Маҳаллий маҳсулотлар сифатини оширишга доир ишлар такомиллаштирилмоқда
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасини яхшилашга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди
Сифатсиз бўлган маҳсулотлар очиқ базага киритилади
Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
«GM Uzbekistan» автомобиллари маҳаллий шиналар билан бутланади
Ҳукумат «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни ягона етказиб берувчи сифатида тан олди. Энди бюджет ва корпоратив буюртмачилар тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда, корхона маҳсулотларининг харидини амалга оширишга ҳақлидирлар
Ўзини ўзи банд қилганларга гувоҳнома берилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган
Айдар-Арнасой кўллар тизими: туризм ва балиқчиликни ривожлантириш
Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди
9 Майни нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
Тегишли қарорни Ўзбекистон Президенти 2019 йил 23 апрель куни имзолади
Аҳолини рўйхатга олиш аниқ маълумотларни таъминлаши керак
24 апрель куни Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ташаббуси билан «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Ҳуқуқий тарғибот қандай баҳоланади
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда болалар омбудсмани бўлади
Президентнинг 22.04.2019 йилдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4296-сон қарори имзоланди
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7,5 млн сўмдан берилади
Ўзбекистон Президенти 23 апрель куни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан тегишли Фармонни имзолади
ТИФ: олтита ҳужжат йўқ бўлади, 2020 йилдан қоғоз ташувчилар бекор қилинади
Президентнинг 23.04.2019 йилдаги қарори билан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомиллар янада такомиллаштирилади
Халқ табобати қонунда белгиланади
2019 йил 23 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар социал-иқтисодий, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
Фуқаролар йиғини ишончномани қандай расмийлаштиради
Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тасдиқланди
Таълим соҳасида соатбай ишловчиларга янгича ҳақ тўланади
Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги тартиби белгиланди
Диний мазмундаги материалларни тайёрлашда нималарни кўрсатиш керак
Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2014 йилдаги «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 10-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Олий ўқув юртига ҳужжатлар навбатсиз, онлайн топширилади
Май ойидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда
Бюджет буюртмачилари закалат тўламайдилар
Давлат харидларига доир идоравий ҳужжатларга тузатишлар киритилди
Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низолар судгача қандай кўриб чиқилади
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Божхона йўлакларида товарлар қандай кўрикдан ўтказилади
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
Яна битта халқаро университет филиали очилади
Жанубий Кореянинг Кьюнгин халқаро университети (Kyung-in Women’s University[1]) Тошкентда ўз бўлинмасини очишни режалаштирмоқда
«Tashkent Law Spring» форумига ҳаммаси тайёр
22 апрель куни бўлиб ўтган брифингда тайёргарлик ишлари тўлиқ якунлангани ҳақида матбуот вакилларига хабар берилди
Тракторчи-машинистга янги намунадаги гувоҳнома берилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 325-сон қарорида назарда тутилган
Тренерга рухсатнома – Давлат хизматлари марказида ёки ЯИДХП орқали
Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Лойиҳа келишилиши учун – 10 кун
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига қўшимча киритилди
Ватандошларга – 2 йиллик виза ва прописка
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Шоличилик ИТИ Хоразм филиали ташкил этилмоқда
У Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида ташкил этилмоқда, бу Ҳукуматнинг 17.04.2019 йилдаги 327-сон қарори билан белгиланган
Эндокринология ёрдами кўрсатиш сифати ва имкониятлари ошади
2019–2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди
Маҳкумлар учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади
Маҳкумлар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизими такомиллаштирилади
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури ишлаб чиқилди
У "Stent for Life" ва "Action Plan for Stroke" халқаро дастурларига асосланган бўлиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.
Қон билан ишлаш хизмати тизими такомиллаштирилмоқда
Ҳар ойда "Ҳаётни биргаликда сақлаб қоламиз" миллий донорлик акцияси ўтказилади: бир ҳафта – қон хизмати ташкилотларида, уч ҳафта – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда.
Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Мобил операторларга абонентнинг розилигисиз хизматларни улаш тақиқланди, оператор ва абонент ўртасидаги шартномани бекор қилиш муддати эса 2 ойдан 1 йилгача узайтирилди.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди
Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.
Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади
Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.



