
Педагоглар учун меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди
Лавозим ва таълим муассасасининг туридан келиб чиқиб уларнинг таътиллари 27 кундан 56 кунгача бўлиши мумкин.

Сув ва ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддати узайтирилмоқда
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2023 йилдаги 269-сон қарори билан белгиланмоқда.

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Давлат нотариал идоралари ишчиларига овқатланиш харажатлари қопланади
Давлат нотариал идоралари ва адлия органлари ҳузуридаги нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш турлари кенгайтирилмоқда.

2023 йил учун иш вақтининг янги ҳисоб-китоби эълон қилинди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йилда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси ўзгарганлиги муносабати билан 2023 йил учун иш вақтининг янгиланган ҳисоб-китобини эълон қилди.

“Чиройли” авторақамларни эндиликда 2 йил сақлаш мумкин
Шунингдек аукционда сотиладиган давлат рақами белгиларининг нархлари ўзгармоқда.

IT-визаси бор чет элликларга тиббий хизматлар ўзбекистонликларга ўрнатилган нархларда кўрсатилади
Тиббий хизматлардан ушбу нархларда уларнинг айрим қариндошлари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Сув хўжалиги соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга берилмоқда
Ушбу функциялар 2030 йилгача босқичма-босқич ДХШга ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасида – маъмурий ислоҳот
2024 йилдан бошлаб йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилади.

Ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда
Ер участкаларини сотиш ва ижарага бериш фақатгина онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади
Мажлисда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ва бошқалар кўриб чиқилади.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга – $250 млн
Пахта-тўқимачилик кластерларига 2022 йилда ажратилган кредитларни қайтариш муддати 1 йилга узайтирилмоқда.

Ковид билан касалланган беморлар билан ишлаётган шифокорларга устамалар камайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Иқтидорли спортчилар учун Гимнастика марказлари
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ташкил этилган гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказларининг вазифалари белгиланди.

Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида нималар ўзгаради
Чора-тадбирлар орасида – туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий психолог ва руҳий-асаб касалликлари диспансерларида – суицидолог штат бирлигини жорий этиш бор.

Қурбон ҳайити байрами 28 июндан нишонланади
Ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун дам олишади.

Давлат гранти асосидаги қабул квоталари тасдиқланди
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси мавжуд олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади.

ЯТТ томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори камайтирилмоқда
Шахсий томорқа ер участкалари эгалари меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин.

Ходим билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома қандай тузилади
Ходим ва жамоа ўртасида моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномани тузиш бўйича тавсиялар қабул қилинди.

Кимларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади
Қонун билан бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 4 та асосий тоифаси келтирилган.

Айрим қарздорлик, жарима ва солиқлар бўйича пенялар ҳисобдан чиқарилади
Фермерлар сув солиғи бўйича қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин

Кам литражли автомобиллар учун божхона божлари камайтирилди
Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Қайта тикланувчи энергия манбаидан ҳосил бўлган ортиқча электр энергияси қандай сотилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган қуввати 1 МВтгача бўлган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартиби белгиланди.

Болаларни соғломлаштириш тизими такомиллаштирилади
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва болалар оромгоҳларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тасдиқланди.

Телекоммуникациялар соҳасида давлат божи миқдорлари ўзгарди
Президент томонидан имзоланган қонунда қайд этилишича, давлат божини тўлашнинг амалдаги тартиби мураккаблиги ушбу соҳада тадбиркорлик фаолияти янада ривожлантирилишини чеклаб қўймоқда.

Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Транспорт соҳаси ислоҳ қилинади
Транспорт вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади.

Мутахассисларни тайёрлаганлик учун имтиёзлар берилади
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури иштирокчилари қандай преференциялар олади.

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди
Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

Барча қамоққа олинганлар тиббий кўрикдан ўтказилади
Чора қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

Давлат театрларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти порнография, тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни намойиш этишнинг олдини олишга йўналтирилади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.
Янги сонларда ўқинг

- Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДС қандай солинади
- Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»