2019 йилда 215 мингга яқин уй-жойлар таъмирланади
Жорий йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида ижтимоий объектларни қуриш, ободонлаштириш ва таъмирлаш бўйича кенг миқёсдаги чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда
Таржима қилдириш учун – Бюрога
Вазирлар Маҳкамаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини қабул қилди
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ташкил этилди
У қурилиш материаллари саноати корхоналарини ихтиёрий асосда бирлаштиради
Ер қаърини геологик ўрганиш учун лицензия 10 кунда берилади
Президентнинг 20.02.2019 йилдаги «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Давлат мулкини сотиш ва ижарага бериш – электрон аукцион орқали
Президентнинг 2019 йил 19 февралдаги Фармони билан давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қатор янгиликлар киритилди
Уруғлик етиштирувчиларнинг реестрига кимлар киритилади
Янги таҳрирдаги «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. 29.08.1996 йилдаги аввалгиси ўз кучини йўқотди
Давлат мулкини аукционда 1 сўмга сотишда давом этадилар
Бу Президентнинг 2019 йил 19 февралдаги Фармонида назарда тутилган
Фермерларга бухгалтерия ҳисоби бўйича бепул маслаҳатлар берилади
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тасдиқланди.
Сенатнинг 18-нчи ялпи мажлиси 28 февралда чақирилади
Кун тартибига олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг самарадорлигини таъминлашга, 2019 йилги Давлат дастурини ижро этишга қаратилган бир қатор қонунлар киритилган
Ўзбекистон интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилди
Давлатимиз халқаро тусга эга бўлган учта ҳужжатга қўшилди
Қорабайир зотли отларнинг селекцияси билан махсус марказ шуғулланади
Президентнинг 2019 йил 18 февралдаги қарори йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга йўналтирилган
Имтиёзлар – фақат Уюшма аъзоларига
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 йилдаги «Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 138-сон қарори қабул қилинди
Олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг янги тартиби: нималарни ўзгартириш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида Президентнинг кириш тест имтиҳонларини ўтказиш тизимини такомиллаштиришга доир қарори лойиҳаси тақдим этилган
2021 йилдан бошлаб автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари қўлига ўтади
Бу 2019 йилдан амалга оширилиши лозим эди. Тузатишлар киритилди: 2020 йилнинг охиригача бу функцияни ДЙҲХХ органлари бажарадилар
От спорти мактаблари очилади
Президентнинг 2019 йил 18 февралдаги қарорида Тошкентда, 8 та вилоятда ва Қорақалпоғистонда ёш чавандозлар учун мактаблар очиш назарда тутилган
Давлат хизматларини кўрсатиш регламентлари тасдиқланди
Давлат хизматлари марказлари орқали туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ФҲДЁ ва нотариатдан архив маълумотномаларини олиш, расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартиби белгиланди
Шартнома ҳолатини қандай билиш мумкин
Энди тадбиркорлик субъектлари «UzASBO» дастурий мажмуаси ёрдамида бюджет ташкилотлари билан тузилган шартномалар ҳолатини текширишлари мумкин
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича сиртқи бўлимларга квоталар кўпайтирилади
2019–2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Автомобиллар Давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказилади
1 апрелдан Давлат хизматлари агентлигининг пойтахтдаги исталган «ягона дарчаси»да янги автомобилни рўйхатдан ўтказиб, давлат рақами белгиларини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади
Ўзбекистонда хусусий олий таълим муассасаси очилади
Акфа университети фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида мутахассисларни тайёрлайди
100 000 сўмлик купюра 25 февралдан муомалага чиқарилади
Марказий банк 2019 йилнинг 25 февралидан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнота кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилиши тўғрисида маълум қилди
1 апрелдан яна 6 та рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинади
Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Сайлов кодекси биринчи ўқишда қабул қилинди
15 февраль куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
Инха университетида Глобал таълим маркази очилди
Марказ мазкур ўқув юртига кирмоқчи бўлган фуқароларга маслаҳатлашув хизматларини тақдим этади
Урганч ва Хивада кичик туризм зоналари ташкил этилади
2019–2020 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
Электр ҳисоблагичларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга – имтиёзлар
Президентнинг 13.11.2017 йилдаги ПҚ–3384-сон ва 23.10.2018 йилдаги ПҚ–3981-сон қарорларига тегишли тузатишлар киритилди
«Юксалиш» ҳаракати раиси вазирга тенглаштирилди
Ҳукумат «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини тартибга солди
Халқаро экспертлар банклар тўғрисидаги қонунни янгилашда иштирок этмоқдалар
13-14 февраль кунлари Марказий банкда янги таҳрирдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.





