Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Чет эл компанияси корхонани ходимлар билан таъминлаганда доимий муассаса шаклланадими Вахта усулидаги ишларда бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади ва солиқлар қандай тўланади Транспорт-логистика марказларининг рейтинг мезонлари
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
01.08.16

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар аттестациядан ўтказилади

Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

01.08.16

Имтиёзли шартларда олиб кириладиган жиҳозлар рўйхати қисқартирилди

Иқтисодиёт вазирлиги, МВ, ТИАИСВ, ДБҚнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритилди

01.08.16

Тарих институти қайта ташкил қилинди

Президентнинг 18.07.2016 йилдаги ПҚ-2562-сон қарори билан Фанлар академияси Тарих институтини Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти этиб қайта ташкил қилинди

01.08.16

Илмий-техника маркази ташкил этилади

Президентнинг 13.07.2016 йилдаги ПҚ-2559-сон қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖ тизимида Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институти негизида МЧЖ шаклидаги Илмий-техника марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди

29.07.16

Суд иши: даъво аризаси орқага қайтарилди

Ишни суд муҳокамасига тайёрлашда хўжалик суди Хўжалик процессуал кодексининг (ХПК) 122-моддасида кўзда тутилган ҳаракатларга киришади. Бунинг натижасида, у даъвони суд иш юритувига қабул қилиши, уни қабул қилишни рад этиши, балки даъво аризасини қайтариши ҳам мумкин. Суд амалиёти мисолида даъвони қайтариш тартиби ва асосини кўриб чиқамиз

29.07.16

МЧЖда улуш: сотиш учун нарх

Бизнесда МЧЖ муассиси улушини (улушининг бир қисмини) бошқа муассис ёки ўзга шахсга олди-сотдиси етарлича тез-тез содир бўлади. Гарчи бу битим одатий ҳолатга айланган бўлсада, кўпинча муассислар улушнинг сотиш нархи ва унинг солиқ оқибатларига боғлиқ саволларни беришади. Ушбу материал тез-тез бериладиган саволлар асосида тайёрланди

28.07.16

Суд ҳимояси: алимент ундириш!

Алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш нафақат болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, балки она-оналар масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади, деб ҳисоблайди Холмўмин ЁДГОРОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

28.07.16

Натижалар сарҳисоб қилиниб, келажакка замин ҳозирланди

Адлия вазири Музраф Икрамов раислигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2016 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусида тизим олдидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ва танқидий тусда мажлис ўтказилди

28.07.16

ОХС Пленуми: давлат органининг қарорини қандай қилиб ҳақиқий эмас деб топиш мумкин?

Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 298-сон қарорида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан тушунтириш берилган

28.07.16

МЧЖда улуш: номинал ва ҳақиқий қиймати

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун икки тушунчадан фойдаланади: улушнинг номинал ва ҳақиқий қиймати. Бу икки тур ўртасидаги фарқ нимада, улар қандай аниқланади ва қандай ҳолатларда қўлланади?

27.07.16

Халқаро валюта картаси қандай очилади

Ёз – таътил палласи ва айримлар уни чет элда ўтказишни режалаштиради. Кўнгилдагидек дам олиш катта харажатларни талаб қилиши мумкин. Ўзбекистондан нақд валютани олиб чиқиш, маълумки, 2 минг АҚШ долларига эквивалент сумма билан чекланади. Узоқ даврга дам олишга кетаётган ҳамда катта харажатлар қилиши мумкин бўлган кўп болали оилалар қандай йўл тутишлари керак?

27.07.16

Рекламани ривожлантиришга доир чора-тадбирлар

2016 йил 15 июль куни пойтахтдаги «Wyndham Tashkent» отелида Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда "Реклама фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш" мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди

27.07.16

Прокуратуранинг бизнес ҳимоясидаги роли

Прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

26.07.16

Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик такомиллашмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

26.07.16

Судьялар малакасини ошириш узлуксиз бўлиши лозим

Ўзбекистон Олий судида судьялар, суд ходимлари ва судьялик лавозимига номзодлар маҳоратини доимий оширишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

26.07.16

НҲҲ лойиҳалари: кичик бизнеснинг янги классификацияси

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди, унда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш таклиф қилинмоқда

26.07.16

Abitur.uz туркумидаги тестлар навбатдан ташқари янгиланди

Яқинда имтиҳонлар! Сиз уларга нечоғли тайёр эканлигингизни текшириб кўринг. Буни электрон тренажерлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Ахир қисқа муддатларда энг мураккаб тестларни ечишни ўрганиш учун Abitur.uz туркумидаги дастурий маҳсулотларда ўзингизни баҳолаш, ўқиш ва вақтни назорат қилишни ўрганиш имконини берадиган тестлашнинг 3 турли режими кўзда тутилган.

26.07.16

Шартнома тузамиз: нимага эътибор қаратиш лозим?

