1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Фуқаролар янги тартибга кўра вақтинча рўйхатга олинади
2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар тажриба тариқасида фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича электрон рўйхатга олиш йўлга қўйилади.
НҲҲ лойиҳалари тушунтиришларни қамраб олган муқаддимага эга бўлади
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги қонунларга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш услубиятига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат корхоналари кузатув кенгашларини ваколатлари белгиланмоқда
Давлат корхонаси кузатув кенгаши аъзолари сони устав билан белгиланади, бунда унинг таркиби 3 нафардан кам бўлмаслиги лозим.
Ички аудит миллий стандартлари ишлаб чиқилди
Уларда вазирлик ва идораларнинг ички аудитини ташкил этишга ўрнатилган талаблар акс эттирилган.
Ёш IT-мутахассисларга истеъмол кредити ажратиш тартиби тасдиқланди
БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдордаги кредитлар компьютер харид қилиш учун ажратилади.
Янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади
2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд – Нукус, Самарқанд – Мўйноқ, Самарқанд – Термиз, Бухоро – Термиз, Наманган – Термиз ва Наманган – Нукус рейслари йўлга қўйилади.
Туманлар бюджетининг 5 фоизи аҳолининг ташаббусли лойиҳаларига йўналтирилади
Шу билан бирга ушбу маблағлар 6 млрд сўмдан кам бўлмаслиги лозим.
Нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун талаблар соддалаштирилди
Нодавлат профессионал таълим ташкилотлари лицензия олишлари учун ҳисоб рақамида мавжуд бўлиши керак бўлган маблағларнинг энг кам миқдори икки бараварга камайтирилди.
Имкониятлари чекланган шахсларнинг пенсия таъминотига оид қонун ҳужжатларига аниқлик киритилди
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар пенсия таъминоти соҳасидаги қонунчиликни амалиётда қўллашда юзага келаётган турли ҳил ёндашувларнинг олдини олишга қаратилган.
Аҳоли сифатли дори воситалари билан таъминланади
Президентнинг 26.10.2022 йилдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Ҳудудларда инновацион технопарклар барпо этилади
2023-2026 йилларда Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманганда технопарклар барпо этилади.
Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Шунингдек, моддий маданий мерос объектларини масхара қилувчи ҳаракатларни содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Тадбиркорлар учун молиявий жарималар миқдорини 30 % га камайтириш таклиф этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа ташаббускори – Бизнес омбудсман.
Таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётганлар учун кўкрак нишонлари таъсис этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2022 йилдаги «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида»ги 616-сон қарори қабул қилинди.
Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун 7 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади
Ушбу маблағлар 5,2 мингдан зиёд маҳаллалардаги ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, оқава сув таъминоти, электр ва газ таъминоти, ҳамда ижтимоий объектлар учун сарфланади.
Умумий йиғилиш қарор қабул қилмаcа, МЧЖ директори қандай қилиб ишдан бўшайди
МЧЖ директори ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи. МК 99-моддасига мувофиқ, ходим иш берувчини бу ҳақда 2 ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.
Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
«Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон» йиллик танлови улар сирасига киради, унинг ғолиблари пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Қоровуллик хизматлари ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарлар учун моддий рағбатлантирилади
Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгиловчи низомда қайд этилган.
Ҳудудий кадастр идоралари ҳокимиятлар бўйсунувидан чиқарилади
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг тизимини вертикал бошқарув тизимига ўтказиш режалаштирилган.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди
Шунингдек субсидияга муҳтож шахслар тоифасига энди ёш оилалар, шу жумладан 30 ёшдан ошмаган фуқаролар, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари киритилади.
Йил охиригача очиқ маълумотлар геопортали ишга туширилади
Мазкур геопортал кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлашга, шунингдек кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштиришга йўналтирилган.
Объектларнинг зилзилабардошлиги бўйича хулосалар Фанлар академияси томонидан берилади
Илмий хулосалар республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотлар бўйича берилади.
