
«Тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» дастури ишга туширилди
Марказий банк, Халқаро молия корпорацияси, Савдо-саноат палатаси ва «Norma» профессионал ривожланиш маркази «Тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» дастурини амалга ошира бошлади

Ўзбекистон солиқ тизимида қандай ўзгаришлар рўй беради: қиёсий жадвал
Иш юритишда ва 2019 йилдаги бизнесни прогнозлашда қулайлик яратишни кўзлаб, 2018 йилда амал қилаётган солиқ солиш шартлари ва 2019 йилда таклиф этилаётган шартларнинг қиёсий жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз

2018 йил 1 июлдан амал қила бошлаган асосий янгиликлар
Навбатдаги тўпламда 1 июлдан кучга кирган қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгартиришларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу гал улар талайгина, мавзуси ҳам хилма-хил: нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органларидаги ислоҳотлардан тортиб электрон тижоратдаги янги қоидалар ва товарларни божхонада расмийлаштириш тартибигача. Сиз учун энг муҳимларини саралаб олдик

Тошкент шаҳрида Пучон университети очилади
Пойтахтимизда мактабгача таълим, корейс тили, шунингдек архитектура ва дизайн соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган янги олий ўқув юрти очилади

Чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш 3 ой ўтгач кучга киради
2.07.2018 йилдаги “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида” ЎРҚ-478-сон Қонун имзоланди

Шаҳарликлар учун «Обод маҳалла» дастури амалга оширилади
Унинг асосий йўналишлари, параметрлари ва тадбирлари Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ҳужжатлари (ПҚ-3812-сон, ПФ-5467-сон) билан тасдиқланган

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари рағбатлантирилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларининг маошига устамалар, мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди. Намуна кўрсатганлар «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланадилар

Божхона юк декларациясини ЯИДХП орқали топшириш мумкин
«Божхона органларига электрон божхона юк декларациясини топшириш» хизмати ЯИДХП орқали Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда тақдим этилади

Республикамизда оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси қабул қилинди
Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПҚ–3808-сон қарори билан унинг устувор вазифалари ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси нимани молиялаштиради
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти, шунингдек Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби регламентга солинди

Божхона тўловлари камаяди: 2-босқичда ишлар қандай тус олади
Республика ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга импорт божхона божлари ставкалари эълон қилинди, ставкалар 1.01.2019 йилдан амалга киритилади

«Norma» нашриёти бестселлерни қайта нашр қилмоқда
«Norma» июль ойида Абдусалом Рисқуллаевнинг муаллифлиги остида «Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси» учинчи нашрини чиқаради. knigi.uz китоб интернет-дўкони янгиликларини кузатиб боринг

Санъат асарларини баҳолаш билан Бадиий экспертлар кенгаши шуғулланади
У Маданият вазирлиги ҳузурида ташкил этилмоқда, унинг фаолият кўрсатиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 йилдаги 474-сон қарори билан тасдиқланди

Маъмурий қамоқ: махсус қабулхонадан қачон вақтинча чиқаришлари мумкин
Ички ишлар вазирининг буйруғи (26.06.2018 йилда 3026-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

15 июлдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори – 184 300 сўм
Президентнинг 2.07.2018 йилдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Юқори даражадаги спортчилар махсус базаларда тайёрланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги спортчиларнинг олимпия тайёргарлиги марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 485-сон қарори қабул қилинди

Туризм халқаро университети 125 кишини қабул қилади
Президент 28.06.2018 йилда «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади

ННТнинг адлия органларига ҳисоботи – янги ягона шаклда
Адлия вазирининг буйруғи (27.06.2018 йилда 3027-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди, у билан нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шакли тасдиқланди

Оборот 1 млрд сўмдан ортиқ бўлганда умумбелгиланган солиқларга ўтказадилар
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди

Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди
Филармонияга мамлакатимизда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди. Маданият вазирлиги тузилмасига ўзгартириш киритилди

1.01.2019 йилдан ЖШДСнинг 12%лик ягона ставкаси, 12%лик ЯИТ ставкаси жорий этилади, ПЖга суғурта бадаллари бекор қилинади
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди

3 йиллик даврга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ишлаб чиқилади
Молиявий-иқтисодий блокдаги идораларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Шунингдек Ҳукуматга Давлат бюджети параметрларининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджет йўналишлари киритилади

2019 йилдан божхона тарифлари ўзгаради
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги қарори билан импорт божхона божлари ставкалари ва мамлакатимиз ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари тасдиқланди. Улар 2019 йил 1 январдан амалга киритилади

1 сентябрдан божхона расмийлаштируви соддалашади
Президентнинг 29.06.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан шундай хулоса келиб чиқади

ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ташкил этилди
Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3807-сон қарори эълон қилинди

2019 йилдан 100% ноаграр бизнес-тузилмалар ресурс солиқлари, 20% – ҚҚС тўлайди
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши билан мамлакат солиқ тизими қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги низоларга барҳам бериладиган бўлди. Тасдиқланган Концепция бизнеснинг малол келмайдиган солиқларга бўлган талаби билан жамоат эҳтиёжларини молиялаштириш зарурати ўртасида мувозанат ўрнатишга уринмоқда

2018 йил 2 июлдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага киритилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тегишли хабар тарқатди

Сўмдаги энг фойдали омонатлар. 2018 йил, июнь
Norma.uz порталида эълон қилинган аввалги шарҳ билан солиштирганда сўмдаги омонатлар бозори қанчалик ўзгарди? Тафсилотлар – бизнинг материалимизда

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Ижро ишида янги механизм қандай ишлайди – кафолат маблағлари
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш.

Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди
Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси жорий этилмоқда.

Одил судлов соҳасида кадрлар халқаро стандартлар бўйича тайёрланади
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилади.

Жиноят процесси доирасида мамлакатдан чиқиш вақтинча чекланади
Жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштириш учун айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Пробация назорати қандай амалга оширилади
Ички ишлар вазири Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда
У оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини мониторинг қилиб боради ва ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга асосан, давлат органлари мансабдор шахсларининг ННТ фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
- Масофадан дарс бериш...
- «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади
- Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди