Мамлакатдаги қўғирчоқ театрлари сони кўпаяди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2020 йилдаги «Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 754-сон қарори қабул қилинди.
Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди
Низом қабул қилинди, унинг нормалари автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тартибга солади.
Тамаки ишлаб чиқариш бўйича лицензия талаблари ўзгартирилди
Чора-тадбирлар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ва соғлом рақобатни шакллантиришга қаратилган.
Депутатлар 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар солиқ сиёсати, давлат харидлари ва бюджет соҳаларидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қатор муҳим ҳужжатларни муҳокама қилдилар.
Тадбиркорлар учун – қонунларда 3 та ўзгартириш
Қонун ҳужжатларига турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни соддалаштирувчи тузатишлар киритилди.
Мол-мулк солиғи ва ресурс солиқлари: нима ўзгаради
Президент томонидан “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
2021 йилда қанча қўшимча дам олиш кунлари бўлади
Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Агар солиқчилар тугатилаётган корхонани текширишмаса
2020 йил 1 январдан бошлаб корхоналарни ихтиёрий тугатишнинг янги тартиби жорий этилган . Янги тартиб тартиб-таомилларнинг ўзини соддалаштирганига қарамай, амалиётда тугатилаётган корхонага боғлиқ бўлмаган муаммолар юзага келади.
Алоҳида шароитларда солиқлар қандай тўланади
Пандемия ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича 2020 йилда қабул қилинган чора-тадбирлар юзасидан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди.
Табиий офатлар оқибатида етказилган зарар қандай қопланади
Ўзбошимчалик билан қурилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаган уй-жойга етказилган зарар қопланмайди.
Геологлар учун фахрий унвон таъсис этилди
У геология ва қидирув соҳасини ривожлантириш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш ва бошқалар учун берилади.
Импорт қилишда имтиёзлар – фақат янги ускунага
Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга божхона божи ва ҚҚС бўйича имтиёзлар бериш механизми жорий этилади.
Чекда – ҚҚСнинг умумий суммаси
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
Миллий гвардия тўғрисидаги қонун эълон қилинди
Ушбу Қонун 2019 йилда қабул қилинган, Президент томонидан 2020 йил 18 ноябрда имзоланган, ярим йилдан кейин кучга киради.
“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси – муҳокамада
Уни Олий суд судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш учун ишлаб чиқди.
Илмий ҳамкорлик йўналишлари белгиланди
Президент томонидан МДҲ иштирокчи-давлатларининг фундаментал тадқиқотлар соҳасида давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштириш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Конларни ўзлаштириш мониторинг қилинади
У нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини аниқлашга қаратилган.
Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда
Лойиҳа Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва ҚҲТБТ порталига муҳокама учун жойлаштирилган.
Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида ўрмонзор барпо этиладиган майдон белгиланди
Қорақалпоғистондаги ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 172 минг гектар майдонга дов-дарахтлар экилади.
Электрошокер қандай бўлиши мумкин
Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари тасдиқланди.
Узлуксиз меҳнат стажи аҳамиятга эгами?
Баъзи ходимлар бир ишдан бўшаш ва бошқасига жойлашиш ўртасидаги танаффуслардан, шу тариқа уларнинг узлуксиз стажлари узилиши ва бу қандайдир тарзда пенсия миқдорига таъсир кўрсатади деб қўрқишади.
1 декабрдан нима ўзгаради
“Норма” портали 2020 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Ижро этиш жараёни модернизация қилинади
Президентнинг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
«Фуқаролар учун бюджет: 2021 йил учун лойиҳа» эълон қилинди
Молия вазирлиги томонидан тайёрланган навбатдаги ахборот нашри 2021 йил учун бюджет тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Ўзбекистонда VISA Classic карталарига энг яхши шартларда хизмат кўрсатган 20 та банк
Bank.uz таҳлилчилари 2020 йилда Ўзбекистонда VISA Classic дебет пластик карталари чиқарилиши шартларини ўрганиб чиқдилар. Тадқиқотга 21 та банк таклифлари киритилди.
Қурилиш соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Президентнинг тегишли Фармони 27 ноябрь куни қабул қилинди.
Биохавфсизлик: қандай чора-тадбирлар кўрилади
Хусусан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб заҳарли кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва мамлакатимизга олиб киришнинг янги тартиби жорий этилади.
Life Khonobod: маъданли сув ва дам олиш зонаси
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида инвестиция ва туристик лойиҳаси амалга оширилади.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун: ҳудудларни янгилаш – ягона қоидалар асосида
Ҳужжат турар жой ва жамоат ҳудудларини янгилаш механизмларини белгилайди, лойиҳаларни мулкдорлар билан келишиш талабларини белгилайди, компенсация ва аҳолини вақтинча жойлаштириш кафолатларини мустаҳкамлайди.
Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитларни қайтариш муддати узайтирилди
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди, бу эса фермерларга молиявий юкни камайтириш ва соҳада давом этаётган ислоҳотлар шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 7 июль№ 27
- Болалар нафақасини олиш шартлари, рассомнинг иш стажи, ҳужжатларни расмийлаштиришда пенсия жамғармасининг ёрдами ҳақида…
- Ходимни вақтинча бошқа ишга қандай ўтказиш керак
- Экспорт нархининг бозор баҳосига мувофиқлигини аниқлаш
- Янги Тошкентда «Буюк ипак йўли» мажмуаси барпо этилади
- Ким ва қандай шартларда соддалаштирилган 6 фозлик ҚҚСга ўтиши мумкин