Текширишларни рўйхатга олиш китобларининг қоғоз шакли бекор қилинмоқда
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Мувофиқликни баҳолаш органларига аккредитациядан ўтказиш харажатлари қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Бизнес учун статистика ва солиқ ҳисоботларини камайтириш режалаштирилмоқда
“Тадбиркорлик субъектлари учун бизнес жараёнларида электрон ҳужжатлар айланиши тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Фавқулодда ҳолат юз берганда ишлар қандай ташкил этилади
Чунончи, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуддаги ишларга 18 ёшга тўлган, билими, малакаси ва соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилишга қодир бўлган шахслар жалб этилиши мумкин.
Кўчма савдо фаолияти учун талаблар соддалаштирилмоқда
Қарорга кўра кўчма савдо объектлари 100 кв. метр майдондан кўп жойни эгалламаслиги керак.
1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Миллий диспетчерлик марказининг вазифалари кенгайтирилмоқда
Унинг фаолиятига замонавий технологиялар ва реал вақт режимида прогнозлаш тизимлари жорий этилади. Ушбу қадамлар қайта тикланадиган энергия манбаларини интеграция қилиш ва мамлакатнинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Давлат бошқаруви органларининг маданий мерос соҳасидаги ваколатлари чегараланди
ЎРҚ-1160-сон Қонун маданий меросни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлайди. Ҳужжат давлат органларининг ваколатларини чегаралайди, маданий бойликлар муомаласи ва реализацияси учун янги тартибларни жорий этади, шунингдек, археологик объектларни тадқиқ қилиш қоидаларини мустаҳкамлайди.
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агентлик фаолияти бўйича қабул қилинган НҲҲлар идоранинг ваколатларини, Тармоқни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаолияти тартибини белгилайди, шунингдек, озуқа-ем базасини ривожлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирларини ўз ичига олади.
Инклюзив таълим янада қулай бўлади
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгаймоқда. Бундай болаларни эрта аниқлаш, индивидуал таълим режаларини жорий этиш, ассистив воситалар билан таъминлаш ҳамда мактабларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини қандай ошириш мумкин
Хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Улар чиқиндилар ҳаракатини рақамли мониторинг қилишни, улар билан ишлашни мажбурий режалаштиришни, давлат назоратини кучайтиришни ҳамда радиоактив ва кимёвий хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини оширишни назарда тутади.
Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қонун билан мустаҳкамланди
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири йўл тармоғини қуриш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашни тартибга солади. Пулли автомобиль йўлларининг фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асослари ҳамда ҳайдовчиларга бепул муқобил йўналиш мавжудлиги кафолатлари жорий этилмоқда.
Коррупцияга қарши сертификатлаштириш қандай ўтказилади
Коррупцияга қарши миллий сертификатлаштириш тартиби тасдиқланди. У давлат тузилмалари ва давлат улушига эга тижорат компаниялари фаолиятини баҳолаш босқичларини белгилайди. Тизим давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Спорт мактабларида ихтисослашув жорий этилади, мураббийлар эса оммавий спорт учун рағбатлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 407-сонли қарорида мактабларни спорт турларига ихтисослаштириш, ўзини ўзи банд қилган мураббийларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, янги ойлик устамаларни жорий этиш ва аҳоли пунктларида спорт клубларини ривожлантириш учун рағбатлантириш чораларини кўриш назарда тутилган.
Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тизими ислоҳ қилинмоқда
Ислоҳот одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Жабрланганларни идентификация қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилмоқда, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Янги сонларда ўқинг
2026, 18 август№ 33
- ННТда ўз ҳисоб стандарти пайдо бўлди
- Умумий йиғилишда ижарага берувчиларнинг фикрини қандай ҳисобга олиш керак?
- Болаларга тўловлар, рад этиш муддатлари, чет элликларнинг пенсияси ҳақида...
- Бухгалтерия ҳужжатларида қайси сўзларни эскича ёзиш мумкин эмас
- Етказиб берувчи «соддалаштирилган» ҚҚС тўлашга ўтса…



