Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2016 йилдаги 87-сон қарори билан Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой судининг янги манзили

Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2016 йилдаги 93-сон қарори билан судлар ва адлия органлари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига имтиёзлар берилди

Президентнинг 28.03.2016 йилдаги ПФ-4786-сон Фармони билан Президентнинг “Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” 31.12.1998 йилдаги ПФ-2165-сон Фармонига қўшимчалар киритилди
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари ва бўлимларининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 йилдаги 82-сон Қарори билан вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди
Қизилмия йиғувчилар учун қоидалар соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 йилдаги 85-сон Қарори билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олинмасдан амалга оширилишига рухсат берилди
Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ваколатлари кенгайди

Президентнинг 16.03.2016 йилдаги ПҚ-2507-сон Қарори билан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг устав капиталини ошириш тўғрисидаги таклиф қабул қилинди. Энди у таъсисчиларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига 10,3 млрд сўм ва 2,0 млн АҚШ долларини ташкил қилади
Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо қоидалари

Давлат порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
НҲҲ лойиҳалари: Мажбурий суғурта қилиш қоидаларини тўлдириш

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди
Ахборотни нотўғри ошкор қилиш қандай оқибатларга сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан “Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган (қабул қилинган) битимларни (қарорларни) ҳақиқий эмас деб топишнинг айрим масалалари тўғрисида” 27.11.2015 йилдаги 290-сон қарор қабул қилинди
ОХС қарорлари: бож муддатини кечиктириш ва ҳисобварақларни блокировка қилиш

Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиштўғрисида”ги 25.02.2016 йилдаги 292-сон қарори билан олий суд инстанциясининг қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалаларига тааллуқли амалдаги тушунтиришлар қатори ўзгартирилди ва тўлдирилди
Давлат органлари учун сўровларни қабул қилиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг буйруғи билан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
Маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш тартибига тузатиш киритилди

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори буйруғи билан Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
НҲҲ лойиҳалари: ўлчов воситаларини қиёслашдан ўтказиш муддатларига тузатиш киритилмоқда

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан Агентлик бош директорининг Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди
Тренерлар ва инструкторларга тоифа бериш тартиби ўзгартирилди

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 мартда 2550-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Онлайн-НКМни 2018 йилдан жорий қилиш режалаштирилмоқда

Давлат порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Чакана савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Нақд валюта устидан назорат қилиш солиқчиларга ишониб топширилади

Давлат порталида “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари муҳокама қилинмоқда
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари ёқилғи ишлатганлик учун солиқни қандай тўлайди

Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом қабул қилинди
Халқ банкида чақирилувчилар учун омонат ҳисобварақлари очилади

Мудофаа вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ташкилотлари ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2016 йилдаги 52-сон Қарори билан умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича пудрат фаолиятини юритиш учун МЧЖ шаклида пудрат қурилиш ташкилотлари ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди
Хавфли юк қандай ташилади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2016 йилдаги 56-сон қарори билан Ўзбекистонда автомобиль транспортида хавфли юкларни ташиш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Янги сонларда ўқинг

- 1 июндан нималар ўзгаради
- Резидентлик сертификати кимларга керак?
- ҚҚС бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятига қандай эга бўлиш мумкин
- Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак
- «Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)