Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерларнинг ишини енгиллаштириш бўйича ғояларингиз борми? Ботга ёзинг! Контрагент қандай ҚҚС ставкасини қўллаётганини олдиндан қандай билиш мумкин Маркировкаланган товарлар учун янги хавф мезони ишга туширилди Маркировкаланган товарлар учун янги хавф мезони ишга туширилди
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
02.06.23

Бемор стационарга қандай дори воситаларини ўзи билан олиб келиши мумкин

Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

02.06.23

Адвокатлик гувоҳномаларининг янги намунаси тасдиқланди

Аввалги намунадаги гувоҳномалар янги, махсус QR-кодли гувоҳномаларга бепул алмаштирилади .

01.06.23

Ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича комиссиянинг вазифалари нимадан иборат

Ҳукумат комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ep фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.

31.05.23

Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастури ишлаб чиқилди

Лойиҳа Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

31.05.23

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам нархлар ўзгартирилмоқда

Энг кам улгуржи-сотиш нархлари ўртача 20 %га, чакана нархлар 16 % га ошмоқда

30.05.23

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 1 июнда бўлиб ўтади

Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади, бир қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда, улар орасида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар ва бошқалар бор.

29.05.23

Профилактик ҳисобда турган шахслар доирасини қисқартириш режалаштирилмоқда

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

29.05.23

Ёқилғи-энергетика соҳасида рақамли назорат жорий этилади

Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

29.05.23

Аҳоли ва бизнесдан 50 га яқин маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади

Президент қарори билан рақамли хизматлар кўламини кенгайтириш чоралари белгиланмоқда.

29.05.23

АКТ соҳасида маъмурий ислоҳот давом этади

Келгуси йилнинг бошидан Рақамли технологиялар вазирлигининг алоқа соҳасидаги функцияларининг бир қисми хусусий секторга ўтказилади.

29.05.23

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ДХШ асосида 13 та мактаб қурилади

Давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди, хусусий шерик халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади.

29.05.23

1 Июндан қандай ўзгаришлар бўлади

Norma.uz портали 2023 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

29.05.23

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланган жойлар рўйхати тасдиқланмоқда

Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ўрнатилган бошқа талаблар тасдиқланмоқда.

25.05.23

Янги МК бўйича иш ҳақи сақланмайдиган таътилни қандай тақдим қилиш керак

Иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг ўзига хос хусусиятлари қандай? Унинг максимал давомийлигини қандай тўғри аниқлаш керак, бу нимага боғлиқ? Иш берувчи қайси ходимларга уларнинг илтимосига кўра бундай таътилни тақдим этиши шарт ва у иш стажига киритиладими?

25.05.23

Марказий Осиёда халқаро савдо учун тадбиркорликка янги имкониятлар берилмоқда

17 май куни Халқаро савдо маркази (ХСМ), БМТ ва ЖСТ қўшма агентлиги Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) матбуот анжумани давомида Европа Иттифоқи молиялаштирадиган «Ready4Trade Марказий Осиё» лойиҳаси натижаларини тақдим қилди.

24.05.23

Давлат органлари раҳбарлари АТга ўқитилади

2023 йил 1 августдан бошлаб Давлат бошқаруви академиясида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича биринчи курс бошланади.

22.05.23

Юридик шахслар ижтимоий тармоқлардаги реклама харажатларига корпоратив карталардан ҳақ тўлашлари мумкин

Реклама бериш харажатларини тўлаш тизимини такомиллаштириш 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”да назарда тутилган.

22.05.23

Зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

Аҳолига қисқа сонияларда 5 ва ундан юқори балли зилзилалар ҳақида хабарномалар юборилади.

22.05.23

Иқтидорли ёшлар учун “Мирзо Улуғбек ворислари” курслари ташкил этилади

Курсларнинг вазифалари орасида – рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ресурсларни тақсимлаш жараёнларини моделлаштириш бўйича мутахассисларни тайёрлаш бор.

19.05.23

Тадбиркорликка оид кўмак лойиҳаларига Савдо-саноат палатаси ҳамкор сифатида жалб этилади

Шунингдек, қабул қилинган Президент Фармони билан ССПни молиялаштиришни қўшимча манбаси белгиланмоқда.

18.05.23

Маҳсулотларни сертификатлаштиришда муаллифлик ҳуқуқига риоя этилиши текширилади

Интеллектуал мулк объектлари бир бири билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлганлиги аниқланса, сертификатловчи орган томонидан рад жавоби берилади.

17.05.23

Ягона табиий газ ҳаракати тизими жорий этилади

У газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига ўрнатилган онлайн электрон ҳисоблагичларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилади.

17.05.23

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устидан назорат қандай ўрнатилади

Қоидабузарликлар аниқланганда Марказий банк БҲМнинг 5 000 бараваригача жарима солиш, операция ўтказишни 6 ойгача ёки лицензияни тўхтатиб туришга ҳақли.

16.05.23

“Яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилади

Тизим 2023 йил 1 июлдан бошлаб — “Ўзбекгидроэнерго” АЖда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун, 1 октябрдан бошлаб эса – қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ҳамда қайта тикланувчи бошқа энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий этилади.

16.05.23

Камбағал оилалар аъзосини ўқитаётган тадбиркорларга имтиёзлар берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

15.05.23

Саноат ярмаркалари қачон ва қаерда ўтказилади

Рақамли трансформация марказининг порталида маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг рўйхати шакллантирилади.

15.05.23

Миллий гвардиянинг ваколатлари кенгайтирилмоқда

Хусусан, уларга майда безорилик тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш ҳуқуқи берилмоқда.

15.05.23

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги нишонланади

Ҳар йили “Инсон ҳуқуқлари” ўн кунлиги ҳамда барча умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кунга бағишланган умуммиллий дарс ўтказилади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Тад­бир­кор­лик субъ­ек­тла­ри­нинг ҳуқуқий ҳимо­яси ку­чай­ти­рил­моқда

Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.

Пен­си­ялар­ни тай­ин­лаш бўйича их­чам бошқарув ти­зи­ми жо­рий этил­моқда

Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бан­крот­лик жа­ра­ёни­да тад­бир­кор­лар­га мах­сус ҳисоб­ва­рақлар очи­ла­ди

МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.

Ян­ги­лан­ган ўзбек алиф­бо­си тас­диқлан­ди

Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.

Тек­ши­рув­лар ўрни­га ёнғин ауди­ти: сав­до мар­каз­ла­ри ва бо­зор­лар ёнғин­дан суғур­та­ла­на­ди

Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.

Ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг ка­ме­ра­ла­ри хав­фсиз­лик ка­ма­ри тақил­ма­ган­ли­ги­ни қайд эта­ди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Таъ­лим ва илм-фан ва­зир­ли­ги фа­олияти­нинг асо­сий йўна­лиш­ла­ри бел­ги­лан­ди

Вазирлик узлуксиз таълимнинг барча босқичларини мувофиқлаштиради, илм-фан ва олий таълим интеграциясини ривожлантиради, шунингдек, таълим сифатини баҳолашнинг рақамли воситаларини жорий этади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун янги тузилмалар ташкил этилиши назарда тутилган.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Эҳти­ёж­манд оила­лар­га 1 мил­ли­он сўмдан тўлаб бе­ри­ла­ди

2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.

ОТМ ва стар­тап­лар Рақам­ли тех­но­ло­ги­ялар ва­зир­ли­ги­нинг сунъ­ий ин­тел­лект ин­фра­ту­зил­ма­си­дан фой­да­ла­на­ди

Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.