Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди
У замонавий технологиялар асосида номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш орқали давлат фуқаролик хизматини салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрлар билан таъминлайди.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда
Шунингдек, вояга етмаганларни ушбу жиноятларга жалб этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси фаолияти қандай ташкил этилган
Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази унинг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади.
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.
Соҳадаги айрим инвестиция лойиҳалари учун ерлар танловсиз ажратилади
Гап янги саноат интенсив боғлари ва узумзорларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари ҳақида кетмоқда.
Капитал қурилиш объектларининг Ягона классификатори жорий этилмоқда
Капитал қурилиш объектларига ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг мақсадли вазифасига зарар етказмасдан кўчириб бўлмайдиган бинолар, иншоотлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари киради.
Муайян субъектларга электр энергияси учун алоҳида тўлов тартиби белгиланди
Улар қаторига оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар киради.
Прокурорнинг айрим фуқаролик ва иқтисодий ишлардаги иштироки бўйича ваколатлари белгиланди
Эндиликда прокурор ўзи иштирок этмаган ишларни суддан талаб қилиб олиши мумкин.
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.
Туроператорлар 25 млрд сўмгача миқдорда мақсадли кредитлар оладилар
Уларни тақдим этиш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15% миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имкониятидир.
Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини давлат қўллаб-қувватлайди
Энди, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ иссиқхона хўжаликларини газ босимининг пасайиши ёки электр энергияси узилишининг сабаблари ҳақида камида 24 соат олдин хабардор қилиши шарт.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади
Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди
Концепция 2025 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилиши керак.
Тиббий ва соғломлаштириш туризми қандай ривожланади
Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.
Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича Миллий дастур қабул қилинди
Унинг вазифаларидан бири – 2028 йилгача кучли чанг бўронларининг юзага келиш суръатини ҳозирги ҳолатга нисбатан 50 фоизга қисқартириш.
Жамиятда ҳуқуқий маданият қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2 йилга мўлжалланган тегишли дастур тасдиқланмоқда
2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
2024 йил 1 декабрдан Камбағал оилалар реестри юритилади.
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 3,2 трлн сўм йўналтирилади
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Олиб чиқилаётган қимматбаҳо металлар ҳақидаги маълумотлар махсус тизимга киритилади.
Божхона қўмитаси ҳар ойда мазкур маълумотларни Статистика агентлигига тақдим этиб боради.
Атамалар комиссияси олдида қандай вазифалар турибди
Улардан бири - янги илмий асосланган сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш.
Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституцияга мувофиқлаштирилди
Уларга оммавий ахборот воситалари фаолияти ва инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди.
Оториноларингология йўналиши бўйича илмий лабораториялар ташкил этилмоқда
Улар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Жисмоний шахсларни тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйишда давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди
У Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига – кўп тармоқли марказий, оилавий поликлиникаларга, оилавий шифокор пунктларига нисбатан татбиқ этилади.
Иккита солиқ имтиёзи бекор бўлмоқда
Крипто-активлар айланмаси бўйича солиқлардан озод қилиш муддати белгиланмоқда.
Таълим кредити кимларга берилади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Академик лицей ўқувчилари учун якуний аттестация соддалаштирилди
Академик лицей ўқувчиларига якуний давлат аттестациясидан ўтишда қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилди.
АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин
Қоидалар сув ва сув-энергетик турдаги реакторлар (ССЭР) билан жиҳозланган атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда водород портлашидан ҳимояланиш талабларини белгилайди.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви 2026 йил 18 мартда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.



