Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди Норезидентга даромад тўланганидан кейин қонунийлаштирилган резидентлик сертификатини қўллаш мумкинми Муайян муддатга солиқ тўлашдан озод этиш тарзида берилган ҚҚС бўйича имтиёзлар Муайян муддатга солиқ тўлашдан озод этиш тарзида берилган ҚҚС бўйича имтиёзлар
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
03.05.17

Республика йўл жамғармасига ортиқча тўланган маблағларни қандай қайтариш мумкин?

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2017 йилдаги 222-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

03.05.17

Чет эл паспортларини жорий этиш – вақт билан боғлиқ масала

2 май куни Халқаро пресс клубнинг Президент Ш.М.Мирзиёев белгилаб берган вазифалар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди

02.05.17

9 май муносабати билан иш кунлари кўчирилди

Президентнинг 2.05.2017 йилдаги қарори билан келаётган шанба иш куни, 8 май душанба эса дам олиш куни деб эълон қилинди

02.05.17

Кўмакка муҳтож корхоналар аниқланди

Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПФ–5022-сон Фармони билан иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди

02.05.17

2020 йилгача «ягона дарча» марказлари 68 та давлат хизматини жорий этади

Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2017 йилдаги 239-сон қарори билан 2018 — 2020 йиллар даврида фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвали тасдиқланди

02.05.17

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилди

Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2897-сон қарори билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди

02.05.17

Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

02.05.17

Бухгалтерия ҳисобини ЎБФ ўқув марказида ўрганамиз

Молиявий хизмат ходимининг касбий ўсиши бир нечта омилларга боғлиқ. Бу интилувчанлик, доимий тарзда ўқиб-ўрганиш, малака ошириш ва ўз зиммасига масъулиятни олиш истагидир. «Sultanova TA'LIM» ўқув маркази (Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг ҳамкори) «Бухгалтерия 0 дан CIPA гача» деб номланган ўқув курсларига таклиф этади

01.05.17

Прокуратура иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада қонунийликни таъминлайди

Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПФ–5019-сон “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди

01.05.17

Адлия вазирлиги ҚҲТБТга таклифларни мониторинг қилади

Савдо-саноат палатаси форумида қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари лойиҳаси тақдим этилди

01.05.17

Одил судловга эришиш йўлида

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича изоҳлар

01.05.17

Пленум мажлисида гиёҳвандликка қарши чоралар кўриб чиқилди

2017 йил 28 апрель куни Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда бошқа масалалар қаторида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди

01.05.17

Иссиқлик, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди

ҚҲТБТ порталида Иссиқлик қуввати, иссиқ ва совуқ сув сарфини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

28.04.17

Инсон ҳаётига суиқасд қилишга қарши мустаҳкам қалқон

“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига доир тушунтиришлар

28.04.17

Маданий меросни ижарага олиш осонлашади

НҲТБТ порталида “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

28.04.17

Меҳмонхоналарга валюта тўловлари: муаммолар мавжуд

Яқинда қонунчиликка киритилган тузатишларга кўра меҳмонхоналарда хорижликларни жойлаштириш учун тўловни валютада амалга ошириш керак. Валюта ҳисоб-китоблари учун тарифнинг юқорилиги турларнинг даромадлигини туширмоқда ва рақобатбардошлигини пасайтирмоқда

28.04.17

Туристик фаолиятни ахборот билан таъминлаш - жаҳон бозори ва халқаро стандартлар талаби!

26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Туристик фаолиятнинг самарали ахборот таъминоти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

28.04.17

Вақтида қуриб битказмадингизми – солиқни уч баравар миқдорда тўланг

Солиқ кодексига тузатишлар лойиҳаси тайёрланди, деб хабар берилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси сайтида

27.04.17

Кадрлар ишини юритиш бўйича малака оширамиз

1 май куни «Norma» ПРМда кадрлар бўлими раҳбарлари, иш юритувчилар ва бухгалтерлар учун 40 соатлик ўқув курси бошланади

27.04.17

Гидроциклни бошқариш учун гувоҳнома берилади

Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда кемаларни бошқариш ҳуқуқи учун гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси НҲТБТ порталида эълон қилинди

27.04.17

Ўзбекистон қандай халқаро ҳужжатларга қўшилади?

Ташқи ишлар вазирлиги 2017-2020 йиллар учун Халқаро шартномавий-ҳуқуқий фаолиятни такомиллаштириш бўйича иш режасини ишлаб чиқди. Лойиҳа НҲТБТ порталида жойлаштирилди

26.04.17

Молия вазирлиги 2018 йил учун бюджет бўйича таклифларни қабул қилмоқда

Молия вазирлиги 2018 йилги солиқ-бюджет сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилди

26.04.17

Банклар 3-чоракда интернет-эквайрингни ишга туширишни режалаштирмоқда

Тўқимачилик маҳсулотлари, сувенирлар, кулолчилик, ёғоч ва чармдан ишланган буюмлар – булар сайёҳлар орасида талаб катта бўлган анъанавий совғалардир. Уларни кўплаб дўконлар, бозорлар ва ҳунармандчилик расталаридан харид қилиш мумкин. Аммо қатор ҳунармандлар ва тадбиркорлар ўз товарларини интернет-дўконлар орқали сотишга ҳам аллақачон тайёр. Бундай савдо имконияти қачон вужудга келади? Мазкур масала юзасидан сўровимизга Марказий банкнинг шарҳини эътиборингизга ҳавола этамиз

26.04.17

ХУМШ йиғимларининг минимал миқдорини давлат белгилайди

Президентнинг 24.04.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори имзоланди

26.04.17

Ҳайдовчи камера олдида ЙҲҚни бузганда

Хизмат автомобили томонидан ЙҲҚ бузилиши видеокамера воситасида қайд қилинганда ДЙҲХХ жарима тўғрисидаги қарорни ташкилот манзилига жўнатади. Фуқаронинг Ф.И.О. кўрсатилмайди. Жаримани ким тўлаши керак: ҳайдовчими ёки ташкилот?

26.04.17

Антирекламадан фойдаланишни биласизми?

Яхши товарни реклама қилиш шарт эмас деган кенг тарқалган, аслини олганда эса янглиш бўлган фикр мавжуд. Рекламага ҳар қандай маҳсулот муҳтож. Ҳатто энг олий даражадагиси ҳам

25.04.17

Коллеж ва лицейлар учун намунавий штатлар тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2875, 2017 йил 21 апрель) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланди

25.04.17

Банк-молия академиясида қанча ўқишади?

Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 йилдаги 220-сон “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ким­лар муд­да­ти­дан ол­дин пен­си­яга чиқиш ҳуқуқига эга

Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.

Сунъ­ий ин­тел­лек­тни жо­рий этиш ҳисо­би­га иж­ро этув­чи ҳоки­ми­ят ор­ган­ла­ри­нинг штат­ла­ри қисқар­ти­ри­ла­ди

Масалан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1 080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилмоқда.

Ҳуку­мат қарор­ла­ри иж­ро­си бўйича на­зо­рат – «ijro.gov.uz» орқали таш­кил эти­ла­ди

Ҳукумат қарорларида мавжуд топшириқларнинг ижроси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.

Аҳоли­ни рўйхат­га олиш­га тай­ёр­гар­лик бош­лан­ди

Аҳолини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралгача ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш муддати - 45 кун.

Аёл­лар ва бо­ла­лар­га кўрса­ти­ла­ди­ган тиб­бий ёр­дам си­фа­ти ях­ши­ла­на­ди

Репродуктив ёшдаги аёллар, болалар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган "Соғлом аёл ва бола ойлиги" йилига икки марта ўтказилади.

Бир­жа­да зар­гар­лик бу­юм­ла­ри­ни со­тиш­да че­гир­ма­лар узай­ти­рил­ди

2026 йил 1 февралдан бошлаб чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантиришда қўшимча мезонлар ҳисобга олинади.

Ре­ад­мис­си­ядан сўнг ким­лар­га хо­риж­га чиқиш пас­пор­ти бе­ри­ла­ди

Хориждан реадмиссия тартиби билан қайтарилган фуқароларга истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш тартиби белгиланди.

“Дав­лат му­до­фаа бу­юр­тма­си тўғри­си­да”ги Қонун қабул қилин­ди

У ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилишнинг шаффофлиги, самарадорлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган.

Мам­ла­ка­ти­миз­нинг ҳар бир ту­ма­ни­да на­му­на­ли ҳудуд­лар таш­кил этиш ре­жа­лаш­ти­рил­ган

Президент қарори билан туманларга (шаҳарларга) "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақомини бериш дастури тасдиқланди.

Чет эл фуқаро­ла­ри Ўзбе­кис­тон­да мах­сус со­лиқ ре­жим­ни қан­дай қўллаш­ла­ри мум­кин

2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:57:25
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:55:50
555rli3ASNt')) OR 440=(SELECT 440 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:54:15
555QXiglJi7') OR 684=(SELECT 684 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:52:37
5552Nv5rqo6' OR 899=(SELECT 899 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-11-06
  • USD:11970.67 (+0.00) сум
  • EUR:13748.31 (+0.00) сум
  • RUB:147.59 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 ноябрь№ 44