Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат берилди
2019 йил 1 мартдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилган ҳолда ушбу фаолиятни амалга оширишлари мумкин. Президентнинг 26.11.2018 йилдаги тегишли қарори ЎзА сайтида эълон қилинган
Сув учун ҳисоблагич бўйича олдиндан ҳақ тўлаш: тартиб белгиланди
Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ВМнинг 23.11.2018 йилдаги 950-сон қарори)
Кимларни қисқартирса бўлади?
Директор қисқартириладиган ходимларнинг рўйхатини тайёрлашни буюрди. Корхонанинг кадрлар хизмати қандай мезонларга амал қилиши лозим? Эксперт Абдусалом Рисқуллаев ушбу материалда мазкур саволга жавоб берди. Кадрлар ишини юритишга доир бошқа саволларни «Norma» ПРМда 3 декабрда бошланадиган ўқув курси доирасида бериш мумкин
Бошоқли дон экинларидан кам ҳосил олганлик учун ЯЕСга нисбатан кўпайтирувчи коэффициентлар қўлланилади, ер эса олиб қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги «Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Инвестиция ва бошқарув компаниялари қай даражада самарадор
Бу 2021 йил охиригача ўтказиладиган экспериментда аниқланиши керак. Ушбу даврда инвестицияларни жамлаш, уларни бошқариш ва лойиҳаларни, ш.ж. венчур молиялаштириш билан шуғулланувчи компаниялар ўрганилади ва баҳоланади
Қурилиши тугалланмаган бино-иншоотдан хусусий болалар боғчасигача
Давлат хусусий шерикка тегишли бўш турган ер участкалари, қурилиши тугалланмаган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ёки жиҳозланадиган бино ва иншоотлар негизида нодавлат МТМни ташкил этишда ёрдам беради. Бундай лойиҳаларни амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 йилдаги 944-сон қарори билан белгиланган
Янада кўп фуқаролар арзон уй-жой олиш имконига эга бўладилар
Президентнинг 24.11.2018 йилдаги «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган
Экологик экспертиза ўтказиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 йилдаги 949-сон қарори билан янги тартиб-таомил тасдиқланди. Бошқалар қатори экспертиза объектлари ва муддатлари, атроф муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи бўйича фаолият турларига тузатишлар киритилди
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди
Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Ушбу таҳрирда хусусий шерик бўла оладиган субъектларнинг турлари қисқартирилган, ҳамкорлик муддатлари узайтирилган, ДХШ мезонлари ва лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари белгиланган
Хусусий бандлик агентликлари реестри тузилди
https://reestr.mehnat.uz сайти ишга туширилди, у орқали онлайн тартибда 2 хил турдаги хизматдан фойдаланиш мумкин: хусусий бандлик агентликлари реестри ва Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолият юритиш учун лицензия олишга ҳужжатлар тақдим этиш. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шу ҳақда хабар берди
Кўчмас мулкни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун етказилган зарарлар қопланади
«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига тегишли тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Экспорт контрактлари божхонада ҳисобга қўйилмайди: энди истиснолар қилинмайди
Айрим турдаги товарларга нисбатан экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги истисно тартибида амал қилган талаб бекор қилинди (24.11.2018 йилдаги ПФ–5582-сон Фармонга қаранг)
Инфляция даражаси 2019–2020 йилларда режали тарзда пасайтирилади
Марказий банк монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини тасдиқлади. Аввалги йиллардан фарқли равишда ушбу ҳужжат келгуси уч йиллик давр учун, яъни 2021 йилгача ишлаб чиқилган
Тадбиркорларнинг унумдор тупроқ устида иморат қуришлари тақиқланади
Янги объектларни барпо этишдан олдин тадбиркорлар иморат остида қоладиган участкадан тупроқнинг устки унумдор қатламини олиб, ундан бошқа ер участкалари унумдорлигини ошириш учун фойдаланишлари керак бўлади. Давлат экология қўмитаси ишлаб чиққан тегишли қоидалар ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Божхона назорати учун – тўртта йўлак
Президентнинг 24.11.2018 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган
Иссиқ сувга янги нархлар эълон қилинди
«Тошиссиққуввати» ДУК иссиқ сув ва иситиш хизмати нархлари оширилиши тўғрисида хабар берди. Янги тарифлар 2018 йил 8 декабрдан кучга киради
Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди
Адлия вазирлигининг хабарига кўра, бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинган
Франция фуқаролари учун – визасиз режим
Президентнинг тегишли Фармони қабул қилинди. Адлия вазирлиги шу ҳақда хабар беради
Кредиторларга кўпроқ ҳуқуқ ва кафолатлар берилди
Президентнинг 23.11.2018 йилдаги «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4026-сон қарори эълон қилинди
«Хорижликлар» ойна тусини ўзгартирганлиги (қорайтирганлиги) учун қандай ҳақ тўлайдилар
Ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) хорижий автомобиллар Ўзбекистонга вақтинча кирганда ва транзит ҳаракатланганда ҳақ тўлаш тартибини белгиловчи лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Пахта ёғи акциз солиғидан озод қилинди
Техник чигит, пахта чигити шелухаси ва шротини реализация қилиш тартиби ўзгарди, пахта ёғига эса энди акциз солиғи солинмайди (21.11.2018 йилдаги ПҚ–4023-сон)
Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар – қиймати ЭКИҲнинг 10%ига тенг гербли бланкаларда
Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берди
Иш жойининг ўзида бухгалтериядан сабоқ олаётган бўлсангиз
Ўзбек тилидаги «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»нинг иккинчи қисми сотувга чиқарилди. knigi.uz интернет-дўкони маъмурияти энди икки жилдли оммабоп янги нашр ҳам ўзбек, ҳам рус тилида мавжуд эканлигига эътиборингизни қаратади
Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқлар тезкорлик билан қайтарилади
Ғазначиликда ўтказилган йиғилишда нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш тизимини тўлиқ автоматлаштиришга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Молия вазирлиги
Валютани қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда
Қонунчилик палатаси депутатлари 22 ноябрь куни халқаро шартномалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратирилган, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, валютанинг ноқонуний обороти учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда қурилиш қоидаларини бузиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
Чиқиндиларни олиб чиққанлик учун бизнес 100% олдиндан тўлов тўлайди
2019 йил 1 январдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари ҳақини тўлаш тартиби ўзгаради. Ўзгартиришлар ЎзА сайтида жойлаштирилган Президентнинг 22.11.2018 йилдаги Фармонида назарда тутилган
Халқаро савдода техник тўсиқлар камаяди
«Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси Миллий ўлчаш эталонлари ҳамда миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисида келишувни имзолади
ЯИДХП: яна қандай давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин
2018 йилнинг учинчи чорагида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) 23 та янги хизмат кўрсатила бошлади
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




