Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средств

Қонунчиликдаги янгиликлар

Иккита халқаро конвенция ратификация қилинди

Иккита халқаро конвенция ратификация қилинди

Булар ХМТнинг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги конвенцияси ҳамда БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясидир.

Ишсиз аҳоли ва ёшлар қандай жалб қилинади

Ишсиз аҳоли ва ёшлар қандай жалб қилинади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 864 та фуқаролар йиғинларида эса - маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилади.

Ким вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиси бўлиши мумкин

Ким вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиси бўлиши мумкин

Жамоат тарбиячисини танлаш тўғрисидаги қарор вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси томонидан қабул қилинади.

15 апрель – маданият ва санъат ходимлари куни

15 апрель – маданият ва санъат ходимлари куни

Ушбу сана 7.06.2021 йилдаги ЎРҚ–694-сон Қонун билан тасдиқланди.

Давлат иштирокидаги корхоналар сони қисқартирилади

Давлат иштирокидаги корхоналар сони қисқартирилади

Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 537 тани ташкил этади, иқтисодиётда давлат секторининг улуши эса юқорилигича қолмоқда. Бундай корхоналар сони 1 944 тагача етказилиши кутилмоқда.

Технологик ускуналарнинг 676 та тури ҚҚС ва божхона божидан озод қилинди

Технологик ускуналарнинг 676 та тури ҚҚС ва божхона божидан озод қилинди

Рўйхатда - сутга ишлов бериш ва уни қайта ишлаш, нон маҳсулотлари, қандолат саноати ишлаб чиқариш учун ускуналар ва бошқалар.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар - мулкка ва ижарага

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар  - мулкка ва ижарага

Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Кимларга академик таътил берилади

Кимларга академик таътил берилади

Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўчма савдонинг янги тартиби жорий этилмоқда

Кўчма савдонинг янги тартиби жорий этилмоқда

Кўчма савдо объектлари "K - SAVDO" ААТда рўйхатдан ўтказилиши лозим, кўчма савдо жойи худди шу тизим орқали электрон аукционда сотилади.

Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ОТМга қабул тартиби ўзгарди

Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ОТМга қабул тартиби ўзгарди

Хусусан, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қабул қилишда танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган хотин-қизлар доираси кенгайтирилади ва кам таъминланган оила тушунчаси мезонларини аниқлаштирилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколатлари белгиланди

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколатлари белгиланди

Хусусан, у маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар, сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиши мумкин.

Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди

Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди

Дастурнинг асосий йўналишлари аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш, маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш ва бошқа йўналишлардан иборат.

Техник тартибга солиш соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилади

Техник тартибга солиш соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилади

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.

ХТЙни ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди

ХТЙни ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди

МДҲ иштирокчи-давлатларининг ҳудудидан ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини келишилган ҳолда ривожлантириш тўғрисидаги битим 9 та мамлакат томонидан имзоланди.

Ҳудудларда мактабгача таълимни ривожлантиришга – $100 млн

Ҳудудларда мактабгача таълимни ривожлантиришга – $100 млн

Ушбу маблағлар қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

Бир қатор импорт қилинадиган товарлар давлат харидларига қўйилди

Бир қатор импорт қилинадиган товарлар давлат харидларига қўйилди

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди

«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди

У билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланадилар.

$124 млн – кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш учун

$124 млн – кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш учун

Имтиёзли қарз Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси томонидан ажратилади.