Архив ҳужжатлари билан ишлаш қоидалари тасдиқланди
Хусусан, давлат архивларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун ариза бериш ёки расмий хат тақдим этиш зарур. Ижобий қарордан кейин фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун бир йил муддатга рухсатнома тақдим этилади.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг вазифалари белгиланди
Бир ой муддатда қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, шунингдек «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузуридаги Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари белгиланади.
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 20 ноябрь куни бўлиб ўтади
Бу ҳақдаги қарор Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 11 ноябрда бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинди.
ОТМга киришда тестлар сифати оширилади
Президентнинг 6.11.2020 йилдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4884-сон қарори қабул қилинди.
УКХ тизими бюджет ташкилотларига устамалар оширилди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади
У кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўрта махсус профессионал маълумотли кадрларни тайёрлайди.
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди
Божхона йиғимлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди, қатор ставкалар пасайтирилди, маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ўрнига йиғимлар жорий этилди.
Илмий кадрларни тайёрлаш – электрон тизим асосида
Барча олий таълимдан кейинги таълим институтлари ягона электрон тизимга киритилади, унинг ёрдамида уларнинг самарадорлиги мониторингини олиб бориш мумкин.
Қурол: қўшимча тақиқлар ва санкциялар жорий этилди
«Қурол тўғрисида»ги Қонунга, МЖТК ва ЖКга жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид бир қатор тузатишлар киритилди.
Кураш янги халқаро даражага олиб чиқилади
Президентнинг 4.11.2020 йилдаги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4881-сон қарори қабул қилинди.
Лойиҳа ва қурилиш ташкилотларига рейтинг жорий қилинади
Бу уларнинг самарадорлигини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини яхшилаш имконини беради.
Соғлом овқатланиш: бу йўналишда нима кутилмоқда
Президентнинг 10.11.2020 йилдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Солиқ кодексига тузатишлар киритилди
Президент томонидан айрим қонун ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар тўплами имзоланди.
Имом Мотуридий ИТМнинг ишлаш тартиби белгиланди
Марказ буюк аждодларимиздан қолган ёзма манбалар бўйича мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун турли фондларда сақланаётган қўлёзма манбаларнинг нусхалари билан таъминланади.
Тaъмирлaш ишлaри туфaйли ижaрa ҳақлaрини қaндaй қилиб тўғри кaмaйтириш мумкин?
Сиз ижaрaгa oлгaн oфис тaъмирлaниши кeрaк. Шу сaбaбли ижaрa ҳaқини камайтириш мумкинми вa буни қaндaй амалга ошириш кeрaк?
Таълим, тарбия ва илм-фан қандай ривожлантирилади
Бу ҳақда Президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонида сўз боради.
«Чиройли» авторақамлар бериш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Товарлар шартли чиқариб юборилганда – тўлиқ бўлмаган БЮД
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 3 ой ўтгач кучга киради.
Автомобилга эгалик қилиш учун йиғим жорий этилиши мумкин
Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди, у билан автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари фаолиятини тартибга солувчи қатор ҳужжатлар тасдиқланади.
ТДЮУда баҳолаш – янги тизим бўйича
Олий ўқув юртида талабанинг ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун Европа кредит трансфер тизими (ECTS) жорий этилади.
«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилди
У Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшганлик учун берилади.
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун воситалар рўйхати кенгайтирилди
Илгариги рўйхат билан солиштирганда янгиси 25 номга оширилган.
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан тақдирлаш тартиби белгиланди
У билан математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги битта ёки бир нечта муайян муаммонинг ечими учун тақдирланадилар.
Спорт соҳасида янги муассасалар ташкил этилди
Булар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтидир.
Телекоммуникация тармоқларини бошқариш такомиллаштирилади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги олдига телекоммуникация тармоқларини марказлаштирилган бошқариш режимига ўтказиш вазифаси қўйилди.
«Электрон ҳукумат»нинг идентификациялаш тизими модернизация қилинади
Чора-тадбирлар давлат органлари, банклар, молия ҳамда бошқа субъектлар томонидан электрон хизматлар кўрсатиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни масофавий идентификациялаш имкониятини яратишга қаратилган.
Миллий венчур фонди ташкил этилади
У юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий шахслар билан шерикликда венчур лойиҳаларни молиялаштиради.
Сейсмология соҳаси махсус жамғарма томонидан қўллаб-қувватланади
У тадқиқот ишларини, кадрларни тайёрлашни, илмий лабораторияларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни ва бошқаларни молиялаштиради.
Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.
Биржада заргарлик буюмларини сотишда чегирмалар узайтирилди
2026 йил 1 февралдан бошлаб чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантиришда қўшимча мезонлар ҳисобга олинади.
“Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
У ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилишнинг шаффофлиги, самарадорлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш.
2026 йилда транспорт-логистика марказлари фаолиятида нималар ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2025 йилдаги 633-сон қарори билан транспорт-логистика марказларининг инфратузилмаси ва жиҳозланишига қўйиладиган мезонлар ва талаблар тасдиқланди.
Ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ягона электрон намунаси жорий этилади
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширувчилар курсларни тамомлаганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт эмас. Гувоҳнома "е- avtota'lim.uz " модули орқали электрон тарзда шакллантирилади.
Тьюторларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилади
Иссиқхона хўжаликларига бир қатор имтиёзлар бериш орқали уларнинг самарадорлиги оширилади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


