«Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш учун биргаликда ҳаракат қиладилар
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Импорт қилинган товарлар ҳаракати қандай мониторинг қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2019 йилдаги 410-сон қарори билан олиб кирилган товар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида механизм тасдиқланди
Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
Заргарлик тармоғида – янги қоида ва имтиёзлар
Улар Президентнинг 2019 йил 18 майдаги Фармони билан белгиланган
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларига – имтиёзли ипотека
Кредит ЭКИҲнинг 3 000 баравари доирасида, муддати – камида 15 йилга 5 йиллик имтиёзли давр (фақат фоизлар тўланади) ва 7% ставка билан
ХУМШнинг пули бўлмаса, кредит бўйича қарзни ҳокимлик сўндиради
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Самарқанд вилояти: янги йўллар, сув омбори ва цемент заводи
Мазкур минтақадаги қурилиш ишларига доир Вазирлар Маҳкамасининг учта қарори қабул қилинди (2019 йил 17 майдаги 412, 413, 415-сон).
Суғурта бўйича компенсация олиш учун онлайн илтимоснома бериш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ана шундай имкониятни тақдим этмоқда
Балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайдилар
Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди
Бизнесни сунъий равишда бўлишга йўл қўймайдилар
2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди
Педагогларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Божхона божини пасайтириш ёки имтиёз олиш тўғрисида қаерга ёзилади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди
Инвестиция дастури 3 йиллик даврга қабул қилинади
Президентнинг 14.05.2019 йилдаги ПФ-5717-сон Фармони билан Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг янги тизими жорий этилади
Бухгалтер бўлишни хоҳловчилар диққатига
«Норма» ПРМ «Бухгалтерия ҳисоби – нолдан балансгача» ўқув курсига таклиф қилади
Гувоҳнома, аттестат, сертификат: қай кўринишда бўлади ва қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг намуналари ва уларни бериш тартибини тасдиқлади
Навоий вилояти ҳудуди – эркин иқтисодий зона
Президентнинг 2019 йил 15 майдаги тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган
Банклар истеъмол кредитининг тўлиқ қийматини қандай ҳисоблайдилар
Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Цемент бўйича божхона имтиёзи 1 октябрдан бекор қилинади
2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хомашё ва материаллар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди
Болалар боғчаларининг фаолияти ўрганилиб, мақбуллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2019 йилдаги «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 391-сон қарори шунга йўналтирилган
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар тайёрланмоқда
14 майда Қонунчилик палатасида Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижросини мониторинг қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бизнес муаммоларини ҳал этиш – Ҳукумат назорати остида
Президентнинг 14.05.2019 йилдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Банд бўлмаган аҳоли янги касбларни эгаллайди
Бунинг учун ДХШ шартларида касбга ўқитиш марказлари ташкил этилади, бу Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 394-сон қарорида назарда тутилган
Олий таълим муассасасига кириш: биринчи йил бепул, кейин – 0,5 ЭКИҲ
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги ислоҳот: бирйўла учтагача йўналишда танловда иштирок этиш мумкин; тестлар июль–августда ўтказилади; таълим муассасаларини ўтган йилларда битирган абитуриентлардан тўлов ундирилади ва ҳ.к.
Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киритилади
Термизда Республика маркази ва Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Бу Президентнинг 14.05.2019 йилдаги қарорида назарда тутилган
Тил сертификатлари соҳибларига – олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар
Вазирлар Маҳкамаси 13.05.2019 йилдаги «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 395-сон қарорни қабул қилди
МБ ва Visa рақамли тўловлар инфратузилмасини ривожлантиради
Марказий банк ва VISA халқаро тўлов технологиялари компанияси ушбу соҳада Ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзоладилар
Мамлакатимизни ривожлантириш: келгуси қадамлар
Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш стратегияси концепциясининг жамоатчилик эшитувлари бошланди
Судда овоз ёзиб олиш: нималар ўзгарди?
Фуқаролик процессуал кодекснинг 208-моддаси, Иқтисодий процессуал кодекснинг 165-моддаси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 143-моддасига киритилган тузатишларни кўриб чиқамиз
1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 сентябрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Президентнинг ПФ-175-сонли Фармонига асосан бизнес учун солиқ қоидалари қандай ўзгаради
Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқот вазифаларини амалга ошириш бўйича Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармони бизнесга маъмурий босимни камайтириш, жарима амнистиялари, «тадбиркорнинг ҳақлиги презумпцияси» тамойилини жорий этиш ва молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга қаратилган.
Enterprise Uzbekistan рақамли технологияларни ривожлантириш учун махсус ҳуқуқий режимга эга бўлади
Президент томонидан Enterprise Uzbekistan рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи Конституциявий қонун имзоланди. Марказ резидентлари учун 2100 йилгача бўлган даврда инвестициялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни, шунингдек солиқ ва бошқа имтиёзларни назарда тутувчи махсус тартибга солиш режими белгиланади.
Жаҳон банки газ сизиб чиқишларини бартараф этиш учун 10,6 млн АҚШ доллари ажратди
Жаҳон банки иштирокидаги қўшма лойиҳа доирасида мамлакатда газ сизиб чиқишларини аниқлаш ва бартараф этиш механизми яратилади. Бундан аввал, банк кўмагида ўтказилган тадбирлар натижасида «Ўзтрансгаз» АЖ объектларининг 1 000 тадан ортиқ нуқсонли нуқталарида 35 млн куб метргача ҳажмда газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланган эди.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга вақтинчалик бошпана бериш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштириш тартибини белгилади. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб муайян яшаш жойига эга бўлмаган муҳтож оилаларга ҳам муниципал турар жойлар имтиёзли ставкада ижарага берилади.
Менежерлик сертификатини олган касбий таълим ташкилотлари директорлари устамалар билан рағбатлантирилади
Вазирлар Маҳкамаси касбий таълим тизими бошқарув ва педагог кадрларини касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган янги чора-тадбирларни тасдиқлади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда – иш ҳақининг 50 фоизи, уларнинг ўринбосарларига эса 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама берилади.
Қайси туристик стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Ҳар йили энг яхши 10 та туристик лойиҳа янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи миқдорида – ҳар бир лойиҳа учун 1 млрд сўмгача субсидия олиши мумкин бўлади. Қўллаб-қувватлашдан фойдаланиш учун компаниялар бизнес-режа тақдим этишлари ҳамда стартапнинг янгилиги ва туристлар учун долзарблигини тасдиқлашлари лозим.
Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилмоқда
Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ЮНЕСКО билан ҳамкорлик доирасида ташкил этилмоқда. У халқаро тадқиқотлар ва таълим дастурлари, болаларни эрта ривожлантириш, педагог кадрларни тайёрлаш, шунингдек, 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси ижроси юзасидан мониторингни амалга ошириш билан шуғулланади.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган қарзларни қисқартириш бўйича акция ўтказилмоқда
Тадбиркорларга экспорт операциялари бўйича 2026 йил 28 августга қадар юзага келган муддати ўтган дебиторлик қарзларини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш имконияти берилади. 2027 йил 1 январдан бошлаб бир қатор ҳолатлар учун активларни репатриация қилишни таъминламаганлик учун жарималарни икки баравар камайтириш ҳам назарда тутилган.
Кичик ва микро ГЭСлар қуввати оширилади
Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, уларнинг умумий қувватини 204 МВтдан ошириш ҳамда 350 мингта аҳоли хонадонини экологик тоза электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Тармоқни ривожлантириш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда рақамли платформа ҳам яратилади.




