1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилувчиларга гувоҳнома беришни бошлайдилар
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
ИИОнинг ҳалок бўлган ходимлари оилаларига имтиёзларни махсус комиссия белгилайди
Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби белгиланди.
Жиззахда Ўзбекистон Миллий университети филиали очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 563-сон қарорида шу ҳақда баён этилган.
Ёш математиклар ўқув маркази ташкил этилади
Унда мактаб, лицейларнинг ўқувчилари, ОТМнинг талабалари ва докторантлар учун курслар ташкил этилади, математика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тайёрланади.
Бизнес ва бошқарув олий мактаби: стажсиз ўқишга кириш
ЛБМА ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгарди
Кичик бизнес учун кредитлар олиш осонлашади
ҚҲТБТ порталида иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш кўламини ва тадбиркорлик субъектлари кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси – яна муҳокамада
Қайта ишланган ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталига такроран жойлаштирилди. Таклифларни 2019 йилнинг 21 июлига қадар бериш мумкин.
Қандай ишларни Миллий гвардия кўриб чиқади
Жиноят-процессуал кодекс ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Миллий гвардиянинг ваколати белгиланди
Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда ошкор қилганлик учун - 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тузатишлар киритилди
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини қандай ютиб олиш мумкин
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш учун электрон аукцион ўтказиш тартиби белгиланди
Импорт қилинадиган дори воситаларининг нархи жиловлаб турилади
Бу сотиб олиш қийматини ҳисоб-китоб қилиш формуласининг ўзгариши билан боғлиқдир
Мустақилликнинг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш бошланди
Тегишли қарорни Президент 2019 йил 8 июль куни имзолади.
Тақиқловчи белги остида тўхташ автоматик тарзда қайд этилади
10 июлдан бошлаб Тошкентнинг бир нечта бозорлари яқинидаги йўллар бўйлаб тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишини қайд этувчи автоматлаштирилган фото- ва видеокамералар иш бошлайди
“SMS-хабарнома” хизмати қимматлашади
Бу ҳақда «Uzcard» тўлов тизими хабар берди.
МUIC резидентларига – ўз таснифлагичи
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» резидентлари учун махсус Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи жорий этилади
Мажбурий тиббий суғурта қанчага тушади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚҲТБТ порталида «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини эълон қилди, у 2021 йил 1 январдан кучга кириши керак.
Норезидент қарзини нақд валютада сўндириши мумкин
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди
ҚҚСни ҳисобга олиш ва қайтариш механизми қайта кўриб чиқилади
Президент раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда Давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва энергия ресурсларига тарифларнинг ўзгариши масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мамлакатни бошқариш юзасидан ҳар ким ўз фикрини билдириши мумкин
Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қўриқлаш хизмати Миллий гвардияга ўтказилди
Вазирлар Маҳкамаси 3.07.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 555-сон қарорни қабул қилди.
Регистратордаги видео қаерга юборилади
ЙҲҚ бузилиши ҳақидаги видеони қабул қилиш бўйича ИИВ сайти - dyhxx.ejarima.uz иш бошлади.
Давлат активларини харид қилиш осонлашди
Президентнинг 1.07.2019 йилдаги ПҚ-4381-сон қарори билан давлат акциялар пакети (улушлари)ни реализация қилиш тартиб-таомили соддалаштирилди.
Баҳолаш фаолияти яна лицензияланади
Лицензиялар чекланмаган амал қилиш муддати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади
ДУК: қачон йиллик йиғилиш ўтказилади ва ажратмалар тўланади
Давлат корхоналари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари кўпаяди
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
ЙПХ ходимларида 2020 йилда видеокамералар пайдо бўлади
Илгариги ускунани харид қилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари бажарилмади
Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига 15 киши қабул қилинади
2019/2020 ўқув йили учун квота Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган.
Шифокорлар электрон рецепт расмийлаштиришни бошлайди
Бу “электрон соғлиқни сақлаш” тизимини яратиш доирасидаги навбатдаги қадам.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Дарахт ва буталардан фойдаланиш ҳамда кўчириб ўтказиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамаси давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланишнинг янги қоидаларини тасдиқлади. Ҳужжатда уларни кўчириб ўтказиш, санитар кесиш, рухсатномалар бериш тартиби, шунингдек, қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда қўшимча талаблар белгиланган.
Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари ишлаб чиқилди
Ҳокимият органлари, ташкилотлар ва фуқароларга қўйиладиган ягона талаблар белгиланди, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, хабар бериш тизимларининг иш тартиби ҳамда табиий, техноген, радиациявий, кимёвий ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.
Давлат аудитида сунъий интеллект ва хавф таҳлилини қўллаш кенгайтирилади
Президентнинг янги Фармонида бюджет тизимида хавфларини эрта аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, назорат тартиб-таомилларини рақамлаштириш ва давлат органларининг бюджет интизоми рейтинги тизимини яратиш кўзда тутилган.
Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади
Фуқаролар томонидан давлат субсидиясидан фойдаланган ҳолда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални шакллантириш учун мақсадли ипотека депозитларини очишни назарда тутувчи тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
Замонавий юк машиналари ва ярим тиркамалар импортига божхона божлари нолга тенглаштирилди
"Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Атом энергетикаси соҳасида минтақавий билим ва кўникмалар маркази ташкил этилади
Марказ атом энергетикаси соҳасида таълим дастурлари, илмий ишланмалар ва халқаро лойиҳалар учун платформага айланади. Марказий Осиё давлатларидан келган мутахассислар замонавий симуляторларда таълим олишлари ва амалий машғулотлар ўтказишлари мумкин бўлади.
Рўйхатдан ўтмаган қурол ва ўқ-дориларни топшириш: янги қоидалар ва рағбатлантиришлар
Қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ихтиёрий топшириш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.
Зўравонликдан жабр кўрган болалар ва аёлларни ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
Янги қонун болалар учун кафолатларни кучайтиради, уларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлайди, шунингдек, аёлларнинг ҳимоясини кенгайтиради – энди жабрланувчилар реабилитация даврида бепул юридик ёрдам олишлари ва иш жойларини сақлаб қолишлари мумкин.
Янги сонларда ўқинг
2026, 28 июль№ 30
- Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади
- Фойда солиғини қандай қилиб икки баравар пасайтириш мумкин
- 2026 йилнинг июль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида



