
Автомактабларни лицензиялаш паспорти тасдиқланди
Унда автомактабларга ўрнатилган талаблар, лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддатлари, йиғим миқдорлари ва бошқалар акс эттирилган.

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрларга мутасадди бўлади
Унинг вазифалари жумласига волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этиш, НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш киради.

Балиқ етиштириш учун сув омборлари ижарага берилади
Шунингдек, сув омборлари ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари савдосини ташкил этиш учун ижарага берилади.

Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашди
Шавкат Мирзиёев бизнесни ривожлантиришнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризани ДХМ ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин
Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ҳарбий прокуратура ходимларига – кўкрак нишони ва ипотека бўйича имтиёзлар берилади
Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ ва ДҲХ ҳарбий хизматчиларига тақдим этилган имтиёзлар эндиликда уларга ҳам татбиқ этилади.

Кўчмас мулк тарихини онлайн текширса бўлади
Давлат хизматининг нархи – БҲМнинг 0,5 баравари.

Давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, санитария-эпидемиологик хулоса берилмайди
Президент Фармони билан айрим товарларни импорт қилиш шартлари, шунингдек бир қатор божхона тартиб-таомилларини тартибга солувчи НҲҲларга ўзгартиришлар киритилди.

Вазирликларда ички аудит хизмати баҳоланади
Тегишли вазирликлар рўйхати хавф-таҳлилдан келиб чиқиб шакллантирилади.

Акциядорлар умумий йиғилишида давлат вакили қандай қатнашади
Давлат иштирокидаги корхоналардаги давлат вакилларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

“Ohangaron Tech Industrial” технопарки иштирокчилари субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
Энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига, лойиҳалаштириш ва инжиниринг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

Пахта етиштирувчилар ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин
Ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими яратилади.

Солиқ текширувлари тўғрисидаги низомга янги нормалар киритилди
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди.

ЙПХ постлари орқали ҳаракатланиш соддалаштирилмоқда
Эндиликда “қизил” йўлаклардан ҳаракатланиши лозим бўлган айрим транспорт воситалари “яшил” йўлаклардан ҳаракатланиши мумкин.

ЙҲХ қоидалари бузилишини қайд этувчи камера эгалари нима сабабдан объект ҳуқуқидан маҳрум бўлишади
Камераларни аукционда ушбу ҳуқуқни қўлга киритгандан сўнг 90 кун ичида ўрнатиш лозим.

Тадбиркорликка оид мажбурий талаблар ягона реестрини ишлаб чиқиш бошланди
Реестр тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш воситалари бўйича барча талаблар, уларнинг муддатлари, улар билан боғлиқ молиявий харажатлар, талабларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқаларни ўз ичига олади.

Талабалар турар жойларга ДХМ ва ЯИДХП орқали жойлаштирилади
Таҳсил олаётганлар навбатни онлайн кузатишлари ва тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Ўзбекистон фуқаролигини олиш истагидаги номзодлар учун янги хизмат ташкил этилди
Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун имтиҳондан ўтиш ҳақидаги аризани онлайн топшириш мумкин.

Ишга қабул қилишнинг намунавий тартиби тасдиқланди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Фавқулодда вазиятларда аҳоли қандай хабардор қилинади
Вазият ҳақида маълумот давомийлиги 5 дақиқачага бўлган видео ва аудиороликлар тарзида тарқатилади.

Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш режалари тасдиқланди
Ҳужжатда алоҳида эътибор зилзила, қурғоқчилик, табиий ёнғин ва сув тошқинига қаратилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар учун харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади
Лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи ва пахта хом ашёсини суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Давлат активларини сотиш жараёнига хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар жалб этилади
Мутахассислар уларнинг малакаси ва хизматлари учун таклиф этилаётган нархлардан келиб чиқиб танлаб олинади.

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишда талаблар соддалаштирилмоқда
Эндиликда тадбиркорлик субъекти банк ҳисобини ёпганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишдан озод этилади.

Талабалар учун янги номли стипендиялар жорий этилди
Мазкур стипендиялар жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек тарих ва география йўналишида таҳсил олувчи талабаларга тайинланади.

Автомобилга давлат рақами белгилари берилганлиги учун тўловлар қандай ўзгаради
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Янги ставкалар 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Метронинг ер усти йўли бекатларига ном берилди
Ер усти метро ҳалқа йўлининг “Дўстлик – Қўйлиқ” йўналишига “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” номи берилди.

Наркологик кассалликларга чалинганларни мажбурий даволашга йўналтириш мумкин
Мазкур масала ички ишлар органлари ташаббуси билан амалга оширилади. Ушбу чора бундай шахслар томонидан жиноятларни содир этилишини олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Бадиий кўргазмалар дирекциясининг кўргазма зали реконструкция қилинади, замонавий галерея биноси қурилади, Ёш рассомлар маркази ишга туширилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.