Бизда нотўғри тўхтаб турганингиз қайд этилган фотосурат бор…
Транспорт воситалари ҳайдовчилари бўлмаганда тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилаётган янги тартибни кўриб чиқамиз
Хусусий болалар боғчаси очишга давлат қандай ёрдам беради
Ушбу шарҳда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий болалар боғчалари очишда тақдим этиладиган имтиёзлар хусусида сўз юритилади
«Буюк ипак йўли» фестивали совриндорларига – $1500 дан $3500 гача
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги 371-сон қарори билан «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тасдиқланди
Электрон давлат харидларини ўтказиш қандай таъминланади
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи (21.05.2018 йилда 3015-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш фаолияти тартибга солинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент яна ўзгартирилди
Президентнинг 23.05.2018 йилдаги ПФ-5446-сон “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Қарзингиз борми – 21 турдаги битим ва хизматлар тақиқ остида
Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2018 йилдаги 379-сон қарори билан коммунал тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни мажбурий равишда олдиндан текширишни талаб этадиган йирик битимлар ва хизматлар рўйхати тасдиқланди
Битимларга солиқ солинишини қандай мақбуллаштириш мумкин
Хўжалик шартномалари ва битимларининг солиқ оқибатлари уларнинг мазмунига доир кўплаб жиҳатларга боғлиқ. Кейинчалик солиқ идорасида муаммога тўқнаш келмаслик учун шартномани қандай тузиш керак? ViGoRus консалтинг компанияси директори Светлана Голосова маслаҳат беради
Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жарима солиш таклиф этилмоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги моддалар киритилиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ишлаб чиқилди
Ўғирлик бухгалтер нигоҳида
Корхонада моддий бойликларнинг йўқолганлиги аниқланди. Раҳбарият зарарларни ҳисоблаш билан банд бўлган бир пайтда бухгалтер ҳодисани тўғри расмийлаштириши зарур. Буни қандай амалга ошириш лозимлиги ҳақида эксперт Ольга Шабанова гапириб берди
Тошкентда туркиялик инвесторлар иштирокида 6 та замонавий меҳмонхона қурилади
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди
Давлат бошқаруви академиясида хусусий компаниялар ходимлари ўқишлари мумкин
Президентнинг 21.05.2018 йилдаги ПҚ-3731-сон қарори билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабулнинг янги тартиби ва квоталар тасдиқланди
Эркин туристик зоналарга қандай лойиҳалар керак
Инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш мезонлари ва уларнинг ташаббускорлари бизнес-режаларига доир талаблар тасдиқланди. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2018 йилдаги 365-сон қарорида кўрсатилган
Муомаладан чиқарилаётган пулларнинг “амал қилиш муддати” белгиланди
Марказий банк муомаладан чиқарилаётган тангалар ва банкноталарни алмаштириш тартиби ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди
Адвокатурадаги ислоҳот: долзарб масалаларни муҳокама қиламиз
Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5441-сон Фармони адвокатлар ўртасида жуда қизғин мунозараларни келтириб чиқарди
«Электрон ҳукумат»ни ривожлантиришнинг янги стратегияси тақдим этилди
«MITCROADMAP2018» конференциясида «Электрон ҳукумат» – «SMART Government Uzbekistan» тизимини ривожлантириш стратегияси тақдим этилди, деб хабар беради ЎзА
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш – имтиёзлар соҳаси
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этаётган ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ЯСТ (кичик бизнес) ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этилди
Қурилишда лицензиялаш тартиби ўзгарди
Президентнинг 22.05.2018 йилдаги «Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Ҳисоб палатаси кимларнинг маълумотлар базасидан фойдалана олади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2018 йилдаги 362-сон қарори билан солиқ солинадиган базани ва солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи Ҳисоб палатасининг дастурий комплекси жорий этилмоқда
Миллий гвардиянинг озиқ-овқат таъминоти хусусий компанияларга берилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 366-сон қарорида назарда тутилган
Ишдан ажралмаган ҳолда бухгалтерия ҳисобини қандай ўзлаштирса бўлади
29 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» ўқув курси бошланади. Машғулотлар масофавий тарзда ўтказилади
Мақсад – манфаатлар мувозанати…
Бўлажак солиқ ислоҳотининг фаол муҳокамаси давом этмоқда. Турли таклифлар билдирилмоқда. Хусусан, «СБХ» газетасида (2018 йил 22 майдаги 21-сони) иқтисодий шарҳловчи Жорилла Абдуллаевнинг материали чоп этилгандан сўнг мутахассислар яна турли фикр билдирдилар…
2019 йилдан полиэтилен пакетларни бепул бериш тўхтатилади
Президентнинг 18.05.2018 йилдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Ёш ходимларга берилган ЖШДС бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
«Норма» экспертлари таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёш ходимларга даромад солиғини биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтириш бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида ДСҚга сўров билан мурожаат қилишди (5.07.2017 йилдаги ПФ–5106-сон Фармон)
Тошкент вилоятида биосфера резервати ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2018 йилдаги 367-сон “Угом-Чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
«Янги даврда эски усулларга ўрин йўқ!»
«Ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси турли сайтларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу ҳужжатда камчилик ва хатоларга йўл қўймаслик имконини беради. Чорак асрдан буён ушбу соҳада ишлаб келаётган Шуҳрат Йўлдошев ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди
МИБ тадбиркорнинг ҳисобварағига қачон инкассо қўяди
Агар тадбиркорнинг ҳисобварағида қарздорликни қоплаш учун маблағ етарли бўлмаса, корхона ёки ташкилот банкрот ҳолатига келиб қолган бўлса, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилади
50, 100, 200 ва 500 сўмлик купюра ва тангалар муомаладан қайтариб олинади
Адлия вазирлиги Telegram тармоғидаги ўзининг расмий каналида Эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар қилди
Яқин қариндошларнинг болаларни боғчадан олиши тақиқланди
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (14.05.2018 йилда 3012-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси янгиланди
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мониторинги Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформасида йиллар кесимида ортиб бориш тамойили асосида юритилади.
Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
Барча давлат идораларига маҳаллалардаги муаммоларни зудлик билан ва тезкор ҳал этиш, ижрони 24/7 режимида онлайн назорат қилиш амалиётини жорий этиш масъулияти юклатилади.
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Илмий ташкилотлар замонавий лаборатория ускуналари билан таъминланади
Илмий ташкилотларнинг лаборатория базасини янгилаш тартиби тасдиқланди. У асбоб-ускуналар ва сарфлаш материалларини сотиб олишни соддалаштириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ва хорижда малака ошириш орқали мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган.
Нотариус лавозимига танлов қандай ўтказилади
Нотариус лавозимига номзодларни танлашнинг ягона тартиби тасдиқланди: танлов икки босқичда ўтказилади ва назарий тест синовлари ҳамда амалий топшириқларни ўз ичига олади.
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларига ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган янги чора 15 йилдан ортиқ иш стажига эга ўқитувчиларга тааллуқли бўлиб, 2026 йилдан бошлаб бюджетдан молиялаштирилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда халқаро талабларга мувофиқликни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар назарда тутилди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 17 март№ 11
- Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилди
- Жамғариб бориладиган бадаллар, тўловларни тўламаганлик учун асос ва стаж ҳақида...
- Ижтимоий солиқ бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган
- Айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга қандай ўтилади
- Жўнатма «изсиз» ғойиб бўладими?


