Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МҲХС: 2026 йил 21 ноябрдан нималар ўзгарди Қонун лойиҳаси: 2027 йилдан бошлаб тижорат ижараси қоидалари қандай ўзгариши мумкин
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
03.07.25

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади

Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

03.07.25

Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхонанинг дастлабки қарори қандай олинади

Бунинг учун манфаатдор шахс божхона юк декларациясини тақдим этишдан олдин божхона органларига мурожаат қилиши керак.

03.07.25

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди

Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

03.07.25

Муҳандислик коммуникация тармоқлари коллекторларидан фойдаланиш қоидалари белгиланди

Коллекторларни яратиш ва жойлаштиришга бўлган умумий талаблар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.

02.07.25

Мелиорация бўйича дастурлар қандай шакллантирилади

Келгуси йил учун ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳар йили 15 январга қадар вилоят ва туман ишчи гуруҳлари тузилади.

02.07.25

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди

Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

01.07.25

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади

Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

01.07.25

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради

Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

01.07.25

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади

Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

30.06.25

Барча қамоққа олинганлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Чора қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

27.06.25

Банкларни санация қилиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди

Қабул қилинган «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонуннинг таъсири банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига татбиқ этилади.

27.06.25

1 июлдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

26.06.25

Соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланмоқда

Унинг доирасида туман тиббий бирлашмалари базасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

26.06.25

Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади

Шунингдек «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш» йўналиши тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар тарқатиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига киради.

26.06.25

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари кенгайтирилди

Улар энди давлат кўчмас мулки эксплуатацияси учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш, автомобиллар ҳаракати тезлигини тартибга солувчи йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш ҳуқуқига эга.

25.06.25

«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ўтказишга тайёргарлик бошланди

Унинг вазифалари – туризм объектларида пластик маҳсулотлар ва чиқиндилардан фойдаланишни камайтириш, атроф-муҳитни ва экологияни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ечимлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.

25.06.25

Қандай касалликлар бепул даволанади

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

24.06.25

Курьерлик хизматига талаблар белгиланди

Етказиб бериш хизматларини кўрсатишнинг асосий тамойиллари орасида ишончлилик ва ўз вақтида етказиш турибди.

24.06.25

Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади

Эндиликда давлат хизматчилари ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланишади.

23.06.25

БТСЁ муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди

Шундай қилиб, бепул тиббий хизматларга беморларни қабул қилиш, даволаш ва маслаҳат бериш, болаларни ёш тоифалари бўйича даврий профилактик ва скрининг текширувлари, таҳлиллар ва текширувлар ва бошқалар киради.

23.06.25

Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

Улар зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуаларини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.

23.06.25

Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради

Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор НҲҲ тасдиқланди, шулар орасида – Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги низом ва Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти мавжуд.

20.06.25

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

20.06.25

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади

"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.

20.06.25

Автотранспортни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатлари қопланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ушбу давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

20.06.25

Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди

Улар қимматли қоғозлар ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг ягона принципларини белгилайди, депозитар операцияларни амалга ошириш тартибини, ҳужжат айланиши ва бошқаларни белгилайди.

19.06.25

Қимматли қоғозлар қандай йўқ қилинади

Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича Йўриқноманинг янги таҳрирда қабул қилиниши бу соҳанинг рақамлаштиришни тезлаштириш ва инфратузилмасини ривожлантиришга имкон беради.

19.06.25

«Яшил» давлат харидлари тизими жорий этилмоқда

2026 йил 1 январдан бошлаб энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид ҳужжатларига экологик мезонлар мажбурий тартибда киритилади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Тек­ши­рув­лар ўрни­га ёнғин ауди­ти: сав­до мар­каз­ла­ри ва бо­зор­лар ёнғин­дан суғур­та­ла­на­ди

Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.

Ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг ка­ме­ра­ла­ри хав­фсиз­лик ка­ма­ри тақил­ма­ган­ли­ги­ни қайд эта­ди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Эҳти­ёж­манд оила­лар­га 1 мил­ли­он сўмдан тўлаб бе­ри­ла­ди

2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.

Аҳоли­нинг эҳти­ёж­манд қат­лам­ла­ри бир мар­та­лик ёр­дам ола­ди

Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

ОТМ ва стар­тап­лар Рақам­ли тех­но­ло­ги­ялар ва­зир­ли­ги­нинг сунъ­ий ин­тел­лект ин­фра­ту­зил­ма­си­дан фой­да­ла­на­ди

Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.

Ян­ги­ча сме­та: қури­лиш ком­па­ни­яла­ри 2027 йил­дан бош­лаб ни­ма­лар­га тай­ёр­гар­лик кўриш­ла­ри ке­рак

Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган.

Лойиҳа-қиди­рув иш­ла­ри қий­ма­ти яго­на ме­зон­лар асо­си­да ҳисоб­ла­на­ди

Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва муддатларини ҳисоблашнинг ягона тартиби жорий этилмоқда, лойиҳа ташкилотларига эса 30 фоиз миқдорида бўнак тўланади.

Ил­мий-ин­но­ва­ци­он таш­ки­лот­лар ре­ес­три ту­зи­ла­ди

Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.

Аҳоли учун су­юл­ти­рил­ган газ нар­хла­ри тас­диқлан­ди

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.