Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларида кўпроқ валюта қолади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2016 йилдаги 385-сон Қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Депозитарийлар ўрнига энди инвестиция воситачилари
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директори буйруғи (рўйхат рақами 848-3, 2016 йил 15 ноябрь) билан Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан ўзаро ҳаракатлари Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Пул ва бошқа ашёлар почта орқали қандай жўнатилади?
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги буйруғи (рўйхат рақами 2219-6, 2016 йил 18 ноябрь) билан Почта алоқаси хизматини кўрсатиш Қоидалари ўзгартирилди ва уларга қўшимчалар киритилди
Назорат тартибида иш юритиш – таслим бўлиш истаги бўлмаганда
Ҳеч қачон таслим бўлма! – бу кўп одамларга ҳаётда ўз мақсадига эришишда ёрдам берувчи шиор. Назорат инстанциясида суд ишини юритиш – айнан ҳеч нарсага қарамасдан, охиригача боришга қарор қилганлар учун. Ушбу мақолада назорат тартибида ишларни қайта кўриб чиқиш ва бу соҳадаги янгиликлар ҳақида сўз юритамиз
Картага ўтказмаларни декларацияда акс эттиринг
Яқинда "Ҳафта саволи " рукнида эълон қилинган: «Картадан картага пул ўтказиш: шартнома керакми, солиқ оқибатлари қандай бўлади?» мақоласи қизғин мунозаралар марказида қолди. Шаҳар солиқ бошқармасининг картадан картага пул ўтказмалари олувчилари томонидан даромад тўғрисидаги декларация топширилиши зарурлиги тўғрисидаги кўрсатмаси бунга сабаб бўлди
Хусусий бизнес: кийим дўконини қандай очиш мумкин?
Кийим-кечак савдоси – кичик бизнесдаги оммабоп йўналишлардан бири. Шу боис ўз фаолиятини эндигина бошлаётган тадбиркорларнинг деярли барчаси либослар дўконини очиш ҳақида бир марта бўлса ҳам ўйлаб кўради. Бизнеснинг ушбу тури ўта қимматбаҳо ускуна ёки тадбиркорнинг махсус чуқур билимларини талаб этмайди
Қарздорлар мол-мулкининг ягона базаси ташкил этилмоқда
Шу йил 16 ноябрь куни Адлия вазирлигида ўтказилган тадбир “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот-технологияларининг татбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусига бағишланди
Тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича амалий чоралар
Аввал эълон қилинган мақолаларда тижорат сири режимини таъминлашнинг ҳуқуқий чоралари кўриб чиқилган эди. Бу сафар эса ҳуқуқий чоралар билан биргаликда ягона тижорат сири режимини ташкил этувчи бошқа мажбурий чораларни таҳлил қилишда давом этамиз
Бекор қилинадиган ГОСТлар рўйхати қисқарди
«Ўзстандарт» агентлиги муҳокама учун бекор қилиниши таклиф этилаётган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг рўйхати лойиҳасининг янги таҳририни эълон қилди. Ҳужжат вазирликлар, идоралар, тадбиркорлик субъектларининг илгариги таҳрирга нисбатан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилди
Аромамаркетинг: қандай ифор даромадни оширади?
Савдо ҳажмини ошириш мақсадида изланувчан тадбиркорлар мижозларни жалб қилишнинг янгидан-янги воситаларини ўйлаб топишмоқда. Маркетингнинг анъанавий визуал воситаларидан ташқари сенсор маркетинг деб аталмиш тури тобора оммалашмоқда. У одамнинг барча 5 та ҳиссиёт органлари: кўриш, ҳис этиш, эшитиш, таъм ва ҳид билишни ишга солишга асосланган
Бизнес кучли ҳимояга муҳтож
Юристлар малакасини ошириш марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида тадбиркорлик фаолиятини аниқ ва самарали ҳимоя қилишга бағишланган “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида семинар ўтказилди
Сарафан радиоси бизнесда қандай “ишлайди”?
