Адлия вазирлиги журналистлар учун бепул курсларни ташкил қилади
Малакали ва тажрибали юристлар томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзулардаги машғулотлар ўтказилади
Фтизиатрия ва пульмонологияни ривожлантиришга – алоҳида эътибор
Бир қатор ҳужжатлар мазкур соҳаларда махсус тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган
Республиканинг бош психиатри ва бош суицидологи бўлади
2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
2019 йилда қайси қонун лойиҳалари кўриб чиқилади
2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди
Ким knigi.uz интернет-дўконида буюртмани 900 рақами остида расмийлаштирса - соврин олади
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти «knigi.uz интернет-дўконидан харид қилинг ва совринлар ўйинида иштирок этинг» акцияси бошлангани ҳақида эълон қилди
Тиббиётни яхшилаш учун муаммолар ҳақида гапиринг
Адлия вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан аҳоли ўртасида сўров ўтказмоқда
Шаҳар телефони учун тўлов ўзгаради
«Ўзбектелеком» АК 2019 йил 1 мартдан бошлаб телекоммуникация универсал хизматлари учун янги тарифларни жорий этмоқда
Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби
«Norma» профессионал ривожланиш маркази «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» ўқув курсига таклиф этади. Машғулотлар 2019 йил 20 февралда бошланади
Олтин изловчилар – жисмоний шахсларга нафақат лицензия, балки «патент» ҳам керак
Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 1 мартдан бошлаб қўшимча киритилади
МДХМИнинг Тошкентдаги филиали бизнес-информатика йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлайди
Ўқиш – пуллик, шу жумладан вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мақсадли буюртмалари асосида
Техник регламентларни, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларини бузганлик учун жарималар қанчага оширилади
ҚҲТБТ порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган тегишли тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилган
Давлат тикув-трикотаж корхоналарининг кредитларини қисман қоплайди
1 апрелдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги жамғарма 2019-2021 йилларда тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплайдиган бўлди. Бунинг шарти – ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизи экспорт қилиниши керак
Сув таъминоти ва канализация объектлари ГАТ жорий этилади
ҚҲТБТ порталида мамлакатимизда ичимлик суви таъминоти ва канализация объектларининг ягона геоахборот тизимини (ГАТ) жорий этишга йўналтирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Журналистларнинг Касб этикаси кодекси қабул қилинади
Ҳужжатнинг мақсади ҳаққоний ва объектив маълумот етказилишини таъминлашдан иборат
Ноёб илмий объектлар рўйхати қандай шакллантирилади
Уларни аниқлаш, тасдиқланадиган рўйхатга киритиш, сақлаш учун маблағлар ажратиш, шунингдек фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тасдиқланди
1 мартдан патронат оиладаги бола учун 820 минг сўм нафақа
11.02.2019 йилдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди
Жиззахда бизнес-инкубатор очилади
Бу ЛБМАнинг Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» ёшларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳаларидан биридир
Маиший чиқиндилар янги қоидалар бўйича олиб чиқилади
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари тасдиқланди
Россияда «ЎзРТХБ» АЖнинг биринчи савдо майдончаси очилди
Челябинск шаҳрида янги савдо майдончаси ўз ишини бошлади
Пахта хом ашёсини томчилатиб суғоришни жорий қилиш қандай субсидияланади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.02.2019 йилдаги 103-сон қарори билан пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тасдиқланди
Биринчи АЭСни қуриб, 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Президентнинг 7.02.2019 йилдаги ПҚ–4165-сон қарори билан яқин 10 йилда маҳаллий атом энергетикасини ривожлантириш режаси тасдиқланди
Мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган барча товар белгилари ҳаммага маълум товар белгилари билан қиёсланади
Президентнинг 8.02.2019 йилдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Жисмоний тарбия ўқитувчисининг иши рейтинг тизими бўйича баҳоланади
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тасдиқланди
Ергеодезкадастр давлат қўмитаси янги онлайн-хизматни ишга туширди
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани ЯИДХП орқали онлайн бериш мумкин
Медиа-омбудсман институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Унинг фаолияти ОАВнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, давлат органларининг улар фаолиятига асоссиз аралашувининг олдини олишга йўналтирилади
ТДЮУга кириш имтиҳонларида фанлар бўйича баллар тақсимоти ўзгартирилди
Тошкент давлат юридик университетининг «Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)» йўналиши бўйича бакалавриатга ўқишга киришда тест синовларидаги фанлар бўйича баллар тақсимоти ўзгарди
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари янги махсус дастур бўйича ўқитилади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди
Фильм ишлаб чиқариш учун давлат кўмаги қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2019 йилдаги 89-сон қарори билан миллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат томонидан молиялаштириш тартиби белгиланди
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Махсус юклар ва қўшинлар транзитига рухсатнома бериш тартиби соддалаштирилди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга ваколатли бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари белгиланди.
Касбий таълим тизими ислоҳ қилинади
Халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сони камида 250 тага етказилади.
Таълим хизматларининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди
Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча таълимнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи ўзгартриш ва қўшимчалар киритилди.
Қайси вояга етмаган маҳкумлар судланмаган деб тан олинади
Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Мамлакатнинг йўлдош алоқаси қамрови кенгаяди
Ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларга имтиёзлар берилган.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари биноларини қуриш учун 20 миллиард сўм ажратилади
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини мақбул жойлаштириш билан жадал комплекс ривожлантириш учун танланган туманлар (шаҳарлар) ҳудудида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.




