Маҳаллий бюджет даромадлари қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг эълон қилинган 29.06.2017 йилдаги 445-сон қарорида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш резервларини аниқлашнинг батафсил механизмлари мустаҳкамланган
Текширувчилар ишини ким мувофиқлаштиради?
Президентнинг 4.07.2017 йилдаги ПФ-5102-сон фармони билан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таркиби янгиланди
Uzbekistan.travel туристик портали янгиланди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ҳақидаги янгиланган туристик портал ишга туширилганлигини эълон қилди
Кўпроқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар имтиёзлар олади
Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПФ-5094-сон фармони билан Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига қўшимча киритилди
Меҳнат стажини электрон ҳисобга олишга икки босқичда ўтилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.07.2017 йилдаги 462-сон “Жисмоний шахслар меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгарди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2773-1, 2017 йил 28 июнь) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Президент ҳузурида Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия ташкил этилди
Президентнинг 10.07.2017 йилдаги тегишли ПҚ-3119-сон қарори давлат раҳбари сайтида жойлаштирилди
Ички истеъмол бозоридаги нархлар барқарорлаштирилади
Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПҚ-3082-сон “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида” қарори имзоланди
Сувга қудуқларни бурғулаш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2017 йилдаги 430-сон “Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори эълон қилинди
Қачон босим остида ишлаётган ускуналар хавфсиз ҳисобланади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2017 йилдаги 427-сон “Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернати очилади
2017 йил 23 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги 418-сон қарори қабул қилинди
Ислом Каримов номидаги стипендиянинг миқдори қанча?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 417-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Марказий банк банкларнинг ликвидлилик коэффициентини янгилади
“Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
ИИО қўриқлаш хизмати арзонлашади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 421-сон “Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси нима билан шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 415-сон “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Газ таъминоти Қонун билан тартибга солинади
Газ таъминоти тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди
Банклар валютани бозор курсида сотиш ҳуқуқини қўлга киритди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан биржадан ташқари валюта бозорида айрим операциялар бўйича хорижий валютанинг бозор курси жорий қилинди
Қарзлар бўйича харажатлар рўйхатига тузатиш киритилди
Молия вазирининг 20.06.2017 йилдаги 83-сон “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) “Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди
Совуқ сув учун тарифлар оширилади
Тошкент шаҳар “Сувсоз” давлат унитар корхонаси 21 июлдан водопровод ва шаҳар канализациясидан фойдаланганлик учун тарифлар оширилишини маълум қилди
Ҳужжатлар хорижда йўқотилганда шахсини тасдиқлаш 7 кун муддатда амалга оширилади
Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг тўғридан-тўғри мулоқоти бўлиб ўтди. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хориждаги юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи билан Жамоатчилик кенгаши шуғулланади
Президентнинг 30.06.2017 йилдаги ПҚ-3105-сон “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Газни ҳисобга олиш приборлари 48 ойда 1 марта қиёслашдан ўтказилади
ҚҲТБТ порталида “Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган
2018 йилдан битирувчилар бўйича ЖШДС камаяди
Президентнинг 5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди
Коллеж, лицей ёки мактаб – ота-оналар ва битирувчиларнинг хоҳишига кўра
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, шу йили 9-синф битирувчилари ўқишни ўз хоҳишларига кўра ҳар қандай ўқув муассасасида давом эттиришлари мумкин
Нотариуслар учун устамалар миқдори чекланмаган
Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг “Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2168-2, 2017 йил 3 июль) қабул қилинди
ИИО ходими қандай имтиёзли ипотека олади?
Вазирлар маҳкамасининг 29.06.2017 йилдаги 444-сон “Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Никоҳни эр-хотиннинг ўзаро розилиги билан ФҲДЁда бекор қилиш
Ушбу шарҳда – ФҲДЁ органлари орқали никоҳни бекор қилиш тартиби ҳақида
Адвокатлар янги шакл бўйича ҳисобот беради
Адлия вазирининг “Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди
Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.
Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.
Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади
Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2026 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
Чора-тадбирлар аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринларини яратиш ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган. Улар фермерлар, оилавий бизнес ва маҳаллалар учун янги субсидия ва кредитлар, шунингдек, бандликни легаллаштириш ва профессионал таълим сифатини оширишни ўз ичига олади.
Яшаш жойи маълумотларини тузатиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси фуқароларнинг яшаш жойи ва рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳрир қилиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентни тасдиқлади. 2026 йил март ойидан бошлаб аризаларни электрон шаклда топшириш мумкин бўлади ва давлат ахборот тизимлари интеграцияси туфайли маълумотларни қайта ишлаш тезлашади.
Транзит ташишлар қандай мувофиқлаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси транзит ташувларининг миллий координаторига айланадиган, транспорт йўлакларини модернизация қилиш ва транзит қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 февраль№ 08
- Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
- Ҳисоблагич йўқ бўлса…


