Давлат мулкининг қайси объектлари ҳокимиятлар қарорига кўра хусусийлаштирилади?
Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ–3067-сон «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Ер майдонларини ноқонуний ажратишга барҳам берилади
Ўзбекистон Республикасинииг "Ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасинииг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш па қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси бўйича депутатларнинг изоҳлари
ФҲДЁ учун маълумотномаларни тўплаймиз
Ушбу шарҳда никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун ФҲДЁ органларига зарур бўлган ҳужжатлар бўйича экспертимизнинг тавсиялари билан танишинг
2018 йилда "NORMА" мижозлари ва обуначилари учун қандай бонуслар кўзда тутилган
«Norma» бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ҳамда «NORMAл» газеталар обуначилари йил мобайнида бир қатор бонусларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлишади
Электр энергияси ва газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизимлари лойиҳалари 2 ойда ишлаб чиқилади
Президент 27.06.2017 йилдаги Ф–4979-сон «Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди
Маҳалла манфаатларини кўзлаб берилган даъволарга нисбатан давлат божи бекор қилинади
Ушбу шарҳда “Ўзбекистон Республикасинииг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича депутат изоҳлари
Давлат органлари фаолияти очиқлигини чуқурлаштириш – давр талаби!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги: самарали механизмлар» мавзусидаги семинар бўлиб ўтди
Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги кучайтирилади
Ушбу шарҳда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунларга ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги Қонун лойиҳаси бўйича депутатлар изоҳлари
Мустақиллик кунига 6 та танлов ўтказилади
Президентнинг 27.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Давлат ижрочиларининг иш ҳақи қанча бўлади?
Президентнинг 15.06.2017 йилдаги ПҚ–3060-сон «Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
«Электрон газета»га обуна бўлиш шартлари ўзгарди
«Электрон газета» - «СБХ»+«Норма маслаҳатчи» ёки/ва «НТВ»+«Норма» газеталарининг электрон версияларини, шунингдек газеталарнинг охирги 5 йил учун архивини ва бутун давр учун (2011 йилдан бошлаб) «Моҳир тахлам» (Умная подшивка)ни ўз ичига олган «NORMA» дастурий қобиғидаги ахборий маҳсулот. «Электрон газета» интернет орқали янгилаш йўли билан ҳар ҳафта газета нашрларини олиш имконини беради
Ўзбекистон банклари автокредит беришни бошлади
2017 йилнинг июнь ойидан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни кредитга сотиб олишлари мумкин. Мазкур мақолада «Асака» акциядорлик тижорат банки ва «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банкининг автокредитлаш шартлари тақдим этилган
Қай бири афзал: истеъмол кредитими ёки дўконда бўлиб-бўлиб тўлаш усули?
Маиший техника воситаларини янгилашга қарор қилган бўлсангиз-у, аммо маблағингиз етарли бўлмаса, қаерга бориш керак — банкками ёки дўконга? Истеъмол кредити масалаларида мазкур муассасалар ишлайдиган умумий шарт ва тамойилларни кўриб чиқишни таклиф этамиз
Ўзбекистон машинасозлик учун мустаҳкамловчи қисмларни маҳаллийлаштиради
Президент 23.06.2017 йилдаги Ф-4972-сон “Машинасозлик саноати учун мустаҳкамловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади
Божхона тўғрисидаги қонунчиликда нима ўзгаради?
ҚҲТБТ порталида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси жойлаштирилди
Депутатлар жойларда бўлиб, аҳволни ўрганишди
Риштон туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари ҳақида
Ҳазрати Имом мажмуасида Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази барпо этилади
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатни ЎзА тарқатди
Тиббиётда юқори технологиялардан вилоят даражасида фойдаланиш мумкин
Президент 20.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади
Қайта молиялаштириш ставкаси – 14 фоиз
Марказий банк Бошқаруви 28 июндан эътиборан қайта молиялаштириш ставкасини 14 фоизгача ошириш тўғрисида қарор қабул қилди
Ғишт ишлаб чиқарувчилар соддалаштирилган тартибда қолишлари мумкин
Facebook ижтимоий тармоғининг профессионал ҳамжамиятлари пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг умумбелгиланган солиқларга ўтишини фаол муҳокама қилишмоқда
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 йилдаги 377-сон “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 йилдаги “Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Махсус инспекция биоресурсларнинг йўқолиб кетишига қарши курашади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2017 йилдаги 370-сон “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дирекция тарихий объектларни реконструкция қилиш билан шуғулланади
Вазирлар Маҳкамаси 15.06.2017 йилдаги 376-сон “Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди
Маданий бойликларни мамлакатга қайтариш билан махсус марказ шуғулланади
Президентнинг 20.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Ўзбекистонга 11 650 тонна уруғлик картошка четдан олиб келинади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2017 йилдаги 374-сон “Картошкани культивация қилиш ҳажмларини кўпайтириш, картошка уруғчилиги ва уруғ фондини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Конституция кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш бошланди
Президент “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказиш қандай халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилади?
Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2889, 2017 йил 14 июнь) билан Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидалари тасдиқланди
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади
«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.
Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
Бир қатор НҲҲга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун масъул шахслар томонидан уларга нисбатан жисмоний зўравонлик, камситиш ва ҳақорат қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Болаларга нисбатан зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган педагоглар бир йилга педагогик фаолиятдан четлаштирилади.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.