Хорижда сарафан радиоси атамасини кенг қўллашади. Бу атаманинг қаердан, қандай келиб чиққани ҳали-ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Сарафан радиоси оғиздан-оғизга ўтувчи рекламадир: оддийроқ қилиб айтганда, миш-миш. Фақат у асосланган, ижобий фикр-мулоҳазалардан иборат бўлади
Бюджет ташкилотлари учун ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди
Молия вазирининг 8.11.2016 йилдаги буйруғи билан (рўйхат рақами 2837) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик янги ҳисобот шакллари тасдиқланди, илгари амалда бўлганлари эса ўз кучини йўқотган деб топилди
Нимани қадрлашса, шуни муҳофазалашади: тижорат сири режими
Тижорат сирини муҳофаза қилиш жуда мураккаб муаммо бўлиб, мамлакатимизда янгилик бўлгани боис амалиётда у кам қўлланилган. Ушбу материалда – тижорат сири режимини ўрнатиш ҳақида
Тижорат сирини қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Тижорат сирини ошкор бўлишдан сақлаш – мураккаб вазифа. Буни қандай уддалаш мумкин? Бу ҳақда – бизнинг материалимизда
Кадастр бошқармасидан маълумотномалар олиш учун янги хизмат
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси янги интерактив хизматни тақдим этади. У Ягона портал орқали Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой (квартира) ва якка тартибдаги турар-жой шаклдаги кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур маълумотномаларни олишга электрон ариза тақдим этиш имконини беради
Тижорат сири ва давлат органлари
Ўзининг тижорат сирини рақобатчилардан қандай муҳофаза қилиш мумкинлигини барча бизнесменлар билади. Бироқ ҳамма ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайди. Тижорат сирини давлат органларидан муҳофаза қилиш – янада мураккаб ва мушкул масала. Ва, бу борадаги қийинчиликларга нафақат хорижда, бошқа ўлкаларда, балки ўзимизнинг юртимизда маҳаллий тадбиркорлар ҳам дуч келишмоқда
Бизнес кечаю кундуз онлайн режимида рўйхатдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.2016 йилдаги ПҚ–2646-сон Қарори билан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: “ягона дарча” қандай хизматлар кўрсатади?
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида эълон қилинган лойиҳада Фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига тузатишлар киритиш назарда тутилган (28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон Президент Қарорига 2-илова)
НҲҲ лойиҳалари: 2017 йил учун статистика ишлари
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2017 йил учун давлат статистика ишлари Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди
Ҳар бир дорихонада қандай дорилар бўлиши керак?
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида соғлиқни сақлаш вазирининг “Дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди
Судьялар ўзи ким?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги ПФ–4850-сон Фармонида судьяларнинг лавозимда бўлишларининг янги муддатларини белгилаш таклиф этилган. Энди учинчи муддатга тайинланган ёки танланган судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллайди. Мазкур тартиб қаерда ва қай тарзда қўлланилаётгани ҳақида янги шарҳимизда танишишингиз мумкин
Корхоналар ва пенсия жамғармаси муносабатлари ўзгарди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди
Судлов ҳимояси: амалиёт ва назария
Яқинда қабул қилинган НҲҲлар судьяларнинг ҳуқуқий ваколатларини аниқлаб беради ва улар олдига давлат ҳокимиятини амалга ошириш, адолатни қарор топтиришда фуқаро ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳамда давлат ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилишдек махсус мақомига мувофиқ талабларни қўяди
Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби курси
2017 йил 7 февраль куни бошланадиган ушбу курс бухгалтерия ҳисобининг элементларидан бошлаб, амалий мисолларда баланс тузишгача бўлган билимларни содда тилда тушунтириб беришни назарда тутади
Бизнеснинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаган маъқул?
Ушбу материалда ХК, МЧЖ ва чет эл компанияси ваколатхонаси ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзига хосликлари тўғрисидаги ахборотни юклаб олишингиз мумкин
Бинони уй-жой фондидан нотурар жойга ўтказиш янада осонлашди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома” хизмати янгиланди
Ўзбекистонда маъмурий судлар ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги ПФ–4850-сон Фармони билан мамлакатимизда маъмурий судларни ташкил этиш ва “Маъмурий судлов ишларини юритиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Ушбу материалда булардан кўзланган мақсад хусусида сўз боради
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 16 июнь№ 24
- Ўзбeк божхона тажрибасининг халқаро эътирофи: рақамлаштириш, соддалаштириш ва интeллeктуал божхона сари
- Қўллаб-қувватлаш шартлари
- 1 июлгача ва ундан кейин меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак
- ККУни бошқаришда майдонга бош муҳандислар тушади
- Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?



