Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак Корхона соддалаштирилган 6 фоизлик ҚҚСни қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаслигининг ноаниқ сабаблари Фармацевтика маҳсулотларини мажбурий маркировкалашни қандай амалга ошириш керак Фармацевтика маҳсулотларини мажбурий маркировкалашни қандай амалга ошириш керак

Қонунчиликдаги янгиликлар

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

Унинг вазифалари орасида – атроф муҳитнинг жорий ҳолатини ўрганиш, ифлослантирувчи моддаларнинг биохилма-хилликка таъсирини ўрганиш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, ерлар деградациясига қарши курашиш бор.

"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилди

"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.

Крипто-активлар бўйича хизматлар провайдерларини лицензиялаш тартиби белгиланди

Крипто-активлар бўйича хизматлар провайдерларини лицензиялаш тартиби белгиланди

Тасдиқланган низом билан лицензия бериш, уни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш учун аризани кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

Криптовалюталар билан савдо қилиш қоидалари тасдиқланди

Криптовалюталар билан савдо қилиш қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистон резидентлари крипто-активлар билан крипто-биржада крипто-активлар савдоларининг барча турларини миллий валютада, Ўзбекистон норезидентлари билан фақатгина хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлиги қандай оширилади

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлиги қандай оширилади

Чора-тадбирлар орасида – янги тадбиркорликни, шу жумладан, “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш, ҳар бир маҳалла инфратузилмасини шакллантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектларидан самарали фойдаланиш.

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қонун билан мустаҳкамланди

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қонун билан мустаҳкамланди

Президент томонидан 17.08.2022 йилдаги “Аҳолини ва ҳудудларнн табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-790-сон Қонун имзоланди.

Магистратурада таълим олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади

Магистратурада таълим олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади

Тўлов-контракт асосида таълим олиш суммасини қоплаш учун 15 сентябрга қадар олий таълим муассасасининг ректори (филиал директори) номига ариза бериш зарур.

Давлат корхоналарининг акциялари фонд биржаларида жойлаштирилади

Давлат корхоналарининг акциялари фонд биржаларида жойлаштирилади

21 та компания хусусийлаштириш жараёнларига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда аудитдан ўтказилгандан сўнг уларнинг акциялари маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштирилади.

Маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун жамғармалар ташкил этилади

Маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун жамғармалар ташкил этилади

Уларнинг маблағлари маҳалла биноси, маҳалла ҳудудида жойлашган спорт майдони ва болалар майдончаси, кутубхонани қуриш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий кўмаклашишга йўналтирилади.

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилди

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилди

Мукофот икки даражадан иборат бўлади: «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени ва «Имом Бухорий» ордени. Бу орденлардан биринчисининг даражаси иккинчисидан юқори ҳисобланади.

Жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамерани қачон ва қандай ишлатишлари керак

Жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамерани қачон ва қандай ишлатишлари керак

Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим.

Санитар тозалаш тизими қандай ривожлантирилади

Санитар тозалаш тизими қандай ривожлантирилади

Соҳада АКТни жорий этиш, абонентлар ҳамда тўловлар ҳисобининг ягона биллинг тизимини такомиллаштириш, хусусий секторни жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаси ислоҳ қилинади

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаси ислоҳ қилинади

Таянч пункти профилактика инспекторлари, ППХ ва Миллий гвардия ходимлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарларни маъмурий жавобгарликка тортганликлари учун мукофотланади.

Ихтирочилик фаолияти қандай қўллаб-қувватланади

Ихтирочилик фаолияти қандай қўллаб-қувватланади

Ўзбекистон ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти ташкил этилади, унинг вазифаларидан бири республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантиришдан иборат бўлади.

Ёшларнинг АТ соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратилади

Ёшларнинг АТ соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратилади

Уларнинг миқдори – БҲМнинг 65 бараваригача миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга.

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, улардан самарали фойдаланган фуқаролар тақдирланади.

Ўзбекистон фахрий донорлари учун мукофот миқдори оширилди

Ўзбекистон фахрий донорлари учун мукофот миқдори оширилди

Шунингдек, уларга қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқалар тақдим этилади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади

Жамғарма тадбиркорликни ривожлантиришни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш учун ташкил этилди.

Оилавий болалар боғчалари ишига IT-технологиялар жорий этилади

Оилавий болалар боғчалари ишига IT-технологиялар жорий этилади

Жумладан, ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади.

«Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилади

«Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилади

Ҳаракатнинг вазифалари жумласига аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, «одобли қиз» ва «маърифатли она» қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам киритилди.