Шартномалар тузиш – бизнес учун кундалик амалиётдир. Корхонада шартномавий ишни ташкил қилиш айрим саволларга жавобларни талаб қилади. Нимадан бошлаш керак? Шартномага қандай бўлимларни киритиш керак? Қандай шартнома хатоларини олдини олиш ёки йўл қўйилган хатоларни тузатиш мумкин? Бу ҳақда батафсил – янги шарҳимизда

25.07.16

Муддатли ҳарбий хизматга – танлов бўйича

Мудофаа вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қўшма қарори билан Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

25.07.16

Тиббий резина қўлқоплари фақат бир маротаба қўлланилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига қўшимчалар киритилди.

25.07.16

Кўчма савдога рухсатномани қандай олиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2016 йилдаги 233-сон қарори билан Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат 15.10.2016 йилдан бошлаб амалга киритилади

25.07.16

Электрон солиқ ҳисоботини топшириш тартиби белгиланди

Давлат солиқ қўмитасининг қарори Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

22.07.16

Банк хабарлари: кредитни онлайн расмийлаштириш, иш берувчи кафил сифатида ҳамда кечаю кундуз тўловни амалга ошириш

Мамлакатимиз банкларининг анъанавий янгиликлар тўпламидан Капиталбанкда кредитни қандай онлайн тарзда расмийлаштириш, иш берувчи қандай кредитлар бўйича кафил бўлиши мумкинлиги, Трастбанк «Payme» тизими учун лимитни қанчага ўзгартирганлиги ва Ипак Йўли банки қандай янги хизматни жорий қилганлигини билиш мумкин

20.07.16

Корпоратив бошқарув маркази магистратурасига ўқишга кириш

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

19.07.16

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун валютадаги тушумни мажбурий сотиш ҳажми ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 1.07.2016 йилдаги 225-сон қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

19.07.16

Пойтахтдаги ЙҲХБ ҳузуридаги монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларига устама белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2016 йилдаги 220-сон қарори билан Тошкент шаҳар ИИББнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси амалга киритилди

19.07.16

Самолётда қандай белги, ёзув ва тасвирлар бўлиши мумкин

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидалари тасдиқланди

19.07.16

Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари йўриқнома бўйича қурилади

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруғи билан Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома тасдиқланди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ким­лар муд­да­ти­дан ол­дин пен­си­яга чиқиш ҳуқуқига эга

Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.

Сунъ­ий ин­тел­лек­тни жо­рий этиш ҳисо­би­га иж­ро этув­чи ҳоки­ми­ят ор­ган­ла­ри­нинг штат­ла­ри қисқар­ти­ри­ла­ди

Масалан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1 080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилмоқда.

Аҳоли­ни рўйхат­га олиш­га тай­ёр­гар­лик бош­лан­ди

Аҳолини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралгача ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш муддати - 45 кун.

Аёл­лар ва бо­ла­лар­га кўрса­ти­ла­ди­ган тиб­бий ёр­дам си­фа­ти ях­ши­ла­на­ди

Репродуктив ёшдаги аёллар, болалар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган "Соғлом аёл ва бола ойлиги" йилига икки марта ўтказилади.

Бир­жа­да зар­гар­лик бу­юм­ла­ри­ни со­тиш­да че­гир­ма­лар узай­ти­рил­ди

2026 йил 1 февралдан бошлаб чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантиришда қўшимча мезонлар ҳисобга олинади.

“Дав­лат му­до­фаа бу­юр­тма­си тўғри­си­да”ги Қонун қабул қилин­ди

У ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилишнинг шаффофлиги, самарадорлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган.

Мам­ла­ка­ти­миз­нинг ҳар бир ту­ма­ни­да на­му­на­ли ҳудуд­лар таш­кил этиш ре­жа­лаш­ти­рил­ган

Президент қарори билан туманларга (шаҳарларга) "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақомини бериш дастури тасдиқланди.

Чет эл фуқаро­ла­ри Ўзбе­кис­тон­да мах­сус со­лиқ ре­жим­ни қан­дай қўллаш­ла­ри мум­кин

2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган.

Чиқин­ди­лар­ни бошқариш ва цир­ку­ляр иқти­со­ди­ёт­ни ри­вож­лан­ти­риш аген­тли­ги­нинг ва­зи­фа­ла­ри бел­ги­лан­ди

Улардан бири – соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш.

2026 йил­да тран­спорт-ло­гис­ти­ка мар­каз­ла­ри фа­олияти­да ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2025 йилдаги 633-сон қарори билан транспорт-логистика марказларининг инфратузилмаси ва жиҳозланишига қўйиладиган мезонлар ва талаблар тасдиқланди.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:57:25
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:55:50
555rli3ASNt')) OR 440=(SELECT 440 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:54:15
555QXiglJi7') OR 684=(SELECT 684 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:52:37
5552Nv5rqo6' OR 899=(SELECT 899 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-11-06
  • USD:11970.67 (+0.00) сум
  • EUR:13748.31 (+0.00) сум
  • RUB:147.59 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 ноябрь№ 44