Айрим қазилмаларни қазиб олишда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ оширилди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарорига 14-иловага тегишли ўзгартиришлар киритилди
Тошкентда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси соҳасида кадрлар тайёрланади
Президентнинг 20.07.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–3875-сон қарори имзоланди
«Ота-оналар университети» фарзанд тарбиясида муаммоси бўлган оилалар билан шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 йилдаги 554-сон қарори билан Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида намунавий низом тасдиқланди
Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–3870-сон қарори эълон қилинди
2019 йилдан электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди
Энергия сервис шартномаси қандай тузилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 551-сон қарори билан Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Маъмурий ишлар бўйича судьялар сони оширилди, бошқа судларда эса қисқартирилди
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПФ–5487-сон Фармони билан штатдаги суд ходимлари, шу жумладан судьялар сони қайта тақсимланди. Президентнинг 21.02.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4966-сон Фармонига тегишли ўзгартиришлар киритилди
«Urganch Eltexsanoat» МЧЖ кимошди савдосида сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги 541-сон қарорида шу қарорга келинган
Солиқ кодексини биргаликда ёзамиз
Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг янги таҳрири юзасидан таклифларни қабул қилиш учун махсус саҳифа очди
Олимлар ва олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг иш ҳақи режалаштирилганидан кўра кўпроқ оширилади
Президентнинг 20.07.2018 йилдаги «Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Таътилни расмийлаштиришда иш берувчи энг кўп йўл қўядиган 5 та хато
Таътил мавсумида ходимларни таътилга жўнатаётган иш берувчилар ҳар гал йўл қўядиган қоидабузарликлар ҳақида сўз юритиб, айрим долзарб масалалар юзасидан тушунтириш берамиз: таътиллар жадвалини юритмаса ҳам бўладими, таътилдан чақириб олиш қандай расмийлаштирилади, қайси ходимлар ўзлари учун қулай вақтда таътилга чиқишлари мумкин ва б.
Айрим даъво аризаларидан ундириладиган давлат божи миқдори оширилди
Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2018 йилдаги 544-сон қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди
Самарқанд вилоятида 3 та кичик саноат зонаси кенгайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 йилдаги «Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 556-сон қарори эълон қилинди
Божхоначиларга – имтиёзли ипотека ва ижара компенсацияси
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 553-сон қарорида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилган
«Ўзбекинвест» миллий компаниясини АЖга қайта ташкил этиш таклиф қилинмоқда
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта миллий компаниясини қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Пахта ва дон етиштириш қандай молиялаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги 533-сон қарори билан қайта тузилган Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек унинг ишчи органлари – Жамғарма кенгаши ва Департаментнинг фаолият юритиш тартиби белгиланди
Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун хорижий экспертлар жалб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги «Иқтисодиётнинг муҳим соҳаларини ислоҳ қилишга доир узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нуфузли халқаро экспертларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 534-сон қарори қабул қилинди
Мактабгача таълим вазирлиги пойтахт ва пойтахт минтақасида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 552-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар олиб келадиган мол-мулкка сертификат 4 кунда расмийлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 549-сон қарори билан Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Махсус қабулхонада бўлганлик учун қандай ҳақ тўланади
Ушбу шарҳда маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тафсилотлари очиб берилган (ВМнинг 13.07.2018 йилдаги 535-сон қарори)
Ўзбекистон бўйлаб транзит автоташувлари учун янги йўналишлар очилди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2018 йилдаги 492-сон қарори билан Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига тузатишлар киритилди
Тинчлик мақсадида фойдаланиладиган атом: узоқ муддатли концепция ва ривожланиш дастури ишлаб чиқилади
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Uzсard карталарга маблағларни қайтариш жараёнини соддалаштирди
Ягона умумреспублика процессинг маркази «ХТТ» кўп функцияли софтида ишлайдиган Uzcard нинг барча POS-терминалларида «Операцияни бекор қилиш» ва «Якунларни солиштириш» функцияларини ишга туширди
Бахтиёр Худойбердиев: «direktor.uz ёрдамида бизнес юритмоқчиман»
direktor.uz иш бошлаши билан ўзбек тилидаги масофавий технологияларни қўллаган ҳолда бизнес асосларини ўрганиш имконияти юзага келди, бу жуда самарали жараёндир, – дея қайд этди norma.uz портали мухбири билан суҳбатда бухоролик Бахтиёр Худойбердиев
Бухгалтерларга ёрдам туркумидаги янги китоблар
«Norma» нашриёти бошловчи бухгалтерлар учун Бухгалтерлар малакасини баҳолаш bir.uz тизими материалларига асосланган янги туркумдаги китобларни нашр қилишга киришди
2018/2019 ўқув йилига Банк-молия академиясига квоталар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида»ги 550-сон қарори эълон қилинди
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди
Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи (16.07.2018 йилда 3039-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан гидротехника иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш, уларнинг электр таъминоти, алоқа, сигнализация ва ёритиш тизимларига доир талаблар, шунингдек уларни назорат ва мониторинг қилишни ташкил этиш тартиби белгиланди
Маҳкумларни қайта тарбиялаш учун бошқа маҳкумлар жалб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2018 йилдаги 543-сон қарори билан Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича 2018–2022 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланди
СК-2026: солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари
Buxgalter.uz экспертлари 25.12.2025 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича бир нечта шарҳлар тайёрладилар.
Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.
Илм-фан соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.
Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.
Нотариал ҳужжатларни онлайн тасдиқлаш мумкин
Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг маблағлари янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди
Имтиёз аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.



