
Сенатнинг янги раиси сайланди ва бир қатор қонунлар маъқулланди
Тошкент шаҳрида 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Олий таълим муассасалари учун давлат буюртмаси белгиланди
Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш мақсадида 2019/2020 ўқув йилидан давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизими жорий этилади

Қишлоқ хўжалиги ерларидаги тупроқни алоҳида давлат корхонаси таҳлил қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 510-сон қарори билан тупроқнинг агрокимёвий таҳлили тизимини такомиллаштириш ва унинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

ММФИ филиали қанча талаба қабул қилади
Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети» филиалига 2019/2020 ўқув йилига қабул квотаси белгиланди

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалигига – хорижий инвестициялар
У ерда таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа турдаги экинларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган агросаноат кластери ташкил этилади

Ягона мактаб формаси 2024 йилда мажбурий бўлади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 509-сон қарорида назарда тутилган.

Паспорт мавжуд эмас, бироқ жарима солинмайди
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Уруғчилик кластери қандай ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 512-сон қарори билан уларни кредитлаш, имтиёзлар тақдим этиш ва инвесторларни танлаш тартиби тасдиқланди.

Кам ҳосил олинганда зарарни суғурта товони қоплайди
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги 5 та битим Энергетика вазирлиги назорати остида
Ҳукумат маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги амалдаги битимларни амалга оширишни давом эттириш тартибини белгилади

Агрокластер: хом ашёдан тайёр маҳсулотгача
Бухоро вилоятида пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича замонавий агрокластер қурилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2019 йилдаги 500-сон қарорида белгиланган.

Ўзбекистон Миллий университетида – ислоҳот
Президентнинг 2019 йил 17 июндаги қарори билан белгиланган 9 та мақсадли дастурларни амалга ошириш Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини комплекс ривожлантиришга ёрдам беради

Муҳтож хотин-қизларга кўпроқ арзон уй-жойлар берилади
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартибига тузатишлар киритилди.

Солиқ имтиёзлари ўрнига – тўлов муддатини кечиктириш
Бу Президентнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган.

ҚҚС: тўловчилар кўпайиб, имтиёзлар камаяди
Молия вазирлиги ана шундай таклиф билан чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиалига қандай ўқишга кириш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2019 йилдаги 490-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университети филиалининг бакалавриатига ва 6 ойлик қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш, шунингдек унинг ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

Бухоро вилоятида 17 минг нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилади
Бундан ташқари, тасдиқланган чора-тадбирлар дастури муҳтожларга вақтинча яшаш учун уй-жой беришни, маҳкумаларни афв этиш ва бошқаларни назарда тутади.

Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлиси 21 июнь куни очилади
Парламентнинг юқори палатаси Кенгаши 18 июнь куни бу ҳақда қарор қабул қилди.

Жиззах вилоятида янги цемент заводи қурилади
Ҳукумат инвестицион лойиҳанинг дастлабки параметрларини тасдиқлади

Пенсия ва нафақаларни расмийлаштириш учун камроқ ҳужжатлар талаб қилинади
Пенсия тайинлаш тўғрисида аризага энди жамғарилиб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхасини, бола туғилганда бериладиган нафақа учун мурожаат қилганда эса меҳнат дафтарчаси нусхасини илова қилиш шарт эмас

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага беришга рухсат берилади
Президентнинг 2019 йил 17 июндаги Фармони ушбу ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Сув таъминоти объектларининг техник ҳолати – назорат остида
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида хавфсизроқ бўлади
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди

Импорт пойабзалга солинадиган божни оширишни таклиф этмоқдалар
1 июлдан у 30%ни ташкил этиши мумкин, бироқ бир жуфти учун камида $5, ҳозир эса - 10%, бироқ бир жуфти учун камида $1,5.

Мажбурий меҳнатга барҳам бериш ишлари давом эттирилади
13 июнь куни пойтахтимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига 17 та масала қўйилди

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат худудининг 12%ига етказилади
2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланди

«Андижон-фарм» ЭИЗ: чегаралар белгиланди, Дирекция ташкил этилди
Ҳукумат «Андижон-фарм» ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудларни белгилади, унинг Дирекцияси ташкил этилди

Олис ҳудудларда фаолият юритаётган педагогларга – махсус устамалар
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан белгиланди.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

«Яшил» давлат харидлари тизими жорий этилмоқда
2026 йил 1 январдан бошлаб энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид ҳужжатларига экологик мезонлар мажбурий тартибда киритилади.

Айрим товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритилди.

IT соҳасида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Вазирлар Маҳкамаси зарур ҳолларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида яратилган мактаблар сонини кўпайтириш ҳуқуқига эга.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради