
Газни ҳисобга олиш приборлари 48 ойда 1 марта қиёслашдан ўтказилади
ҚҲТБТ порталида “Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган

2018 йилдан битирувчилар бўйича ЖШДС камаяди
Президентнинг 5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди

Коллеж, лицей ёки мактаб – ота-оналар ва битирувчиларнинг хоҳишига кўра
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, шу йили 9-синф битирувчилари ўқишни ўз хоҳишларига кўра ҳар қандай ўқув муассасасида давом эттиришлари мумкин

Нотариуслар учун устамалар миқдори чекланмаган
Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг “Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2168-2, 2017 йил 3 июль) қабул қилинди

ИИО ходими қандай имтиёзли ипотека олади?
Вазирлар маҳкамасининг 29.06.2017 йилдаги 444-сон “Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Никоҳни эр-хотиннинг ўзаро розилиги билан ФҲДЁда бекор қилиш
Ушбу шарҳда – ФҲДЁ органлари орқали никоҳни бекор қилиш тартиби ҳақида

Адвокатлар янги шакл бўйича ҳисобот беради
Адлия вазирининг “Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди

УЖКХ соҳаси назоратчилари ва инспекторларига даромадлар ва жарималарга нисбатан фоизларда мукофот тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2017 йилдаги 409-сон қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Кимларнинг хизмат сафари Президент билан келишилади
Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПФ-5086-сон фармони билан хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши махсус келишувни талаб этадиган мансабдор шахслар рўйхатига ( 2142-сон ПҚга 1-3-иловалар) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Террорчилик ҳаракатлари оқибатида зарар кўрганлар ижтимоий реабилитация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06 2017 йилдаги 414-сон «Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди

ТМЗ қийматини аниқлаш стандарти тасдиқланди
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 2890, 2017 йил 29 июнь)

Ўзини ўзи ўлдиришга ундаганлик учун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинади
13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан ўзини ўзи ўлдиришга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди ва ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва унинг ушбу қисми 14.06.2017 йилдан кучга кирди

Солиқ маслаҳатчилари малака оширганлиги ҳақида Молия вазирлигини қандай хабардор қилади
Молия вазирининг “Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2343-2, 2017 йил 22 июнь) қабул қилинди

Бир йилда икки марта қонунни буздингизми – солиқ маслаҳатчиси сертификатидан маҳрум бўласиз
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1750-2, 2017 йил 22 июнь) қабул қилинди

«Туронбанк» АТБ улушини хорижий инвесторларга сотмайди
Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ–3064-сон қарори билан Президентнинг 28.04.2015 йилдаги ПҚ–2340-сон «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритилди

Уйни воситачисиз сотиш усуллари — баҳолаш
Ушбу шарҳда уйни воситачисиз сотиш усуллари ҳақида сўз юритилади

Формали кийим-бошни қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун маъмурий жазо қўлланади
«Формали кийимларни тасдиқлаш, тайёрлаш ва кийиб юриш механизми тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича изоҳлар

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Тошкентда 6–8 сентябрда ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2017 йилдаги 384-сон «II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Термизда Ислом Каримов номидаги ТДТУ филиали очилади
Президент 29.06.2017 йилдаги «Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади

Давлат мулкининг қайси объектлари ҳокимиятлар қарорига кўра хусусийлаштирилади?
Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ–3067-сон «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Ер майдонларини ноқонуний ажратишга барҳам берилади
Ўзбекистон Республикасинииг "Ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасинииг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш па қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси бўйича депутатларнинг изоҳлари

ФҲДЁ учун маълумотномаларни тўплаймиз
Ушбу шарҳда никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун ФҲДЁ органларига зарур бўлган ҳужжатлар бўйича экспертимизнинг тавсиялари билан танишинг

2018 йилда "NORMА" мижозлари ва обуначилари учун қандай бонуслар кўзда тутилган
«Norma» бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ҳамда «NORMAл» газеталар обуначилари йил мобайнида бир қатор бонусларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлишади

Электр энергияси ва газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизимлари лойиҳалари 2 ойда ишлаб чиқилади
Президент 27.06.2017 йилдаги Ф–4979-сон «Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди

Маҳалла манфаатларини кўзлаб берилган даъволарга нисбатан давлат божи бекор қилинади
Ушбу шарҳда “Ўзбекистон Республикасинииг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича депутат изоҳлари

Давлат органлари фаолияти очиқлигини чуқурлаштириш – давр талаби!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги: самарали механизмлар» мавзусидаги семинар бўлиб ўтди

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги кучайтирилади
Ушбу шарҳда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунларга ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги Қонун лойиҳаси бўйича депутатлар изоҳлари

Мустақиллик кунига 6 та танлов ўтказилади
Президентнинг 27.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Меҳнат меъёрлари қандай белгиланади
Меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Электр энергиясининг технологик сарф меъёрлари қандай белгиланади
Уларни электр тармоғи эгаси, яъни тегишли ҳудудларда электр станцияси, узатиш тизими ва тақсимлаш тизимлари операторлари ҳисоблайди.

Давлат органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш қандай амалга оширилади
Ҳисоб палатаси энди аҳоли ва бизнес учун маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳамда қонун ҳужжатларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ваколатига эга.

ИИВ пенсионерлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади
Ушбу иш учун пенсионерларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган пенсиясининг 100 фоизи миқдорида ойлик тўлов тўланади.

Аёлларни иш билан таъминлаш бўйича ижтимоий лойиҳалар молиялаштирилади
Шунингдек, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими" ахборот тизими орқали ваучер асосида ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Тошкентнинг «реновация»си қонунийлигини ким назорат қилади?
Тошкентнинг бетартиб қурилишлари унинг аҳолиси учун катта фожиа ҳисобланади. Муаммо шаҳар бу жараёнда тарихий шаклланган ўзига хослигини йўқотаётганида ҳам эмас. Маълум бўлишича, XXI асрда Ўзбекистонда қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонунларга риоя этилишини фақатгина шаҳарликларнинг ўзлари ҳимоя қилишига тўғри келмоқда.

Пахта етиштирувчи деҳқон ва фермерларга субсидия ажратилади
Молиялаштириш пахта хомашёсини етиштириш харажатларининг бир қисмини муқобил энергия манбалари ҳисобидан қоплайди.

«In vitro» кўчатларини сотиб олишга субсидия ажратилади
Маблағларни Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ажратади.

Давлат харидларининг электрон тизими қандай ташкил этилади
2025 йил 15 августдан бошлаб энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидларининг электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилинди
У 30.07.2025 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1076-сонли Қонуни билан тасдиқланган ва сув ресурсларини бошқариш тамойилларини белгилайди.
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллий этилен ва пропилен полимерлари ишлаб чиқарувчилари қандай қўллаб-қувватланади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Бошқа операцион харажатлар қандай шакллантирилади
- Ҳисоботларни кечиктириб топширганлик учун қандай жавобгарлик бор ва ундан қандай қутулиш мумкин

- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди
- «Туғиш таътили»га чиқиш учун...
- Бухгалтер қандай қилиб иш жойини ўзгартириши ва маошини ошириши мумкин
- Меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади