Қишлоқ массивларида инфратузилмани ривожлантиришга $30 млн ажратилади
Ушбу суммага қарз битими Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан имзоланган.
Хусусийлаштириш: ижарага олувчи камроқ тўлайди
Ижарага олинган давлат мулки объектини хусусийлаштириш натижасида сотиб олган ижарага олувчининг охирги бир ярим йил давомидаги ижара учун айрим харажатлари ҳисобланади.
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси 04.07.2020 йилдаги «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 421-сон қарорни қабул қилди.
Транспортнинг ҳаракатланиши бўйича қандай чекловлар 10 июлдан жорий этилади
Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси коронавирус ҳолатлари сонининг ошиши муносабати билан автотранспорт ҳаракатини 1 августга қадар чеклаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.
Туманларда Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг бўлинмалари очилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фани жорий этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2020 йилдаги 422-сон қарорида белгиланган.
Онлайн-НКМ чеклар бўйича лотерея ўйинлари ташкил этилди
ДСҚ томонидан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса чеклари бўйича ютуқли ўйинлар ташкил этилди. Соврин жамғармаси 1 млрд сўмни ташкил этади.
Карантин чекловлари яна кучайтирилади
Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан 1 августга қадар бутун республика бўйича қатор карантин чоралари тикланмоқда.
Бюджет ташкилотлари учун янги ҳисобот шакллари
Молия вазирининг буйруғи билан 1.01.2021 йилдан жорий этиладиган чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари тасдиқланди.
Суд ҳимояси қандай ишлайди
3 июль куни ўтказилган мажлисда Олий суд Пленуми ўз тушунтиришини тақдим этди.
Олий ўқув юртида таълим бўйича имтиёзни қўллашда йўл қўйиладиган 5 та муҳим хато
Ўзбекистондаги олий ўқув юртида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшгача бўлган фарзанди ёки турмуш ўртоғининг ўқиши) учун йўналтириладиган солиқ тўловчининг даромадларига солиқ солинмайди.
Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди
Тегишли ҳужжатлар Президент томонидан 30 июнь, Ёшлар кунида имзоланди.
Чорвачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш – бутун Қорақалпоғистон бўйича
Президентнинг 3.07.2020 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4776-сон қарори қабул қилинди.
Хизмат сафари харажатлари: чегириладими ёки чегирилмайдими
Хизмат сафари харажатлари чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилмаган . Бу солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида уларнинг истисносиз барчаси жами даромаддан чегирилиши мумкинлигини англатадими?
Рецептлар дори воситаларнинг халқаро патентланмаган номланиши бўйича ёзиб берилади
Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонда пандемияга қарши курашиш лойиҳаси амалга оширилади
Осиё тараққиёт банки бунга 15 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан $500 млн миқдоридаги қарз маблағларини ажратади.
Геодезия ва картография – янги қонун
«Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди. У 3 ой ўтгач кучга киради.
ТМЗни яроқлилик муддатига қараб қандай арзонлаштириш мумкин
Фаолияти тўхтатиб қўйилган шароитда кўп корхоналарда яроқлилик муддати ўтган ёки сақлаш натижасида истеъмол хоссаларини йўқотган товарлар йиғилиб қолди. Бу омборларда ноликвид тўпланишига олиб келди. Ушбу товарларнинг бозордаги реал нархи анча тушиб кетди.
Нотариус лицензиясининг амал қилиши малака комиссия томонидан тўхтатилади
Адлия вазирининг буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш учун $95 млн ажратади
Бу ҳақда Президентнинг 2020 йил 2 июлдаги ПҚ-4772-сон қарорида сўз боради.
Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация қандай ҳисобланади
Кўпинча ходимлар хизмат мақсадлари учун шахсий автотранспортларидан фойдаланадилар. Бу ҳолда компенсация ҳисоблашга доир саволлар юзага келади: у кимларга тўланиши лозим, уни қанча миқдорда ҳисоблаш мумкин, қачон тўланиши керак, унга солиқлар солинадими?
Томорқа хўжаликлари учун техникага божхона божлари ноль ставкада тўланади
Давлат томонидан аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари қабул қилинди.
Китоб геологик қўриқхонаси миллий табиат боғига айланади
Бу Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4766-сон қарорида белгиланган.
Бўш турган объектлар билан махсус марказ шуғулланади
Президентнинг 1.07.2020 йилдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ШҲТ қўшма ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги битимига қўшимча қабул қилди
30.06.2020 йилдаги ЎРҚ-624-сон Қонун билан 2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома ратификация қилинди.
Шахсий хавфсизлик, учрашувлар, рағбатлантириш юзасидан маҳкумлар учун қандай ўзгартиришлар қилинади
Президент томонидан маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган тузатишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.
5 та кодекс қабул қилинади, 7 та кодекснинг янги таҳрири ишлаб чиқилади
Бу Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган.
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёмбиларни қандай сотиб олиш ва сотиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун: ҳудудларни янгилаш – ягона қоидалар асосида
Ҳужжат турар жой ва жамоат ҳудудларини янгилаш механизмларини белгилайди, лойиҳаларни мулкдорлар билан келишиш талабларини белгилайди, компенсация ва аҳолини вақтинча жойлаштириш кафолатларини мустаҳкамлайди.
Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитларни қайтариш муддати узайтирилди
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди, бу эса фермерларга молиявий юкни камайтириш ва соҳада давом этаётган ислоҳотлар шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 7 июль№ 27
- Болалар нафақасини олиш шартлари, рассомнинг иш стажи, ҳужжатларни расмийлаштиришда пенсия жамғармасининг ёрдами ҳақида…
- Ходимни вақтинча бошқа ишга қандай ўтказиш керак
- Экспорт нархининг бозор баҳосига мувофиқлигини аниқлаш
- Янги Тошкентда «Буюк ипак йўли» мажмуаси барпо этилади
- Ким ва қандай шартларда соддалаштирилган 6 фозлик ҚҚСга ўтиши мумкин




