Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тадбиркорлардан таклифлар кутмоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасидаги бизнес ва тадбиркорлик вакилларига муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни кўрсатишни сўраб мурожаат этди
Айирбошланадиган қимматли қоғозлар қандай жойлаштирилади?
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 351-3, 2017 йил 18 январь) билан Айирбошланадиган қимматли қоғозларни тарқатиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Маҳаллий бюджетлар коллежларни молиялаштиришни тўхтатади
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2634-1, 2017 йил 19 январь) билан Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга айрим қўшимчалар киритилди
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ташкил этилди
Президентнинг 13.01.2017 йилдаги ПҚ–2728-сон “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди
Нақд ва нақдинасиз ҳисоб-китоблар бирдек қулай бўлади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. У нақд ва нақдинасиз пул айланмаси ўртасидаги тафовутни бартараф этиш чораларини назарда тутади
Ким банкрот?
Миллий қонунчилигимизда банкрот сўзининг тушунчаси ва белгилари, жисмоний ва юридик шахснинг банкрот деб тан олиниш шартлари ва тартиби “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунда ўз аксини топган. Аммо “банкрот” сўзининг асл маъноси нима, у қаердан, қандай келиб чиққан? Қуйида шу саволга жавоб излаймиз.
Ўзбекистонда чет эл паспортлари жорий қилиниши мумкин
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида паспорт-виза тизимини, шунингдек чиқиш-келиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутадиган “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди
Мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилишга рухсат берилади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Унинг қатор қоидалари экспортни рағбатлантиришга қаратилган
Солиқ текширувлари: турлари ва ўтказиш асослари
Солиқ кодексига солиқ текширувларини ўтказиш тартиби билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
2017 йилдан ўзгаришлар: юридик шахсларга солиқ солиш ва бошқа тўловлар
Norma.uz порталидаги ўтган йил охири ва шу йил бошидаги шарҳлар туркуми ҳар бир шундай ўзгартиришларни алоҳида кўриб чиқишга бағишланган. Мазкур материалда юридик шахслар фаолиятидаги ўзгартиришларни ёритган материаллар анонси келтирилмоқда
Электрон газеталарнинг 6 афзаллиги
Электрон, шу жумладан, онлайн газеталарнинг (обуна расмийлаштириладиган) қоғозда чоп этиладиганларга нисбатан қандай афзалликлари мавжуд? Ахборотни бундай етказиш усули Ўзбекистонда оммалашадими? NORMAл газеталарнинг обуначиларини муҳим материаллардан ташқари яна нималар жалб этади? Бу ҳақда биз билан суҳбатда "NORMA gazetalari birlashgan tahririyati" МЧЖ директори Баҳодир Қаюмов сўзлаб берди
Ходимни корхонанинг ўзи судга топшириши керак
Мазкур мақолада – тадбиркорлик субъектларининг жиноят судлов ишларида иштирок этишининг алоҳида масалаларини такомиллаштириш бўйича экспертларимиз таклифлари хусусида сўз боради
Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 33%га оширилди
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарори билан 2017 йилга абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори белгиланди
Қандай ҳуқуқбузарликлар учун жарима солинмайди
29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар киритилди
Миллий туроператорларга валюта қабул қилишга рухсат берилди
Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 1165-5, 2017 йил 12 январь) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Жиноят кодексида нима ўзгарди?
Жиноят кодексига тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Гўзаллик салони — даромадбоп бизнесми?
Инсониятнинг азалий интилишларидан бири — гўзал ташқи кўринишга эришиш ортидан бойлик орттирса бўладими? Ушбу мақолада гўзаллик салонини очиш, уни юритиш ва даромад олиш хусусида сўз боради.
Тўртта вилоятда янги ЭИЗ ташкил этилди
Президентнинг 12.01.2017 йилдаги «Ургут» (Самарқанд вилояти Ургут тумани), «Ғиждувон» (Бухоро вилояти Ғиждувон тумани), «Қўқон» (Фарғона вилояти Қўқон шаҳри) ва «Ҳазорасп» (Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани) эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони эълон қилинди
Янги Товар номенклатураси эълон қилинди
2017 йил 1 январда Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 30 декабрдаги 59-сон буйруғи билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо товарлари номенклатураси” кучга кирди
НҲҲ қандай ишлаб чиқилиши керак?
Адлия вазирининг 10.01.2017 йилдаги 2352-6-сон буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Божхонада контрактларни ҳисобга олиш – 2 кун мобайнида
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 832-10, 2017 йил 12 январь) билан Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Жиноят ишлари бўйича текширувлар қандай ўтказилади?
Жиноят-процессуал кодекси жиноят иши доирасида тафтиш ўтказиш тартибини тартибга солувчи махсус боб билан тўлдирилди
Чигитни қайта ишлашга ким ҳақли?
Президентнинг 3.01.2017 йилдаги ПФ–4911-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7.09.2010 йилдаги ПҚ–1401-сон “Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
"NORMАл" газеталарнинг электрон ва босма версиялари обуначилари диққатига
Norma компанияси кўп йиллар мобайнида ўз мижозлари ва обуначиларига талай бонуслар тақдим этиб келмоқда ва 2017 йилда ҳам буни давом эттиради. Бироқ, айрим бонуслардан фойдаланиш имкониятини олиш механизми ўзгартирилиб, соддалаштирилди
2017 йилда "NORMА" мижозлари ва обуначилари учун қандай бонуслар назарда тутилган?
“Norma” бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ва “NORMAл” газеталар обуначилари йил давомида бир талай бонусларни қўлга киритиш ҳуқуқига эгалар.
Қачон молиявий санкциялар қўлланилмайди
Солиқ кодекси солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликдан озод этувчи янги асос билан тўлдирилди
Танлов савдолари ғолиби фойда ва ҚҚСга эга бўлади
ҚҚС ЯСТ тўловчилари томонидан иштирок этганда марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган капитал қурилишда танлов савдолари натижаларига кўра тўланади
Солиқларни мажбурий ундириш осонлашди
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар қарздорлик муддати 6 ойдан ошган ҳолларда ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш учун тўсиқларни олиб ташлади
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Умумий солиқларга мажбурий ўтиш чегараси оширилди
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони кичик бизнес учун солиқ тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган.





