Ер қаъридан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида хабар берган шахслар мукофотланади
Бунинг учун жисмоний шахслар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига фотосуратлар ва видеоёзувларни юборишлари керак.
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Бир қатор ҳужжатларга давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартиришлар киритилди.
Республиканинг саноат ва ядро хавфсизлиги қандай таъминланади
Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилди ва айрим муассасалар қайта ташкил этилди.
Ёрдам керак бўлса – «112» хизматига қўнғироқ қилинг
У Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги шошилинч хизматларини бирлаштиради.
Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилди
Унинг асосий вазифаларидан бири - спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш.
“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича Республика комиссияси тизимли муаммоларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилади.
Соғломлаштириш оромгоҳларида кўпроқ болалар дам олиши мумкин
Стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳларида тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади.
Ўзбекистонда футзал бўйича чемпионат қандай ташкил этилади
У 2024 йил 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади.
Айрим давлат хизматларини кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорларга ўтказилади
Шунингдек, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари кенгаймоқда.
Жалб қилинган хорижий экспертлар ишининг самародорлиги ҳақидаги ахборот ОАВларда ёритилади
Шунингдек, хорижий консультант ва экспертларнинг ягона электрон реестри шакллантирилади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Таълим кредитини кимлар олади
2024/2025 ўқув йили бошлангунга қадар таълим кредитини олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими орқали топшириш имконияти яратилади.
Адлия вазирлиги аҳоли билан фаолроқ ишлайди
Ҳар чоршанба маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот куни ўтказилади.
ОТМга қабул қилиш тартиби ўзгаради
Шунингдек, таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Тадбиркорларга қандай кўмак берилади
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиш тартиби тасдиқланди.
Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда
Тамаки маҳсулотлари учун 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган техник регламент тасдиқланди.
Болалар гематологияси ва онкологиясини даволашда устувор вазифалар белгиланди
Уларнинг орасида - бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш вазифалари бор.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил этилади
Саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.
Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши нима билан шуғулланади
Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири – моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Тўлов тизимларининг хавфсизлиги қандай таъминланади
Марказий банк томонидан тасдиқланган Низом тўлов ахборотини ҳимоя қилиш механизмлари, тўлов ахбороти конфиденциаллиги ва шахсга доир маълумотлар ҳимояси, ахборот тизимлари ходимларининг ваколатлари ва бошқаларни белгилайди.
“Маҳалла еттилиги” фаолиятини баҳолаш механизми такомиллаштирилади
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ҳамда солиқ инспекторининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади.
Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун “Саll-марказ” ташкил этилади.
II чоракда 8,12 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда
Шундан 853,8 млн АҚШ доллари – давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар.
Қорақалпоғистондаги айрим меҳмонхоналарга субсидия берилади
Субсидия миқдори – ҳар бир хона учун 20 млн сўм.
26 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоралари тасдиқланди
Уларни амалга ошириш бўйича келишувларга Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида эришилган.
2024 йилда 6 минг га ер майдони аукционга чиқарилади
Ер майдонлари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мулк ҳуқуқи асосида тақдим этилади.
“Термиз халқаро савдо маркази”: қўшимча чоралар
Президент қарори билан эркин савдо зонасида ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларининг экспорт бозорини диверсификация қилиш назарда тутилган.
Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади
Улар асосий фаолиятининг йўналишлари – ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш, ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш.
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилашга қарор қилди.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлиги оширилади
Президентнинг 29.04.2026 йилдаги ПФ-70-сон Фармони энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Коррупцияга қарши курашишда ҳокимларнинг масъулияти оширилади
ЎРҚ-1142-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига коррупциянинг олдини олиш, одил судловга эришишни кенгайтириш ва суд жараёнларини оптималлаштириш учун янги механизмларни яратишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
Президентнинг ПҚ-161-сон қарори ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.



