
Ҳисоб палатаси аниқланган ҳуқуқбузарликларга қандай муносабат билдиради
1.07.2019 йилдаги “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги ЎРҚ-546-сон Қонун эълон қилинди.

Ветеринарлар қандай малака оширади
Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифаларини бериш тартиби тасдиқланди.

Пенсия дафтарчалари энди электрон шаклда бўлади
Эндиликда қоғоз шаклидаги жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига ҳожат қолмади, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги ўзининг Телеграм-каналида.

Импорт божларини вақтинча ошириш кўриб чиқилмоқда
29 июнь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан “Халқаро савдо ва солиқ ислоҳотлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Тошкентда цирк фестивали ташкил этилади
“Халқаро цирк санъати” фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўрнак кўрсатган ёш инсонларга – мукофотлар
Ёшлар куни арафасида 28 нафар ўсмирларга «Мард ўғлон» давлат мукофоти берилди.

Солиқ ислоҳоти юзасидан саволлар борми?
Молия вазирлиги, ДСҚ, ССП мутахассислари ҳамда вазирлик ва идораларнинг бошқа масъул ходимлари уларга жавоб беришга тайёрлар.

Транспортга утилизация йиғими жорий этилади
Солиқ кодекси ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга киритиладиган тегишли тузатишлар ишлаб чиқилди.

Буюк Британиядаги кўҳна мактаб – Тошкентда
Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 йилдаги «Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги 527-сон қарори қабул қилинди.

Давлат харидларида таклифлар қандай танлаб олинади
ҚҲТБТ порталида Харид комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш ва энг яхши таклифларни танлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган.

Солиқ тўловчиларни солиқ даврлари турлича бўлган тоифаларга бўлмоқчилар
Ўзбекистон давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида БАА молиявий ва техник ёрдамини жалб этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди

ХМТнинг Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённома ратификация қилинди
2019 йил 25 июндаги ЎРҚ–545-сон тегишли Қонун эълон қилинди.

Болалар адабиёти чиқаришни хоҳловчилар учун - имтиёз
ОАВ ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг янги регламентлари ишлаб чиқилади.

Матбуот котибларига давлат органлари раҳбари маслаҳатчиси мақоми берилди
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Давлат бошқаруви академиясига қабул квотаси 1,5 баравар оширилди
Давлат бошқаруви академиясига янги қабул квоталари ва қоидалари Президентнинг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4365-сон қарорида белгиланган.

Сирдарё ва Наманган вилоятларида кичик саноат зоналари кенгайтирилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 524-сон қарорида назарда тутилган.

Ўзбекистонда яна битта кодекс қабул қилинди
25.06.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–544-сон Қонун эълон қилинди.

2020 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактуралардан мажбурий тартибда фойдаланилади
Вазирлар Маҳкамаси 25.06.2019 йилдаги «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 522-сон қарорни қабул қилди. Унга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт.

«Ангрен» ЭИЗ кенгайтирилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 525-сон қарорида назарда тутилган.

«Ипотека-банк» 2022 йил охиригача хусусийлаштирилади
Ипотека-банк АТИБни ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш режаси тасдиқланди

Ташувчилар учун малакани тасдиқлашнинг янги қоидалари тайёрланмоқда
Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Онлайн-НКМ синовдан ўтказилди. У бизнесга нима беради?
Онлайн ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМнинг жорий этилиши илк бор қандай натижаларни берди? 25 июнь куни Давлат солиқ қўмитасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мутахассислар бу борадаги хулосалари билан ўртоқлашдилар.

Иқтисодиёт бўйича доктор илмий даражасини ким беради
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ва “Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар” журнали таҳририяти ташкил этилади.

Депутатлар ногиронликни белгилашда сарсонликка қарши
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг қўшма йиғилишида ногиронликни белгилашни тартибга солувчи НҲҲ ва ушбу йўналишдаги режалар муҳокама қилинди.

Бизнес учун истиқболли йўналиш – хизматлар соҳаси
Президент 25 июнь куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган натижаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

ННТ тўғрисидаги қонунларни битта ҳужжатда бирлаштирадилар
Экспертлар 25 июнь куни янги таҳрирдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Солиқ кодекси инвестицияларни рағбатлантиради
Молия вазирлиги ва ДСҚ 2020 йилдан харид қилинган асосий воситалар бўйича ҚҚСни дарҳол ҳисобга олиш таклиф этмоқда. Ушбу инвестицион фаолликни оширувчи жиддий омил ҳақида Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов хабар берди.

Бўш турган хорижий валютадан қандай фойда олиш мумкин
Банклар хорижий валютадаги вақтинча бўш маблағларни фойда олиб сақлаш имконини берувчи омонатларнинг анча кенг спектрини таклиф этмоқда. Кўпроқ наф олиш учун уларни қаерда жойлаштирган маъқул?

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Жорий йилнинг октябригача пенсияларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизмати, хусусан стаж ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлай бошлайди.

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилди.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади
2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Ижарага берилган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги қандай оширилади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциялари ташкил этилади.

Қорақалпоғистонда кунжут ва мош экинлари кўпайтирилади
Ушбу экинларни етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар ҳар бир туманда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида камида 50 гектар майдонда амалга оширилади.

Ижодкор ёшлар қўллаб-қувватланади
Маданият ва санъат соҳасидаги стартап-лойиҳалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда грантлар ажратиш режалаштирилмоқда.

Мебель саноати учун имтиёзлар ва преференциялар
Президент мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.