Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахслардан олинган қарзларни рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди Экология органларининг кўрсатмасига қандай муносабат билдириш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
28.05.25

Nordic Star ва TOPADVISOR стратегик ҳамкорлик орқали Марказий Осиёда юридик экспертизани мустаҳкамлашмоқда

Nordic Star адвокатлик бюроси ва TOPADVISOR юридик компанияси (Ўзбекистон) Ўзбекистон ҳудудида ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида юқори даражадаги юридик хизматларни кўрсатишга қаратилган стратегик ҳамкорлик ўрнатилгани ҳақида мамнуният билан маълум қилади.

28.05.25

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олиш қоидалари белгиланди

ИЛМА директорининг буйруғи билан ҳуқуқлари бузилган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини ҳимоя қилиш усуллари, манфаатпарастлик мотивлари билан ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилган иштирокчиларни жавобгарликка тортиш механизми белгиланди.

28.05.25

Миллий қайта суғурта компанияси ташкил этилмоқда.

Компаниянинг устав фонди 300 млрд сўмни ташкил этади, фаолият йўналишлари орасида – тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларни, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги хатарларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш вазифалари бор.

28.05.25

1 июндан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2025 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

26.05.25

Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади

Кўп тармоқли марказий поликлиникалар марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантирилади.

23.05.25

Тиббий хизматлардан фойдаланиш янада қулайроқ бўлади

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва тамойилларини такомиллаштириш орқали соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давом этмоқда.

23.05.25

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича Миллий стратегия ишлаб чиқилди

Унинг устувор вазифалари – онкологик касалликларга чалинган болаларни профилактика қилиш, ташхислаш, эрта аниқлаш, даволаш ва парваришлаш тизимини такомиллаштириш.

22.05.25

"Президент иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчиларини рағбатлантириш механизмлари тасдиқланди

Улар орасида халқаро академик рейтингнинг энг илғор 100 таликига кирувчи хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш харажатларини қоплаш ҳам бор.

21.05.25

Одам савдоси учун жавобгарлик кучайтирилди

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

21.05.25

Адлия вазирлиги ҳузуридаги апелляция кенгашларининг ваколатлари

Ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилмоқда.

21.05.25

Пенсияларни тайинлаш жараёнига илғор рақамли технологиялар жорий этилмоқда

Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

21.05.25

Туризмни кенгайтириш учун янги чора-тадбирлар тасдиқланди

Шу йилдан бошлаб, ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ўтказилади.

19.05.25

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади

У Президентнинг 05.03.2025 йилдаги "Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-43-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилди.

19.05.25

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда

Шунингдек, пиво, пиво ичимликлари ва тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади.

19.05.25

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Хусусан, 1 июндан айрим қоидабузарликларни камералар ёрдамида қайд этиш тақиқланади.

19.05.25

Болалар учун миллий контент ишлаб чиқилади

«Эл-юрт умиди» жамғармаси болалар медиаконтенти соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун хориждаги етакчи университетларда таълим олиш учун квоталар ажратади.

19.05.25

2030 йилгача бўлган даврда экологик маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги маълумотлар базасининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди.

16.05.25

Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари қандай қўллаб-қувватланади

Чора-тадбирлар орасида – томорқаларда экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидиялар берилади.

15.05.25

ИИВнинг рақамли трансформацияси бошланди

Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига сунъий интеллект технологиялари жорий этилмоқда.

15.05.25

Сут чорвачилигини ривожлантиришга – 53 млн доллар ажратилади

Маблағларнинг асосий қисми – Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг имтиёзли кредитидан иборат.

14.05.25

Меҳнат миграциясини ташкиллаштиришнинг янги тартиби белгиланди

Хусусан, депортация қилинган меҳнат мигрантлари бир йил давомида ташкиллаштирилган тарзда даромад топишга чиқа олмайдилар.

14.05.25

10 минг нафардан ортиқ обуначиси бўлган блогерларга қўшимча мажбуриятлар юклаш режалаштирилмоқда

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида "Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинган.

14.05.25

Ҳудудларда микросаноат марказлари яратилади

Уларда ҳунармандчилик, тикувчилик, пойабзалчилик, қандолатчилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турлари билан шуғулланадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилади.

14.05.25

Авиаташувчиларга авиачипта нархининг бир қисми қайтарилади

Uzbekistan Airways учун ички қатновларга белгиланган махсус тарифлар ва субсидиялар энди Ўзбекистоннинг барча резидент авиаташувчиларига татбиқ этилади.

13.05.25

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги ошади

2025 йил 1 августдан бошлаб "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралаш тизими жорий этилади.

12.05.25

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШ ТАРТИБИ ЎЗГАРАДИ

Тегишли ўзгартириш пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибига киритилмоқда.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Тек­ши­рув­лар ўрни­га ёнғин ауди­ти: сав­до мар­каз­ла­ри ва бо­зор­лар ёнғин­дан суғур­та­ла­на­ди

Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.

Ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг ка­ме­ра­ла­ри хав­фсиз­лик ка­ма­ри тақил­ма­ган­ли­ги­ни қайд эта­ди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Эҳти­ёж­манд оила­лар­га 1 мил­ли­он сўмдан тўлаб бе­ри­ла­ди

2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.

Аҳоли­нинг эҳти­ёж­манд қат­лам­ла­ри бир мар­та­лик ёр­дам ола­ди

Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.

Аҳоли учун су­юл­ти­рил­ган газ нар­хла­ри тас­диқлан­ди

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.

Ил­мий-ин­но­ва­ци­он таш­ки­лот­лар ре­ес­три ту­зи­ла­ди

Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.

Во­лон­тёр­лик кад­рлар за­хи­ра­си­га ва иш­га ки­риш­га ёр­дам бе­ра­ди

Фаол волонтёрлар давлат органларининг кадрлар захирасига киритилади, волонтёрлик фаолияти учун эса эҳтиёжларга сарфлаш мумкин бўлган «ижтимоий токенлар» ҳисобланади. «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилмоқда.

Қорақал­поғис­тон­да 5 млрд дол­лар ин­вес­ти­ция жалб этиш ва 513 мин­гта иш ўрни­ни яра­тиш ре­жа­лаш­ти­рил­моқда

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. 2027 йилда инвестициялар ҳажмини икки бараварга ошириб, 5 млрд долларга етказиш, экспортни 550 млн долларга ошириш, 513 минг кишини иш билан таъминлаш ҳамда янги саноат, қишлоқ хўжалиги ва IT-лойиҳаларини ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Экс­тре­мизм учун жа­воб­гар­лик чо­ра­ла­ри ўзгар­ти­рил­ди

Экстремистик ташкилотларда иштирок этиш ва уларни тузганлик учун энди турлича жазо белгиланди. Экстремистик материалларни биринчи марта тайёрлаш ва сақлаш учун эса маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда. Адлия вазирлиги экстремистик ташкилотлар ва материалларнинг электрон реестрини юритади.

Сув ом­бор­ла­ри ҳуду­ди­да ту­ризм объ­ек­тла­ри­ни таш­кил этиш­га до­ир та­лаб­лар бел­ги­лан­ди

Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда туризм хизматларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Дам олувчиларнинг хавфсизлиги, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва экологик инфратузилмага оид талаблар белгиланди.