2021 йил учун жамоа шартномаси умумий макети ишлаб чиқилди
Хусусан, макетга «Коронавирус ёки бошқа юқумли касалликлар туфайли жорий қилинган карантин чоралари даврида ходимларга бериладиган имтиёз ва кафолатлар» деб номланган янги бўлинма киритилган.
Бош вазир ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари ўзгартирилди
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг фаолияти инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ЭИЗ ва КСЗни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Автомобиль ташувларини назорат қилишда нима ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль ташувларини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
ЙҲҚ бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилди
ЙҲҚнинг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома маъмурий ҳуқуқбузарликлар охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб ҳисобланадиган ҳоллар билан тўлдирилди.
Совуқ сув бўйича тарифлар оширилади
«Toshkent shahar suv ta’minoti» МЧЖ 24 январдан ичимлик суви ва шаҳар канализациясидан фойдаланганлик учун тарифлар оширилишини маълум қилди.
Замонавий мактаблар қурилиши қандай назорат қилинади
Умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш ва уларда монтаж ишларини амалга оширишни тартибга солувчи низом қабул қилинди.
Ўз эҳтиёжлари учун қурилишда ҚҚС юзага келадими
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан таъмирлаш пардозлаш ишларини бажарди. Бундай вазиятда ҚҚС ҳисоблаш зарурми?
4 ва ундан ортиқ боласи бўлган оила - кўп болали оила
Кам таъминланган ва кўп болали оилалар томонидан уй-жой олиш ва уларга қорамол бериш тартибларига ўзгартиришлар киритилди.
Сенаторлар томонидан 6 та қонун маъқулланди
6 январь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
1 январдан нима ўзгарди
Шу йил бошидан кўп сонли НҲҲ ва амалдаги ҳужжатларга тузатишлар кучга кирди. Norma.uz портали 2021 йил 1 январдан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришларнинг шарҳини тақдим этади.
ҚҚСни қайтаришда нимани ўзгартиришни режалаштиришмоқда
Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС суммаларини қайтариш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.
Экспорт қилувчиларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш давом эттирилади
Экспорт қилувчиларга молиявий кўмак, аввалгидек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан кўрсатилади.
«Ғалаба боғи» мажмуаси Жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади
Мудофаа вазирлигининг «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Денов тадбиркорлик институти моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади
Институтга собиқ Сариосиё агросаноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини берилади.
Тиббиёт ходимлари аттестациядан очиқ-ошкора ўтказилади
Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади, шунингдек онлайн тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида трансляция қилинади.
Қандай хизматлари учун ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўлдирилди.
IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш тартибига қандай ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, «GSMA (Global System for Mobile Communication Association)», «импорт қилувчи», «қора рўйхат» тушунчаси кенгайтирилди ва тўлдирилди.
Олий таълим муассасаларида – кредит-модуль тизими
У 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ОТМда босқичма-босқич жорий этилади.
Коррупцияга қарши курашишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилади
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки унга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар уни олишлари мумкин.
2021 йилда солиқ солишда катта ўзгаришлар бўлмайди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг «Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида»ги ахборот хабари эълон қилинди.
Ходимни мунтазам “касаллик варақаси”да бўлиши учун ишдан бўшатиш мумкинми?
“Ходим тез-тез касал бўлади ва деярли “касаллик варақаси”да ўтирибди. Табиийки, у ўз функцияларини барқарор бажара олмайди. Шахс қанча узоқ муддат “бюллетенда” бўлиши мумкин? Биз уни соғлиғи ҳолатига кўра ишдан бўшатишимиз мумкинми?”
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларининг вазифалари белгиланди
Улар орасида - замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила - муқаддас», «Соғлом оила - соғлом жамият», «Оила - жамият ва давлат ҳимоясида» ва «Фаровон оила - жамият равнақининг асоси» концептуал ғояларини никоҳланувчиларнинг онгига сингдириб бориш.
Тошкент-Термиз автомобиль йўли участкалари реконструкция қилинади
Лойиҳа Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилади.
ЖБ шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлайди
Жаҳон банки ва Халқаро тараққиёт уюшмаси "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш учун қарз тақдим этади.
Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш тартибида нимани ўзгартиришни режалаштиришмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларни ҳисобга (рўйхатга) олиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Бир қатор идораларнинг бюджет бўйича ваколатлари кенгайтирилди
Бюджет кодексига ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди.
Фискал стратегия ва тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар
Булар нима ва қандай ишлаши ҳақида Бюджет кодексига тузатишларда айтиб ўтилган.
Бюджет соҳасида янги жарималар жорий этилади
МЖТК ва Бюджет кодексига бир қатор тузатишлар киритилди.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайди
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яна иккита ижтимоий ёрдам тури жорий қилинди.
Суғурта агентлари фаолияти тартибга солинди
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун қўшимча чекловлар ўрнатилади, номзодларни ишга киришишдан олдин мажбурий ўқитиш жорий этилади ва инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади.
Мўмин Хуррамович Ашуров оламдан ўтди
2026 йил 9 июнь куни катта ички маданият, тиниқ ақл ва ноёб инсоний ҳалоллик эгаси бўлган Мўмин Хуррамович Ашуров вафот этди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




