Сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги қонунчиликка қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ушбу соҳани такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Аутстаффинг хизматлари қандай кўрсатилади
Аутстаффинг - иш берувчи томонидан ўз ходимларини уларнинг розилиги билан бошқа юридик шахсларга меҳнат вазифаларини бажариш учун вақтинча юбориш орқали кўрсатиладиган хизмат тури.
Хориждаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади
Ривожланган мамлакатларга вақтинчалик меҳнат фаолияти учун чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари 10 млн сўмгача микрокредит ажратади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кинематография Миллий комиссиясининг вазифалари белгиланди
Халқаро кинопродюсерлар федерацияси аккредитация қилган кинофестивалларнинг номинация ғолиблари ёки Гран-при соҳибларига БҲМнинг150 бараваригача миқдорда мукофот бериш режалаштирилмоқда.
Миграцияни бошқариш тизими ислоҳ қилинмоқда
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди. У хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Қишлок хўжалигида сув олиш лимитлари халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади
«Сув етказиб бериш хизмати» муассасаларининг вазифа ва ваколатлари белгиланмоқда.
Ўзагроинспекциянинг вазифалари кенгайтирилди
Импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида генетик модификацияланган организмларни (ГМО) аниқлаш мазкур вазифалардан бири.
Техникумлар ягона тармоққа бирлаштирилади
Кадрлар тайёрлаш Халқаро таълим стандартлари таснифлагичи ва Ўзбекистон Миллий малака тизими талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилмоқда
Давлат мулки объектларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор қилинмоқда.
Маиший зўравонликдан ҳимояланиш учун қўшимча чоралар кўрилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Конституция куни қандай ўтказилади
Ушбу кунни нишонлаш «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» шиори остида ўтади.
Қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш давом эттирилмоқда
Диққат марказида - маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти.
Давлат IT-парк резидентларини қандай қўллаб-қувватлайди
Хусусан, уларга инглиз тили билан бир қаторда бошқа хорижий тилларни ўқитишга рухсат берилди.
Парваришга муҳтож фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
Хусусан, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар айрим давлат божи тўлашдан озод этилди.
Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилмоқда
Хусусийлаштириш соҳасининг такомиллаштирилиши сабабли бир қатор Президент ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати такомиллаштирилмоқда
Хусусан, қишлоқ хўжалиги техникаси, уни ишлаб чиқариш учун материаллар ва бутловчи қисмлар импорти учун ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача қисқартирилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳалар қандай қўллаб-қувватланади
Уларни молиялаштириш мақсадида IT-парк ҳузурида Венчур фонди ташкил этилади.
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.
Йўл ҳаракати қоидаларига тасмаси бор йўл орқали ҳаракатланишни чекловчи қўшимча киритилмоқда
Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари бундан мустасно
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари жорий этилади
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартлари”ни жорий этиш ва ушбу стандартлар асосида ҳисобот тайёрлаш қоидалари тасдиқланди.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2026 йилдаги 224-сон қарори "Face-ID" ва "Mobile-ID" тизимларидан фойдаланишни, ЯИДХП орқали масофадан рўйхатдан ўтиш имкониятини назарда тутади, шунингдек рўйхатдан ўтказишни рад этиш ва бекор қилиш асосларини аниқлаштиради.
Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
Саноат корхоналарининг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш ва камайтириш бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий механизмлар жорий этилмоқда.



