Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил учун хорижий автотранспортнинг кириши ва транзити бўйича йиғим ставкалари тасдиқланди 2026 йил январь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак СК-2026: Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
02.12.24

Иссиқхона хўжаликлари фаолияти қайта ташкил этилади

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастлаб Хоразм вилоятида амалга оширилади.

29.11.24

Йирик бозорларда тартиб қандай таъминланади

Вазирлар Махкамасининг қарори билан йирик бозорларни хавфсизлик воситалари, жумладан видео кузатув камералари, сигнализация тизимлари, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва бошқалар билан жиҳозлаш талаблари белгиланган.

29.11.24

Янги таҳрирдаги "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди

1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.

29.11.24

Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

29.11.24

Яна бир гувоҳнома – ЯИДХП ва "Лицензия" тизими орқали

Автоттранспорт воситасида божхона пломбалари ва муҳрлари остида юкларни халқаро ташишга рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

29.11.24

Мажбурий ижро бюроси Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади

Суд ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим НҲҲга ўзгартиришлар киритилди.

28.11.24

Уч олий таълим муассасаси негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилди

Унда «энергетика муҳандислиги», «сунъий интеллект», «мехатроника ва робототехника» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

28.11.24

Нуронийлар билими ва тажрибасидан камбағалликка қарши курашда фойдаланадилар

Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.

27.11.24

Маданият ва санъат ходимларининг иш ҳақи оширилади

Иш ҳақи оширилаётган давлат маданият муассасалари рўйхатида – 68 та ташкилот бор.

27.11.24

1 декабрдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

26.11.24

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни мониторинг қилиш қандай амалга оширилади

2025 йилда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар устувор ифлослантириш манбаларидан атмосферага чиқариладиган ташламаларни мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган кичик станцияларини ўрнатишлари керак.

26.11.24

Аёллар орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш тизими жорий этилмоқда

Бирламчи тиббиёт бўғинида 30-65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилади, шунингдек уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тартиби ишлаб чиқилади.

26.11.24

Тўлов терминалларига МСС-кодлар бириктирилади

Ушбу код савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини таснифлайди.

25.11.24

Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча текширувлари "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида ўтказилади.

25.11.24

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларга қанча ҳақ тўланади

Адвокат давлат билан муддатли (камида 6 ойга) ёки муддатсиз шартнома тузиши мумкин.

25.11.24

Рақамли далиллар қандай тартибда тақдим этилади

Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.

25.11.24

«Ватандош» картаси эгалари Ўзбекистонга визасиз келадилар

Карта хорижда истиқомат қилаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан иқтисодий ва ижтимоий алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган ватандошларга берилади.

25.11.24

Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилди

Чора таълим соҳасида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган.

25.11.24

Уйда пилла етиштириш солиқлардан озод қилинди

Чора уй шароитида пилла етиштириш фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган.

22.11.24

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари жорий этилмоқда

Келаси йилдан нодавлат сектор ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни парвариш қилиш ва тарбиялаш хизматларини кўрсатиш жараёнига жалб этилади.

22.11.24

Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади

2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

20.11.24

Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгиланди

Унинг асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.

20.11.24

Пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар берилди

Амалга оширилаётган профилактик тадбирларга қарамай, пробация назоратида бўлган шахслар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ошиб бораётгани кузатилмоқда.

19.11.24

Ўзбекистонни обрўсизлантирганлик ва провокациялар учун чет эллик фуқаролар мамлакатдан чиқариб юборилади

"Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

18.11.24

Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди

Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ав­то­мо­бил­лар учун эко­ло­гик сти­кер­лар бе­риш тар­ти­би тас­диқлан­ди

Улар уч хил рангда бўлади: яшил – "тоза" тоифа, сариқ – "ўртача" ва қизил – "зарарли" тоифа.

ЯММТ иш бе­рув­чи­лар учун ти­жо­рий хиз­мат­лар­ни иш­га ту­шир­моқда

Энди улар ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нафақат мустақил равишда, балки тижорий электрон хизматлар ёрдамида ҳам узатишлари мумкин бўлади.

Объ­ек­тин­гиз­да ҳисоб­ла­гич­ни қан­дай ўрна­тиш ке­рак: электр энер­ги­яси­ни ҳисоб­га олиш­нинг ян­ги қоида­ла­ри

2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Улар 27.11.2025 йилдаги 749-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш тартибини батафсил тартибга солади.

Ян­ги – "Энг ях­ши со­лиқ тўлов­чи маҳал­ла" но­ми­на­ци­яси таъ­сис эти­ла­ди

"Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар" модули ишга туширилади. У фуқароларга даромад, мол-мулк ва ер солиқларининг қайси суммалари улар томонидан тўланганлигини, ушбу маблағлар ҳисобидан бюджетнинг қайси харажатлари молиялаштирилганлигини кўриш имконини беради.

Вақтин­ча меҳнат­га лаёқат­сиз­лик ҳам­да ҳоми­ла­дор­лик ва туғиш на­фақала­ри қан­дай тай­ин­ла­на­ди

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (2026 йил 1 январдан) ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (2026 йил 1 июлдан) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси орқали тайинланади ва тўланади.

Бе­мор бошқа тиб­би­ёт му­ас­са­са­си­га қан­дай ўтка­зи­ла­ди

Беморга мавжуд стационарда таъминлаб бўлмайдиган тор ихтисослашган даволаниш зарур бўлган ҳолларда кўчиришга эҳтиёж туғилади.

Муҳим объ­ек­тлар­ни муҳофа­за қилиш – "Си­фат, ишонч, хав­фсиз­лик" та­мой­или бўйича

Қўриқланаётган банклар, йирик саноат корхоналари, ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг назорат-ўтказиш пунктларига юзни таниш функциясига эга бўлган техник воситалар ўрнатилади. Улар "Хавфсиз шаҳар" тизимига интеграция қилинмоқда.

Бю­рок­ра­ти­яни бар­та­раф этиш дас­ту­ри иш­га ту­ши­рил­моқда

Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг "Zero Bureaucracy" рақамли платформаси орқали амалга оширилади.

Хо­тин-қиз­лар­нинг иқти­со­дий фа­ол­ли­ги­ни оши­риш: ян­ги қўллаб-қув­ват­лаш чо­ра­ла­ри тас­диқлан­ди

Президентнинг ПФ-240-сон Фармони билан хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва касбий ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Жа­мо­ат тар­ти­би­ни сақлаш бўйича бир қатор НҲҲлар ти­зим­лаш­ти­рил­ди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари томонидан жамоат жойларида шахсларни электрон идентификациялашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:57:25
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:55:50
555rli3ASNt')) OR 440=(SELECT 440 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:54:15
555QXiglJi7') OR 684=(SELECT 684 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:52:37
5552Nv5rqo6' OR 899=(SELECT 899 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш