Ижтимоий шартнома қандай тузилади
Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.
Донорлар учун пул мукофотлари миқдори оширилди
Уларга шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқи ҳам берилади.
Транспорт воситасининг VIN кодларини олиш – Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали
VIN кодларни шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг регламенти тасдиқланмоқда
Техник регламентлар қандай ишлаб чиқилади
Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.
Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.
Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.
Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг техник регламенти тасдиқланди
Ушбу регламент муомалага чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, шу жумладан металл, полимер ва бошқа материаллардан тайёрланадиган тайёр маҳсулотлар хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси қабул қилинди
Унинг вазифаларидан бири –кўп миллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлигини мустаҳкамлаш.
Айрим импорт қилинадиган товарлар суғуртасининг бир қисми қоплаб берилади
Чора кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқиладиган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, хомашё ва материалларни сертификатлашга татбиқ этилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали қандай амалга ошириш керак
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат мижозларига харид картасига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказиш тақиқланди.
Ҳарбий хизматчиларга уй-жой ижараси учун компенсация миқдори оширилди
Пойтахтда БҲМнинг 4,8 бараваригача, вилоят марказларида БҲМнинг 3,6 бараваригача, бошқа аҳоли пунктларида БҲМнинг 2,4 бараваригача тўланади.
Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги шарафига эсдалик медали таъсис этилди
Президент Фармони билан «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – давлат дастурларини, шу жумладан аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифалари мавжуд.
«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз
28 февраль куни биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.
«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Илгари амалда бўлган, 2000 йилда қабул қилинган қонун тегишли даражада шаффофлик ва самарадорликни таъминламаган, халқаро стандартларга мос келмаган.
Ҳимоя қилинувчи шахслар - жиноят процесси иштирокчилари қандай компенсация оладилар
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан шахс ҳалок бўлганда, унга тан жароҳати етказилганда ёки мулкий зиён етказилганда тўланадиган жиноят процесси иштирокчиларига бериладиган нафақалар миқдорлари тасдиқланди.
Ҳудудларда 135 мингта хонадон қурилади
Аҳолини ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш дастури қабул қилинди.
Наврўз байрамини ўтказишга тайёргарлик бошланди
Бу йилги байрамнинг асосий шиори: "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" бўлади.
Нотариус хизматлари учун комиссия тўловлари миқдори ўзгарди
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш, шунингдек ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш қиймати БҲМнинг 10 фоизидан 15 фоизигача оширилди.
Маст ҳолда транспорт бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Йўллардаги безорилик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиб, жарима балларини ҳисоблаш тартиби кўзда тутилмоқда.
Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди
Жумладан, алкоголь маҳсулотларини улгуржи сотиш учун лицензия учун навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг навбатдаги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади.
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
Хусусан, ота-оналарнинг боласини диний таълимга жалб қилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.
Томорқа ер эгаларини қандай қўллаб-қувватлашади
Чора-тадбирларда грант, субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган
Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди
Жамғарма фаолиятини ташкил этиш учун 20 нафар тадбиркордан иборат кенгаш тузилмоқда.
Виртуал маҳсулотларга реал чегирмалар!
NRM.UZ Интернет майдони илк маротаба жисмоний шахсларга Norma компанияси маҳсулотларидан нисбатан катта бўлмаган ҳақ эвазига фойдаланиш имкониятини тақдим этади
Автотранспортга харажатларни қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?
«Корхонада автотранспорт: харажатларни расмийлаштириш ва ҳисобга олишнинг ўзига хосликлари» — «NORMA» профессионал ривожланиш марказида 7 декабрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги бонусли бир кунлик семинар айнан шундай номланади
Ўзбекистон қонунчилигидан эркин онлайн фойдаланиш имконияти
Бизда ажойиб янгилик бор! Илгари ёзганимиздек, NRM.UZ лойиҳаси доирасида барча сайтга ташриф буюрувчилар тўловсиз ва рўйхатдан ўтмасдан фойдаланишлари мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тўлиқ базасини тақдим этамиз! 70 000 дан ортиқ ҳужжатларни икки тилда топишингиз мумкин! Буларнинг барчаси on-line режимида! Интернетга уланган ҳар қандай қурилмадан фойдаланишингиз мумкин!
Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби курси
2017 йил 7 февраль куни бошланадиган ушбу курс бухгалтерия ҳисобининг элементларидан бошлаб, амалий мисолларда баланс тузишгача бўлган билимларни содда тилда тушунтириб беришни назарда тутади
Диққат! Акция!!!
«NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ обуначилари орасида янги акция ўтказмоқда
Norma компанияси маҳсулотлари онлайн қобиқда
Norma компанияси ўз маҳсулотлари учун NRM.UZ онлайн майдон ташкил этди. Тадбиркорлар, бухгалтерлар, юристлар, кадрлар бўйича мутахассислар орасида оммабоп бўлган ўрнатиладиган ахборот электрон тизимларни энди глобал тармоқдан ҳам топишингиз мумкин
Меҳнат ҳуқуқи: қўллаш тажрибаси, иш берувчининг одатий хатолари
Навбатдаги бонусли семинарда Norma компаниясининг катта эксперти Абдусалом Рисқуллаев ходимларни ишга олишни ҳуқуқий жиҳатдан назорат қилиш, ҳужжатлаштириш, бошқа вазифага ўтказиш, хизмат жойини ўзгартириш, ишдан бўшатиш масалаларини таҳлил қилади
Сайёҳлик ташкилотлар ва меҳмонхоналарда солиқ солишнинг ўзига хосликлари
«Norma» компаниясидаги бонусли семинар шундай номланган. Компаниянинг етакчи эксперти Зоя Тучкова тингловчиларга сайёҳлик ташкилотлари ва меҳмонхоналарнинг солиқ хатарлари билан боғлиқ масалалар бўйича амалий тавсияларини тақдим этади
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
СК-2026: солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари
Buxgalter.uz экспертлари 25.12.2025 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича бир нечта шарҳлар тайёрладилар.
Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати қандай ташкил этилади
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг янги қоидалари тасдиқланди – ходимларни ўқитишдан тортиб иш берувчиларнинг иш жойларидаги хавфсизлик учун жавобгарлигигача.
Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш соддалаштирилди
Айрим НҲҲларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.
Илм-фан соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.
Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.



