Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
IT Park резидентларида 7,5% ЖШДС: ўриндошлар ва масофавий ходимларга имтиёз қўлланиладими Бизнесни рўйхатдан ўтказишдан солиқ юкини камайтиришгача: маълумотлар соҳасидаги ислоҳотлар тақдимотининг сарҳисоби Маркировкаланган товар муомаладан қандай чиқарилади Маркировкаланган товар муомаладан қандай чиқарилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
18.02.25

Хоразм вилояти шоли етиштирувчилари қўшимча субсидиялар оладилар

Уларга лазер қурилмаси билан жиҳозланган текислаш агрегати ёрдамида текисланган ҳар бир гектар экин майдони учун сарфланган ёқилғи-мойлаш материаллари қийматининг 100 фоизи қоплаб берилади.

17.02.25

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда

Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

14.02.25

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди

Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.

14.02.25

Қандай объектлар эксплуатацияга қабул қилинмайди

Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар белгиланди.

14.02.25

Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда

Унинг маблағлари таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотлар ўтказиш учун грантларга, эксперт, тадқиқот хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларга мукофотлар тўлаш ва бошқаларга йўналтирилади.

14.02.25

Ипотека муносабатларида – электрон гаров хатлари

Чора аҳолининг кенг қатламлари учун ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган.

13.02.25

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади

Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

13.02.25

Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ташкил этилмоқда

2025 йилда 8 млрд АҚШ долларидан зиёдроқ хорижий маблағларни ўзлаштирилиши режалаштирилмоқда.

13.02.25

Қайси ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилади

Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланмоқда. У 15 та тоифага туркумланган 289 та банддан иборат.

13.02.25

Тадбиркорлар мактаб ўқувчиларининг касбий таълимига жалб этилади

2025/2026 ўқув йилида Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида таълим жорий этилади.

13.02.25

Микромолия банклари институти ташкил этилади

Шуниндек «UZ» доменида «банк» терминидан фойдаланиш чекланади

13.02.25

Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати беш йилгача узайтирилди

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилди.

13.02.25

Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан бухгалтерия ҳисобининг учта миллий стандартига - 4, 5 ва 7-сонли стандартларга ўзгартиришлар киритилди.

12.02.25

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди

Бу фаолият билан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин.

12.02.25

Касаба уюшмаларининг филиаллари қандай рўйхатдан ўтказилади

Филиал ва бошланғич ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича ДХМ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси ва ЯИДХП орқали кўрсатилади.

11.02.25

НҲҲ ижроси мониторинги қандай ўтказилади

Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли НҲҲнинг ижроси беш йил давомида ҳар йили мажбурий назорат қилиниши лозим.

10.02.25

Корпоратив шартноманинг ҳуқуқий мақоми белгиланди

Шунингдек бир қатор қонунларга корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

10.02.25

Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ваколатлари кенгаймоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

10.02.25

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди

Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

07.02.25

Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланмоқда

Йиғимлар миқдорлари расмийлаштирилаётган товарлар қийматига боғлиқ

07.02.25

Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш қанча туради?

Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш хизматидан фойдаланиш учун ҳар бир вояга етган шахс учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

06.02.25

Ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизматлари субсидия олади

Давлат-хусусий шериклик асосида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизмати жорий этилмоқда.

05.02.25

Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади

"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.

05.02.25

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади

Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ин­клю­зив таъ­лим яна­да қулай бўла­ди

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгаймоқда. Бундай болаларни эрта аниқлаш, индивидуал таълим режаларини жорий этиш, ассистив воситалар билан таъминлаш ҳамда мактабларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Пул­ли йўллар­ни таш­кил этиш қоида­ла­ри қонун би­лан мус­таҳкам­лан­ди

«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири йўл тармоғини қуриш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашни тартибга солади. Пулли автомобиль йўлларининг фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асослари ҳамда ҳайдовчиларга бепул муқобил йўналиш мавжудлиги кафолатлари жорий этилмоқда.

Чор­ва­чи­лик тар­моғи: ян­ги суб­си­ди­ялар ва сер­вис кўма­ги

Субсидиялар наслдор чорва молларини сақлашга ва соҳавий агентлик ҳузурида ихтисослаштирилган сервис корхонасини ташкил этишга йўналтирилади. Янги механизмлар наслчилик чорвачилигини кенгайтириш, чорва моллари импортини соддалаштириш ва фермер хўжаликларини комплекс кузатиб боришни яхшилаш имконини беради.

Раҳбар­нинг маъ­на­ви­ят ва дав­лат ти­ли ма­са­ла­ла­ри бўйича мас­лаҳат­чи­си­нинг ва­зи­фа­ла­ри бел­ги­лан­ди

Уларнинг вазифаларига тил тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, ҳужжатларни лингвистик экспертизадан ўтказиш ва соҳавий атамалар луғатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш киради.

Одам сав­до­си­дан жаб­рлан­ган­лар­га ёр­дам кўрса­тиш ти­зи­ми ис­лоҳ қилин­моқда

Ислоҳот одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Жабрланганларни идентификация қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилмоқда, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Пре­зи­дент Ад­ми­нис­тра­ци­яси тўғри­си­да­ги Кон­сти­ту­ци­явий қонун қабул қилин­ди

У Президент Администрациясининг мақоми, ваколатлари ва иш тартибини белгилайди, унинг давлат бошлиғи фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашдаги ролини мустаҳкамлайди. Ҳужжат, шунингдек ПАнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади ва унинг мансабдор шахслари учун ҳуқуқий кафолатларни белгилайди.

1 сен­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 сентябрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Биз­нес учун ян­ги қонун: 8 та асо­сий ўзга­риш

Асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш, бизнеснинг янги тоифалари, тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри ва хусусийлаштириш натижаларининг ҳуқуқий дахлсизлиги – Ўзбекистонда тадбиркорлар учун фаолият шартларини ўзгартирадиган ЎРҚ-1168-сон Қонун (17.08.2026 й.) имзоланди.

Чор­ва­чи­лик ва ба­лиқчи­лик хўжа­лик­ла­ри­да­ги лойиҳалар учун им­ти­ёз­лар кен­гай­ти­рил­ди

Тадбиркорлар комплексларни ташкил этиш ва наслли чорва молларини харид қилиш учун 5 млрд сўмгача, наслли чорва моллари ва балиқ етиштириш бўйича алоҳида лойиҳалар учун эса йиллик 10 фоиз ставкада 20 млрд сўмгача кредитлар олишлари мумкин бўлади.

Са­мо­лёт­лар, по­ез­длар ва ав­то­бус­лар­дан ким­лар­га бе­пул ва им­ти­ёз асо­си­да фой­да­ла­ниш ҳуқуқи бе­ри­ла­ди

2026 йил 1 октябрдан бошлаб уруш иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган шахслар ҳаво йўловчи транспорти, темир йўл ва шаҳарлараро автобус транспортидан бепул ёки 50 фоиз имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_test: 05.06.26 06:29:04
Шарҳлар: 6768
ўқиш

24.09.13
Гость_test: 05.06.26 06:29:03
Шарҳлар: 6768
ўқиш
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.

24.09.13
testing@example.com: 05.04.26 11:43:48
Gost_jJQaBOcg'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98) Gost_pdgheupa 1
Шарҳлар: 6768
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 05.04.26 11:43:46
Gost_jJQaBOcg'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98) Gost_pdgheupa 1
Шарҳлар: 6768
ўқиш