Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ қўмитаси расмий тушунтиришлар хизматини ишга туширди Бухгалтер учун қўлланма: Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг реестрлари компанияларни хавфли битимлардан қандай ҳимоя қилади Норезидентга хизматлар кўрсатишда ҚҚС мавжуд бўлмаганда
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
24.12.20

Ҳуқуқбузарлик учун ерни олиб қўйиш – суд орқали

Президент томонидан мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари кучайтирилишига йўналтирилган тузатишлар тўплами имзоланди.

23.12.20

Воситачилик шартномаси бўйича чегирма ҳисоби қандай юритилади

Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади . Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин.

23.12.20

Сув омборларида доимий сейсмологик кузатувлар олиб борилади

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

23.12.20

Ўзбекистон 1973 йилдаги Киото конвенциясига қўшилди

Бу 2020 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-654-сон Қонунда назарда тутилган.

23.12.20

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби ўзгартирилди

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

23.12.20

Деградацияга учраган ерлар консервация қилинади

Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

23.12.20

Актуарий сертификатини қандай олиш мумкин

Малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган низомда белгиланган.

23.12.20

Бўш турган объектларни фойдаланишга бериш оптималлаштирилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқланди.

22.12.20

Корхона қайта ташкил этилганда ходимнинг ЯММТдаги стажи қандай ҳисобга олинади?

Корхоналар қайта ташкил этилиши ёки номи ўзгартирилиши мумкин. Бу пировардида ходимларнинг ЯММТда стажини аниқлашда халақит бермайдими?

22.12.20

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида қандай пулли хизматлар кўрсатилади

Хусусан, унга қўл аравачаларини ижарага бериш, автомобилни майда таъмирлаш ишлари ҳамда уларни эвакуация қилиш, ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш ва бошқалар киради.

22.12.20

Инфратузилмани ривожлантириш харажатлари қандай қопланади

Президент томонидан 18 декабрь куни ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор имзоланди.

22.12.20

Аграр таълим тизимида ислоҳотлар амалга оширилади

Чора-тадбирлар орасида, хусусан, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий қилиш ва • стартап-лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш.

22.12.20

Давлат бюджети қабул қилинди, бир нечта қонун маъқулланди

18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

21.12.20

Болаларга эрта ёшдан таълим беришга – $100,57 млн

Болаларни ривожлантириш чора-тадбирларини яхшилаш лойиҳаси Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

21.12.20

Кундузи чироқ ёқиб: кимлар учун ушбу талаб кучда қолди

Ҳукумат илгари қабул қилинган қатор қарорларни қайта кўриб чиқди. Бу автоҳаваскорларда на акс этади?

21.12.20

Юристлар халқаро стандартлар бўйича ўқитилади

Вазирлар Маҳкамасининг юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қарори лойиҳаси эълон қилинган.

21.12.20

1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилади

Пойтахт ҳокимлиги ва «Махсустранс» ДУК истеъмолчиларни чиқиндиларни қайта ишланадиган ва қайта ишланмайдиган тоифаларга ажратилган ҳолда тўплаши учун рангли чиқинди контейнерлари ёки қайта ишланадиган пакетлар билан таъминлайди.

18.12.20

Тошкент ИЭМда янги турбиналар ўрнатилади

"Тошкент ИЭМни қуриш" инвестиция лойиҳаси Ўзбекистонда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг қўллаб-қувватлашида амалга оширилади.

18.12.20

Ўсмирларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолияти такомиллаштирилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида, хусусан, ёшларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича тадбирлар сонини ошириш, уларни касбга тайёрлаш бўйича чоралар кўриш таклиф қилинмоқда.

17.12.20

Рассомлик маҳорат устахонаси 2022/2023 ўқув йилидан қабулни бошлайди

У Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида ташкил этилган ва 2 йилда бир маротаба 10 нафар стажёр-тадқиқотчиларни қабул қилади.

17.12.20

ЕОИИ билан ҳамкорлик ва янги қонунлар

15 декабрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

17.12.20

Қандай суғуртани мажбурий қилишни режалаштиришмоқда

«Мажбурий суғурта турлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

17.12.20

Ўзбекистон БМТнинг учта тузилмаси билан ҳамкорликни кенгайтиради

Бу ҳақда қарор давлат раҳбари томонидан 15 декабрь куни имзоланди.

17.12.20

Адлия вазирлиги давлат органларининг назорат ваколатларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда

Президентнинг “Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

17.12.20

Агар ходим донор бўлса

Ходим ҳеч кимни огоҳлантирмасдан ишга чиқмади. Бир кундан кейин пайдо бўлиб, донор қонини топширганини айтди. Ходим бу ҳақда иш берувчини олдиндан хабардор қилиши шартми?

16.12.20

Совуқ сувга тарифлар қайта кўриб чиқилмоқда

Пойтахт ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.

16.12.20

Ташқи кўмак лойиҳаларини келишиш тартиби ўзгартирилди

Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан айрим ҳуқумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Тад­бир­кор­лик субъ­ек­тла­ри­нинг ҳуқуқий ҳимо­яси ку­чай­ти­рил­моқда

Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.

Пен­си­ялар­ни тай­ин­лаш бўйича их­чам бошқарув ти­зи­ми жо­рий этил­моқда

Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бан­крот­лик жа­ра­ёни­да тад­бир­кор­лар­га мах­сус ҳисоб­ва­рақлар очи­ла­ди

МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.

Ян­ги­лан­ган ўзбек алиф­бо­си тас­диқлан­ди

Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.

Биз­нес­ни рўйхат­га олиш қан­дай ўтка­зи­ла­ди

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.

Ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг ка­ме­ра­ла­ри хав­фсиз­лик ка­ма­ри тақил­ма­ган­ли­ги­ни қайд эта­ди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Тек­ши­рув­лар ўрни­га ёнғин ауди­ти: сав­до мар­каз­ла­ри ва бо­зор­лар ёнғин­дан суғур­та­ла­на­ди

Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.

Яй­лов­лар­дан фой­да­ла­ниш­нинг ян­ги қоида­ла­ри жо­рий этил­моқда

Яйловлар учун ўтлатиш меъёрлари, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда суғурта жорий этилади. Маҳаллий аҳоли учун бепул жамоат яйловлари ташкил қилинади.

Таъ­лим ва илм-фан ва­зир­ли­ги фа­олияти­нинг асо­сий йўна­лиш­ла­ри бел­ги­лан­ди

Вазирлик узлуксиз таълимнинг барча босқичларини мувофиқлаштиради, илм-фан ва олий таълим интеграциясини ривожлантиради, шунингдек, таълим сифатини баҳолашнинг рақамли воситаларини жорий этади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун янги тузилмалар ташкил этилиши назарда тутилган.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.