Олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди, контракт миқдори янгича белгиланади
Президентнинг 4.06.2018 йилдаги «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги ПҚ–3769-сон қарори қабул қилинди
Иш ҳақи ҳисоб-китобидаги, алоҳида бўлинмалар ҳисоботларидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашда ЯТТ иштирок этишидаги ва бошқа ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 384-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
Формали кийим-бош савдосига лицензия қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 406-сон қарори билан Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчилар спортни ривожлантириш учун йиғимларни қандай тўлайди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 3017, 31.05.2018 й.) билан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
ЯИДХП орқали шахснинг манзилини мамлакат бўйлаб топиш мумкин
Тажрибадан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my2.gov.uz) Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизмати ишга туширилди
Китоблар етказиб берилади
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг knigi.uz китоб интернет-дўкони иш бошлади. Ассортиментда – бошловчилар томонидан ҳам, тажрибали кадрлар ходими, бухгалтерлар ва раҳбарлар томонидан ҳам талабгир ўқув-маълумотнома адабиёти мавжуд
Ҳарбий-техник институтга танлов қандай ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (1.06.2018 йилда 3019-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди
Бухгалтер нималарни билиши керак
Бухгалтер ишини муваффақиятли бошлаб олиш учун нималарни билиши керак? «Norma» профессионал ривожланиш маркази мутахассислари 15 та позицияни санаб ўтишди
ХМТ конвенцияларини амалга ошириш мувофиқлаштирилади
Бунинг учун Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия тузилди
Туристик йиғимларнинг миқдорлари тасдиқланди, туроператорларга талаблар кучайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 398-сон қарори билан туристик йиғимни ундириш ва туризм фаолиятини лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳужжатларга тегишли қўшимчалар киритилди
Онлайн нотариус акцияси
6 июнь куни Адлия вазирлиги мутахассислари кун давомида онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолининг нотариат соҳасида қизиқтирган саволларига жавоб беради
Хорижликларни 1 ойгача вақтинчалик прописка қилиш – бепул, тунги автобус қатновлари ва дронларга рухсат берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 398-сон қарори билан хорижий фуқаролар ва туристларнинг мамлакатимизда бўлиш режимини соддалаштириш, шунингдек туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир шу ва бошқа чора-тадбирлар тасдиқланди
Жадвал бўйича таътил
Иш берувчи тасдиқланган жадвалга кўра бошқа вақтда олиши кераклигини важ қилиб, ходимга йиллик таътил беришни рад этиши мумкинми? Бу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради
Ўзбекистонда хавфсиз туризм: ИИВ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси нималарга жавоб беради
Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПФ–5454-сон Фармонида Ички ишлар вазирлиги билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасидаги масъулият чекланди
Газетасиз ишлаб бўлмайди…
«Налоговые и таможенные вести» ҳамда «Норма» газеталарининг доимий ўқувчилари орасида келаси йил ҳам газета олмоқчи бўлганлар кўп топилади. Ушбу мақолада 2019 йил учун илк обуна бўлганларга сўз бердик
100% пенсия олувчи ходимлар: ИИВ академлицейлари ўқитувчилари рўйхатга қўшилди
Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПФ–5454-сон Фармони билан Президентнинг 17.02.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4960-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш осонлашди
Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПҚ–3764-сон қарори билан баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга биометрик паспорт уйда расмийлаштириб берилади
Бу Президентнинг 1.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ–5454-сон Фармонида назарда тутилган
2018 йил 1 июндан нима ўзгарди
Лицензиялар сони анча камайди; айрим ташкилотларга солинадиган солиқлар пасайтирилди; корпоратив ҳайдовчилар хусусий курсларда малака оширишлари мумкин ва 1 июндан амал қила бошлаган яна 6 та янгилик
Иккинчи жаҳон уруши ҳақида китоб нашр этилади
Президент 31.05.2018 йилдаги “Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади
Иш ҳақи ҳисоб-китоби: хато қилмаслик учун нима қилиш керак
Иш ҳақини ҳисоблашда қилинган хато нафақат бухгалтер учун анча нохушликлар ва оворагарчиликларга сабаб бўлади. Ҳисоб-китоблардаги тасодифий хатолар хатарини қандай камайтириш мумкин? «TRI-S-Audit» аудиторлик компаниясининг мутахассиси Вера Тюрина маслаҳат беради
Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги институт яшаш минимуми ва истеъмол саватчасини ҳисоблаб чиқади
Президент 29.05.2018 йилдаги ижтимоий-иқтисодий соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга доир ПҚ-3752-сон қарорни имзолади
Имтиёз ва преференциялар бериш тартиби ўзгарди
Энди имтиёзлар фақат қонунлар ва давлатимиз раҳбари ҳужжатлари билан назарда тутилиши мумкин. Уларнинг лойиҳалари ЛБМАга мажбурий тартибда экспертизага киритилади. Божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда импорт қилиниши мумкин бўлган товарлар рўйхати янгича шакллантирилади
Янги ташкил этилган Касб-ҳунар таълими маркази нима билан шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2018 йилдаги 391-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисида низом тасдиқланди
Дори неча пул туради?
Тошкент дорихоналаридаги нархлар Москвадагидан 20–30% қимматлиги ростми? Порталимиз мухбири шу саволга жавоб топишга уриниб кўрди
Иш берувчилар юрисконсультлар ҳақидаги маълумотларни юборадиган органлар ўзгарди
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2861-1, 25.05.2018 й.) билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Танловда ғолиб бўлдингизми – раҳбарлик лавозимини эгалланг
Президентнинг 30.05.2018 йилдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Юкни брезентсиз ташиганлик ва машинани қурилиш майдончасидан ювилмаган ҳолда олиб чиққанлик учун – 5 ЭКИҲ миқдорида жарима
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 395-сон қарори билан Автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига (ВМнинг 1.08.2014 йилдаги 213-сон қарорига илова) қўшимчалар киритилди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 9 июнь№ 23
- Давлат нодавлат театрларни қўллаб-қувватлайди
- Фахрий унвон ва иш ҳақи, пенсионерлар учун имтиёзлар, тўлиқ бўлмаган стаж ҳақида
- Бажарилган ишнинг қайси тоифага киришини аниқлаш
- Таъминот остидаги транзит
- «Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»



