МТРК янги асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозланади
Президентнинг 27.06.2017 йилдаги ПҚ-3098-сон “Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танлов эълон қилинди
«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» республика танловларида иштирок этиш учун ташқи, ички аудиторлар ва бухгалтерлар таклиф қилинади
Паспорт олиш, прописка ва визани расмийлаштириш осон бўлади
Президентнинг қабул қилинган 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3126-сон қарори миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган
“Қарши-Китоб” йўналиши бўйича тезюрар поезд қўйилади
“Йўловчи поездлар тезкор ҳаракатини ташкил этган ҳолда “Қарши-Китоб” темирйўл линиясини электрлаштириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тартиби Президентнинг 10.07.2017 йилдаги ПҚ-3121-сон қарорида акс этган
КСЗ иштирокчилари имтиёзларни қандай олади
ҚҲТБТ порталида Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари иштирокчи-ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди
«Samarkand City» туризм зонаси ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017 йилдаги 450-сон “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Қишлоқ хўжалиги техникаси бир чорак мобайнида лизингга етказиб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2017 йилдаги 454-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди
Маҳаллий бюджет даромадлари қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг эълон қилинган 29.06.2017 йилдаги 445-сон қарорида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш резервларини аниқлашнинг батафсил механизмлари мустаҳкамланган
Текширувчилар ишини ким мувофиқлаштиради?
Президентнинг 4.07.2017 йилдаги ПФ-5102-сон фармони билан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таркиби янгиланди
Uzbekistan.travel туристик портали янгиланди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ҳақидаги янгиланган туристик портал ишга туширилганлигини эълон қилди
Кўпроқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар имтиёзлар олади
Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПФ-5094-сон фармони билан Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига қўшимча киритилди
Меҳнат стажини электрон ҳисобга олишга икки босқичда ўтилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.07.2017 йилдаги 462-сон “Жисмоний шахслар меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгарди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2773-1, 2017 йил 28 июнь) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Президент ҳузурида Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия ташкил этилди
Президентнинг 10.07.2017 йилдаги тегишли ПҚ-3119-сон қарори давлат раҳбари сайтида жойлаштирилди
Ички истеъмол бозоридаги нархлар барқарорлаштирилади
Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПҚ-3082-сон “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида” қарори имзоланди
Сувга қудуқларни бурғулаш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2017 йилдаги 430-сон “Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори эълон қилинди
Қачон босим остида ишлаётган ускуналар хавфсиз ҳисобланади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2017 йилдаги 427-сон “Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернати очилади
2017 йил 23 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги 418-сон қарори қабул қилинди
Ислом Каримов номидаги стипендиянинг миқдори қанча?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 417-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Марказий банк банкларнинг ликвидлилик коэффициентини янгилади
“Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
ИИО қўриқлаш хизмати арзонлашади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 421-сон “Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси нима билан шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 415-сон “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Газ таъминоти Қонун билан тартибга солинади
Газ таъминоти тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди
Банклар валютани бозор курсида сотиш ҳуқуқини қўлга киритди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан биржадан ташқари валюта бозорида айрим операциялар бўйича хорижий валютанинг бозор курси жорий қилинди
Қарзлар бўйича харажатлар рўйхатига тузатиш киритилди
Молия вазирининг 20.06.2017 йилдаги 83-сон “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) “Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди
Совуқ сув учун тарифлар оширилади
Тошкент шаҳар “Сувсоз” давлат унитар корхонаси 21 июлдан водопровод ва шаҳар канализациясидан фойдаланганлик учун тарифлар оширилишини маълум қилди
Ҳужжатлар хорижда йўқотилганда шахсини тасдиқлаш 7 кун муддатда амалга оширилади
Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг тўғридан-тўғри мулоқоти бўлиб ўтди. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хориждаги юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи билан Жамоатчилик кенгаши шуғулланади
Президентнинг 30.06.2017 йилдаги ПҚ-3105-сон “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Автомобиллар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Улар уч хил рангда бўлади: яшил – "тоза" тоифа, сариқ – "ўртача" ва қизил – "зарарли" тоифа.
ЯММТ иш берувчилар учун тижорий хизматларни ишга туширмоқда
Энди улар ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нафақат мустақил равишда, балки тижорий электрон хизматлар ёрдамида ҳам узатишлари мумкин бўлади.
Объектингизда ҳисоблагични қандай ўрнатиш керак: электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари
2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Улар 27.11.2025 йилдаги 749-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш тартибини батафсил тартибга солади.
Янги – "Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла" номинацияси таъсис этилади
"Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар" модули ишга туширилади. У фуқароларга даромад, мол-мулк ва ер солиқларининг қайси суммалари улар томонидан тўланганлигини, ушбу маблағлар ҳисобидан бюджетнинг қайси харажатлари молиялаштирилганлигини кўриш имконини беради.
Бемор бошқа тиббиёт муассасасига қандай ўтказилади
Беморга мавжуд стационарда таъминлаб бўлмайдиган тор ихтисослашган даволаниш зарур бўлган ҳолларда кўчиришга эҳтиёж туғилади.
Муҳим объектларни муҳофаза қилиш – "Сифат, ишонч, хавфсизлик" тамойили бўйича
Қўриқланаётган банклар, йирик саноат корхоналари, ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг назорат-ўтказиш пунктларига юзни таниш функциясига эга бўлган техник воситалар ўрнатилади. Улар "Хавфсиз шаҳар" тизимига интеграция қилинмоқда.
Бюрократияни бартараф этиш дастури ишга туширилмоқда
Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг "Zero Bureaucracy" рақамли платформаси орқали амалга оширилади.
Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш: янги қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Президентнинг ПФ-240-сон Фармони билан хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва касбий ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Жамоат тартибини сақлаш бўйича бир қатор НҲҲлар тизимлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари томонидан жамоат жойларида шахсларни электрон идентификациялашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Суғурта ҳодисалари юз берган тақдирда суғурталанган шахсларга ёки уларнинг оила аъзоларига тегишли нафақалар, шу жумладан дам олиш кунларида ҳам тўланади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 23 декабрь№ 51
- 2026 йил учун Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
- Имтиёзли олиб кириш: мамлакат ичида бериш ва оқибатсиз реэкспорт қилиш
- Ўзгартиришлар кучга кирди
- Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситалар ҳисоб сиёсатида
2025, 23 декабрь№ 51
- Масъулият кучайтирилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди: ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
- Штат қисқартирилганда ходимлардан кимларни бўшатиш мумкин
- Кетишдан олдинги тўловлар
- Корпоративни қандай ўтказиш керак
- Ўзини ўзи банд қилганлар, нафақага чиқишни истамаслик, транспортдаги имтиёзлари ҳақида...

