нима ўзгарди
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

ХУМШ, уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари учун газ арзонлашди
Табиий газдан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳужжатларга тузатишлар киритилди

Йўл ҳаракатини видеога қайд этиш тизимига яна битта қоидабузарлик киритилди
Энди ҳайдовчининг 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгисини эътиборга олмаслиги қайд этилади

Ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа қандай тўланади
Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланди

Соддалаштирилган тартибда иқтисодий суд ишини юритишнинг асосий хусусиятлари
Иқтисодий процессуал кодексга киритилган соддалаштирилган тартибда иш юритиш тўғрисидаги бобни кўриб чиқамиз

Боғдорчилик субсидиялар ва кредитлар бўйича кафиллик бериш билан қўллаб-қувватланади
Президентнинг 20.03.2019 йилдаги ПҚ–4246-сон қарори билан Ўзбекистонда боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди

Ўзбек маданияти нуфузини оширганлик учун – кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2019 йилдаги 236-сон қарори билан «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди

Норезидентларнинг фойдасини репатриация қилишга рухсат берилди
Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби ва Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди

Қўриқхоналар марказлаштирилган тартибда бошқарилади
Президентнинг 20.03.2019 йилдаги ПҚ–4247-сон қарори билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги қўриқхоналар ва буюртма қўриқхоналар Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди

Шикоят бўйича биринчи мажлис қачон ўтказилади?
Иқтисодий процессуал кодексда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қайта кўриш тўғрисидаги шикоятни (протестни) кўриш бўйича биринчи мажлис ўтказиладиган муддат қайд этилди

Устав фондининг энг кам миқдорини муассислар белгилайди
Қонун ҳужжатларидаги юридик шахслар устав фондининг энг кам миқдори тўғрисидаги талаблар чиқариб ташланди

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун участкани қандай олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2019 йилдаги 224-сон қарори билан олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомили механизми тасдиқланди

Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш: асослар аниқ белгиланди
Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (20.03.2019 йилдаги ЎРҚ–531-сон Қонун)

Яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкни нотариуссиз сотиш мумкин
Фуқаролик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (20.03.2019 йилдаги ЎРҚ–531-сон Қонун)

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди
Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

Барча қамоққа олинганлар тиббий кўрикдан ўтказилади
Чора қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Давлат театрларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти порнография, тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни намойиш этишнинг олдини олишга йўналтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

Муҳандислик коммуникация тармоқлари коллекторларидан фойдаланиш қоидалари белгиланди
Коллекторларни яратиш ва жойлаштиришга бўлган умумий талаблар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Янги сонларда ўқинг

- Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДС қандай солинади
- Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»