Депутатлар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 2 та қонун лойиҳасини қабул қилдилар
2019 йил 14 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий йўналишдаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Сув тежовчи технологияларга кетган харажатлар қопланади
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Uzcard ҳамкорларининг сони ортди
Uzcard Ягона Умумреспублика Процессинг Марказига Tenge Bank қўшилди.
Хусусий бандлик агентликларини текширадилар
Қонунчиликни бузаётганлар юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Инсон ҳуқуқлари асослари – интерактив шаклда
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон 20 та давлат фуқаролари учун визаларни бекор қилади
2020 йилнинг 1 январидан 20 та давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга келган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим йўлга қўйилади.
Ярим йилда ЯИМ 5,8% ўсди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
15 августдан йўлкира ҳақи – 1 400 сўм
Автобус ва метрода йўлкира ҳақи 16,7%га ошди, ойлик йўл карточкалари эски нархда сотилади
Ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди
2019 йил 13 августдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун ва Президентнинг Фармони эълон қилинди.
“Очиқ осмон”, “Ўзбекистон туризм магистрали”, фуқаролар йиғинларининг алоҳида мақоми
Бу ва бошқалар Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантириш доирасида амалга оширилади.
Туризмда – компенсация, грант ва имтиёзлар
Президент “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Бизнес ва шаҳарсозлик учун ер – фақат онлайн-аукцион орқали
1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини беришнинг янги тартиби жорий этилади.
Бизнес ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартибга солинди
Тадбиркорларни соҳага оид бўлмаган ишларга, шу жумладан, экиш ва йиғиб олиш ишларига жалб қилиш, ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурлаш, улар билан мажбурий равишда йиғилишлар ўтказиш мумкин эмас.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бизнесни бошлашда ёрдам берадилар
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлайди
Бузилаётган иморатларни баҳолаш: лойиҳа саволлар туғдирмоқда
ҚҲТБТ порталида Бузилиши лозим бўлган иморатларни баҳолаш тартиби лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
У Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади, унинг ҳудудий бўлинмаларида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади.
Экспорт қилишда ташиш харажатларига компенсация қандай олинади
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳаммаси кадрлар ишини юритиш ҳақида
«Norma» ПРМ «Кадрлар ишини юритиш» курсига таклиф этади. Машғулотлар 19 дан 23 августгача ўтказилади.
ЭКИҲ ўрнига БҲМ киритилиши айрим тўловларда қандай акс этади
Молия вазирлиги меҳнат ҳақи, пенсия ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибининг ўзгариши назарда тутилаётгани муносабати билан айрим қонунларга тузатишларни тайёрлади.
Ҳарбий-маъмурий секторлар харажатлари қандай молиялаштирилади
Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари эълон қилинди
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ўтказилади
Пойтахт ҳокимияти ташаббуси шаҳарликлар томонидан баҳоланади
Тошкент ҳокимияти «Mening ovozim» сайтини ишга туширди, бунда ҳар бир фуқаро ижтимоий масалаларда ўз нуқтаи назарини билдира олади.
ЯИДХП оптималлаштирилади: нима ўзгаради
Сентябрь ойида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини тақдим этилади.
ОТБ халқаро арбитражни ислоҳ қилишда ёрдам беради
Адлия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида халқаро арбитраж ислоҳотини ўтказади.
Бухоро вилоятида халқаро математика мактаби ташкил этилади
Қоракўл туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига “халқаро математика мактаби” мақоми берилди.
Ортда қолаётган туманлар ва шаҳарлардаги ер - жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарорида тегишли тузатишлар назарда тутилган.
Совуқ сув қимматлашади
2019 йил 24 августдан бошлаб янги тарифлар жорий этилади.
Нима учун доллар бундай суръатда ўсиб бормоқда
Марказий банк 10 августдан валюталарнинг янги курсини эълон қилди ва Ўзбекистон сўмининг кескин кучсизланиши нима билан боғлиқлигини тушунтирди.
СК-2026: солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари
Buxgalter.uz экспертлари 25.12.2025 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича бир нечта шарҳлар тайёрладилар.
Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.
Илм-фан соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.
Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.
Нотариал ҳужжатларни онлайн тасдиқлаш мумкин
Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг маблағлари янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди
Имтиёз аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Янги сонларда ўқинг
2026, 27 январь№ 04
- Сунъий интеллектдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жорий этилади
- Экспорт: божхона қиймати янгича қандай ҳисобланади?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ҳисобга олиш
- 2026 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти


