Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Қонунчиликдаги янгиликлар

Ким ишлаб чиқариш амалиётини хорижда ўтайди

Ким ишлаб чиқариш амалиётини хорижда ўтайди

Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистоннинг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ОТМ ва тармоқ ташкилотларига техникумлар бириктирилади

ОТМ ва тармоқ ташкилотларига техникумлар бириктирилади

Улар техникум ҳамда хорижий давлатлардаги таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали қўшма дастурлар асосида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайди.

Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланади

Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланади

Маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди.

Тошкентда БДКИ филиали очилади

Тошкентда БДКИ филиали очилади

Унинг асосий йўналиши - кинокомпаниялар ва киностудияларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим стандартларига мувофиқ олий таълим соҳасида юқори малакали ижодий кадрларни тайёрлаш.

Цемент ишлаб чиқарувчилар учун солиқлар пасайтирилди

Цемент ишлаб чиқарувчилар учун солиқлар пасайтирилди

Қарор Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижроси юзасидан қабул қилинган.

Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилади

Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилади

У геология, дастурий инжиниринг, иқтисодиёт, машинасозлик, даволаш иши, стоматология, фармация, тиббий биокимё бўйича кадрларни тайёрлайди.

"Foreign Languages" телеканали ташкил этилади

"Foreign Languages" телеканали ташкил этилади

Унинг асосий вазифаси - аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифалари белгиланди

Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифалари белгиланди

Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди.

Ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қандай ажратилади

Ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қандай ажратилади

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учуи доимий фойдаланишга ажратиш учун материалларни тайёрлаш тартибини назарда тутадиган маъмурий регламент тасдиқланди.

Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда

Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда

2022 йилдан бошлаб, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Сунъий интеллект технологиялари соддалаштирилган режимда жорий этилади

Сунъий интеллект технологиялари соддалаштирилган режимда жорий этилади

Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳисоб палатасининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари қайта кўриб чиқилди

Ҳисоб палатасининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари қайта кўриб чиқилди

Хусусан, палата Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказади.

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинди

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинди

ЖКга киритилган ўзгартиришларга кўра бундай ҳуқуқбузарликлар учун 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан тарзидаги жазо қўлланилиши мумкин. Шунингдек кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун санкциялар қайта кўриб чиқилди.

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўшимча жавобгарлик жорий қилинди

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўшимча жавобгарлик жорий қилинди

Сувдан фойдаланиш талабларини бузган, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган, хазонларни ва шох-шаббаларни ёқиб юборган шахслар жавобгарликка тортилади.

ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома қандай тузилади

ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома қандай тузилади

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун «йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома» тушунчаси билан тўлдирилди.

Ички ишлар органларининг энг яхши ходимлари устама оладилар

Ички ишлар органларининг энг яхши ходимлари устама оладилар

Танловнинг республика босқичи ғолиблари пул таъминотининг 50%и миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.

Уй-жойни сотиб олиш учун субсидиялар бериш муддати узайтирилди

Уй-жойни сотиб олиш учун субсидиялар бериш муддати узайтирилди

Субсидия олиш учун 2020 йил 31 декабргача тақдим этилган аризалар бўйича субсидияларни бериш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади.

Ҳоким ўринбосарларига шахсий жавобгарлик юкланади

Ҳоким ўринбосарларига шахсий жавобгарлик юкланади

Маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти ҳар чорак якуни бўйича маҳаллий вакиллик ҳокимияти органлари йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади ҳамда баҳоланади.

Инвестиция лойиҳалари давлат ҳисобидан инфратузилма билан таъминланади

Инвестиция лойиҳалари давлат ҳисобидан инфратузилма билан таъминланади

Инвесторнинг қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25%дан кам бўлмаган лойиҳалари зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади.

Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиш соҳаси қонун билан тартибга солинди

Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиш соҳаси қонун билан тартибга солинди

Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиш соҳасига таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, ушбу металлар ҳамда тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қимматбаҳо металлар билан боғлиқ операциялар мажмуини амалга ошириш киради.