Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамаси умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва улар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича чораларни тасдиқлади.
Жисмоний шахсларга қайси ёввойи ҳайвонларни сақлаш мумкин эмас
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Импорт қилинувчи тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситалари солиқлардан озод қилинади
Тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Солиқ ва Божхона кодексларига киритилди.
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
Йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида 30 фоизгача зарар билан ишлайдиган йўналишлар зарарли ҳисобланади.
2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича топширамиз
4 ноябрда БҲМС ва МҲХС бўйича тайёрланган молиявий ҳисобот шакллари – Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом (04.11.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 3567-сон) тасдиқланди. Низом 2025 йил 1 январдан кучга киради. Яъни 2024 йил учун молиявий ҳисобот янги қоидалар бўйича тақдим этилади.
Халқ табобати билан ноқонуний шуғулланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда
Қабул қилинган қонунга кўра шунингдек халқ табобатида рухсат этилмаган усуллар билан даволаш оид реклама тақиқланмоқда
Хорижга чиқиш паспортини почта орқали олиш мумкин
Шунингдек, ота-оналар фарзандларини хорижда қолдирганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириладилар
Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга маърифий фаолиятни амалга ошира олмайдиган шахслар тоифаларини белгиловчи қўшимча киритилди.
Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш қоидалари белгиланди
Психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Бепул чипталар – "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" тизими орқали
“Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.
«Келишилган ўйинлар» учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Мазкур чора халқаро коррупцияга қарши курашиш стандартларига мувофиқ жорий этилмоқда.
Электромобиллар учун қувватлаш станциялари тармоғи кенгаймоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикада электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси нималар билан шуғулланади
Унинг асосий вазифалари қаторида - истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш ишлари бор.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари қандай идентификация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланишича маҳаллий ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган импорт материалларнинг улуши товар қийматининг фоизлардаги улуши товар таннархида 70 фоиздан ошмаса, у ҳам маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган деб тан олинади.
Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартиби белгиланди
Маркаларни харид қилиш учун ишлаб чиқарувчилар бевосита «Давлат белгиси» ДУКга, импорт қилувчилар Божхона қўмитаси орқали мурожаат қилишади.
"Ер қаъри тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Ер ости бойликлари ва табиий равишда ер қаърида жойлашган барча фойдали қазилмалар Ўзбекистоннинг давлат мулки ҳисобланади, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва бу бойликлар давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
ДХШ лойиҳалари қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштиришни тартибга солувчи низомларни тасдиқлади.
Тамаки маҳсулотларининг транзит тартиби белгиланмоқда
Товарлар республика ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг тўланган божхона суммалари қайтарилади.
Навоий давлат университети ташкил этилмоқда
Университетда аниқ ва табиий фанлар, АТ, сунъий интеллект, иқтисодиёт, бизнес ва туризм, инвестицияларни бошқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланади.
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
2024 йил 31 октябрда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 13,5% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан қандай ёрдам кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан биринчи навбатда судгача санация қилинадиган корхоналар доираси белгиланди.
Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида атом энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ давлат ва хусусий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш вазифалари бор.
Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида ЙҲҚни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
МЖТКга киритилаётган қўшимчалар билан тез тиббий ёрдам ва ёнғин хизмати томонидан автоҳуқуқбузарликларни тугатиш тартиби белгиланмоқда.
Давлат чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳужжат билан фуқароларнинг чегара зонасида вақтинча яшаш тартиби белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида янги қонун қабул қилинди
Қонун Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга солади, унинг тузилмаси ва вазифаларини ҳамда иш фаолияти принципларини белгилайди. Қонуннинг олдинги таҳрири 2019 йилда қабул қилинган эди.
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун жазо кучайтирилмоқда
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Ижро интизомига масъул амалдорлар малакасини оширади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан топшириқлар ижросини назорат қилишга масъул бўлган ходимлар учун Адлия вазирлиги базасида назарий тайёргарлик ва асосий давлат тузилмаларида амалиёт ўташ орқали уч йиллик малака ошириш цикли жорий этилмоқда.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда халқаро талабларга мувофиқликни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар назарда тутилди.
Нодавлат суд-экспертиза соҳаси тартибга солинди
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, нодавлат суд экспертлари фаолиятига оид масалаларни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Тадбиркорлар инновацион ишланмалар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади
Илм-фан ва бизнес ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади: тадбиркорларга инновацион ишланмалар базасига кириш имконияти яратилади ва уларни тижоратлаштириш учун рақамли платформа яратилади. Тегишли чора-тадбирлар иқтисодиётнинг реал секторига илғор технологияларни жорий этишга қаратилган 75-сон ВМҚда назарда тутилган.
"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди
Улар билан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича стипендиатлари, Президент мактаблари ва "Янги Ўзбекистон" университети битирувчилари, "Президентнинг иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчилари тақдирланади.
Кўп квартирали уйларни комплекс қуриш тамойиллари жорий этилмоқда
Президент қарори билан ҳудудларнинг мастер-режаларини тузиш, инфратузилмани ривожлантириш ва уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини назарда тутувчи "тартибга солиш қумдони" экспериментал ҳуқуқий режими жорий этилмоқда.



